Дезеф

Таркиби:

фаол модда: дезлоратадин – 2,5 мг; ёрдамчи моддалар: натрия бензоати, глицерин, 70% ли сорбитол эритмаси, лимон кислотаси (сувсиз), натрий цитрат дигидрати, маннитол, пропиленгликол, аспартам, калий ацесулфами, ялпиз эссенцияси, кизил ФДC 40 буёғи, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

дезлоратадин

Препаратнинг савдо номи:

Дезеф

Фармакалогик гуруҳи:

Тизимли қўллаш учун антигистамин препаратлар. (гистамин Н1-рецепторларининг блокатори).

Дори шакли:

сироп

ялпиз хидли, ширин таъмли, пушти рангли, тиниқ суюқлик.

Тизимли қўллаш учун антигистамин препаратлар. (гистамин Н1-рецепторларининг блокатори).

R06AX27

Катталар ва ўсмирлар дезлоратадин қабул қилгандан 30 дақиқадан сўнг қон плазмасида аниқланади. Дезлоратадин ОИТ дан яхши абсорбцияланади, қондаги Cмах тахминан 3 соатдан сўнг эришилади. Т1/2 ўртача ҳисобда 27 соатни (20-30с.) ташкил этади. Плазманинг оқсиллари билан 83-87%-га бирикади. 14 кун мобайнида суткасига 1 маҳал 5 мг-дан 20 мг дозасида катталар ва ўсмирларга берилганда, препаратнинг кумуляцияси кузатилмади. Дезлоратадин суткасига 1 маҳал 7,5 мг дозада овқат ва грейпфрут соки билан бир вақтда қабул қилинганда, дори воситанинг организмда тақсимланишига таъсир этмади. Дезлоратадин CЙП3А4 ва СЙП2Д6 ингибитори, П-гликопротеин ингибитори ёки субстрати ҳисобланмайди. Дезлоратадин организмда биотрансформацияланади, бунда гидроксилланиш натижасида глюкуронид билан бириккан 3-ОН-дезлоратадин ҳосил бўлади. Оз миқдордаги препарат ўзгармаган холда буйрак ва ичак орқали ажралади.

– мавсумий поллиноз ва йил бўйи аллергик ринит (йўтални, бурундан шиллиқнинг чиқарилишини, қичишиш ва бурунни битиши ва кўзларнинг қизаришини, кўз ёшининг оқишини, танглайнинг қичишишини бартараф қилади ёки енгиллаштиради); – сурункали идиопатик эшакеми (терининг қичишини ва тошмани камайтириш ёки бартараф қилиш).

6 дан 11 ойликкача болаларга: 2 мл сироп (1,0 мг) кунига бир марта ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича. 1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга: 2,5 мл сироп (1,25 мг) суткада 1 марта; 6 дан 11 ёшгача бўлган болаларга: 5 мл сироп (2,5 мг) суткада 1 марта; Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга: 10 мл сироп (5 мг) суткада 1 марта. Даволаш курси ва қабул қилишнинг давомийлиги касалликнинг характери билан белгиланади. Мавсумий поллинозни даволашда препаратни қабул қилиш касалликнинг белгилари йўқолганидан кейин тўхтатилади. Йил давомидаги аллергик ринитни даволашда препарат узлуксиз, пациентни аллерген билан контактини бутун даври давомида қўлланади.

Юқори толиқиш, оғизни қуриши, бош оғриғи. Жуда кам қуйидаги ножўя таъсирлари аниқланган: МНТ томонидан: бош айланиши, уйқучанлик; Юрак-томир тизими томонидан: тахикардия, юрак урушини сезилиши; Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, диарея, қон зардобида билирубин миқдорини, жигар ферментларини ошиши. Аллергик реакциялар: анафилакция, ангионевротик шиш, қичишиш, тошма, эшакеми: 2 ёшгача бўлган болаларда: диарея, тана ҳароратини ошиши, уйқусизлик.

– препаратнинг таркибига кирувчи бирон бир компонентга бўлган юқори сезувчанлик.

Дезлоратадин кетоконазол, эритромицин, азитромицин, флуоксетин, циметидин билан кўп марта бирга қўлланганида дориларнинг ўзаро таъсири ўрганилганида, дезлоратадиннинг плазмадаги концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгаришлари аниқланмаган. Дезлоратадин алкоголнинг марказий нерв тизимига бўлган таъсирини кучайтирмайди.

Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади. Препарат сироп шаклида қандли диабети бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки гипогликемик воситаларнинг дозасини тўғрилаш талаб қилиниши мумкин. Препаратни 6 ойликкача бўлган болаларда қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги исботланмаган. Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллашнинг хавфсизлиги бўйича клиник маълумотлар йўқ, шунинг учун препаратни ҳомиладорликда фақат она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин. Дезлоратадин кўкрак сутига ўтади, шунинг учун препаратни қўллаш даврида эмизишни тўхтатиш керак. Препарат ательени бошқариш ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Белгилари: ножўя реакцияларининг яққоллигини кучайиши. Даволаш: кейинчалик фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш билан меъдани ювиш, зарурати бўлганида – симптоматик даволаш. Гемодиализ самарасиз. Перитонеал диализни самарадорлиги аниқланмаган.

Рецепциз

Сироп, 2,5 мг/5 мл – 50 мл дан, флаконларда.

2 йил.