Дерива С МСрецепт билан

Таркиби:

1 г гел қуйидагиларни сақлайди фаол моддалар: 1,0 мг микросферик адапален, 10,0 мг клиндамицин фосфати (клиндамицинга эквивалент); ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, карбомер 940 (карбопол 940), пропиленгликол моностеарати, метилпарагидроксибензоат, феноксиетанол, полоксамер 407, натрий гидроксиди, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

адапален, клиндамицин

Препаратнинг савдо номи:

Дерива-С МС

Фармакалогик гуруҳи:

Ҳуснбузар тошмани даволаш учун препаратлар. Ҳуснбузар тошмани маҳаллий даволаш учун препаратлар. Ҳуснбузар тошмани даволаш учун микробларга қарши препаратлар. Клиндамицин, мажмуалари.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун гел, 30 г

сарғиш-оқ рангли бир хил гел.

Ҳуснбузар тошмани даволаш учун препаратлар. Ҳуснбузар тошмани маҳаллий даволаш учун препаратлар. Ҳуснбузар тошмани даволаш учун микробларга қарши препаратлар. Клиндамицин, мажмуалари.

D10AF51

Адапаленни тери орқали сўрилиши секин амалга ошади. Адапаленни узоқ вақт маҳаллий қўллагандан кейин дастлабки модданинг оз қисмигина (<0,25 нг/мл) аниқланган. Препарат асосан сафро билан чиқарилади. 5 кун давомида суткада тахминан 3-12 г клиндамицин маҳаллий қўлланилганда клиндамициннинг плазмадаги чўққи концентрацияси 5,5 нг/мл дан камроққа эришилган. Умумий дозанинг 0,04% дан камроғи сийдик билан чиқарилган. Гел асосан билиар йўл орқали чиқарилади.

ҳуснбузар тошмада қўлланади.

Сиртга қўлланади. Дерива-С МС гелини қўллашдан олдин терини тозалаш ва қуритиш керак. Препаратни кўзларга, лабларга ва бошқа шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиб гел терининг шикастланган соҳаларига кунига бир марта уйқудан олдин бир текисдан енгил суртилади. Даволаш давомийлигини шифокор белгилайди. Шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин такрорий даволаш курсини ўтказиш мумкин.

Тез-тез: тери қопламаларини қизариши, кепакланиши, қуриши, чиқишиш ва ачишиштери ҳуснбузарларини яллиғланишли гиперемиясиконтакт дерматитқоринда оғриқграмманфий микрофлора чақирган фолликулит. Кам ҳолларда: терини таъсирланиши, санчиш, ҳуснбузар тошмани кучайишиқуёшдан куйишдиарея, мелена, колитфотосенсибилизацияакне Номаълум: эритема, қовоқларда қичишиш, қовоқларни, юзни шиши. Даволашнинг биринчи хафтасида терини қисқа муддатли таъсирланиши пайдо бўлиши мумкин. Ушбу самара препаратни терининг яшириш шикастланишларига таъсири билан боғлиқ ва даволашни тўхтатиш учун асос бўлмайди.

препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанликлинкомицинга ўта юқори сезувчанликбуйрак ва жигар етишмовчилигияққол гиперлипедемиярегионал энтерит ёки ярали колитантибиотик-ассоциацияланган колит12 ёшгача бўлган болаларҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Адапален айрим пациентларда терини маҳаллий таъсирланишини чақириши мумкинлиги туфайли, кумулятив самарасидан сақланиш учун қуритувчи ёки таъсирловчи самарага эга бошқа воситалар (даволовчи ёки абразив совунлар ва ювувчи воситалар; қуритувчи самарага эга совунлар ва косметик воситалар; духи, этанол сақловчи воситалар ва бошқалар) билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Адапаленни олтингугурт, резорцин, салицил кислотаси сақловчи моддалар билан мажмуада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Агар бу воситалар олдинроқ ишлатилган бўлса, бу препаратларнинг терига самараси йўқ бўлмагунча адапален билан даволашни буюриш мақсадга мувофиқ эмас. В гуруҳи витаминлари мажмуаси, аминогликозидлар, ампициллин, калций глюконати ва магний судьяи эритмалари билан номутаносиб. Эритромицин билан антагонизм намоён қилади. Препаратни сиртга қўллаганда тизимли сўрилиши аҳамияциз эканлиги туфайли, тизимли қўлланадиган ҳар қандай препаратлар билан ўзаро таъсири эҳтимоли кам. Препарат нерв-мушак ўтказувчанлигини блокловчи бошқа воситаларнинг таъсирини кучайтириши мумкин, шунинг учун гелни бундай воситалар билан бирга қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Адапаленни қўллаш вақтида қуёш нури таъсиридан, шу жумладан офтобда қорайишни минимумга етказиш керак. Шамол ёки совуқ каби ноқулай об-ҳаво шароитлари пациентларда терини таъсирланишини чақириши мумкин. Дерива-С МС ни кўзлар, лаблар, бурун бурчаклари ва шиллиқ қаватлар билан контактидан сақлансин. Маҳсулотни кесилишлар, шилинишлар, экзема ёки терининг офтобда қорайган соҳаларига суртиш мумкин эмас, оғир даражадаги ҳуснбузар тошма, дерматит, себореяси бўлган пациентларда; куйишни даволаш учун қўллаш мумкин эмас. Препаратнинг таркибида метилпарагидроксибензоат мавжуд, у секинлашган типдаги аллергик реакция чақириши мумкин. Пропиленгликол тўлдирувчиси терини таъсирланишини чақириши мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация даври Қўллаш тавсия этилмайди. Препарат билан даволаш курси давомида ва даволаш якунлангандан кейин 1 ой давомида контрацепциянинг ишончли усулларидан фойдаланиш тавсия этилади. Ҳомиладорлик режалаштирилган ҳолларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Препаратнинг транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги Дерива-С МС транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Гелни ҳаддан ташқари кўп суртиш тезроқ ёки яхшироқ натижага олиб келмайди. Симптомлари: яққол тери реакциялари – қизариш, кепакланиш, шунингдек ачишиш, диарея, қонли ахлат ва колит (шу жумладан сохтамембраноз колит). Даволаш: симптоматик, гелни маҳаллий олиб ташлаш.

Рецепт бўйича

30 г дан гел ламинацияланган тубада. 1 тубадан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

2 йил