Депантол rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г крем қуйидагиларни сақлайди: Таъсир этувчи моддалар: декспантенол – 52,5 мг, хлоргексидин биглюконати – 8,02 мг (хлоргексидин биглюконати 20% ли эритма кўринишида ишлатилади – 42,7 мг); ёрдамчи моддалар: пропиленгликол – 100 мг, макрогол цетостеарати – 16 мг, цетостеарил спирти [цетил спирти 60% дан кўп эмас, стеарил спирти 40% дан кам эмас] – 54 мг, суюқ парафин – 100 мг, вазелин – 100 мг, натрий гидрофосфат додекагидрати –     0,2 мг, калий дигидрофосфати – 7,8 мг, сув – 1 г гача.

Препаратнинг савдо номи:

Депантол

Фармакалогик гуруҳи:

Тўқималар репарациясини рағбатлантирувчиси

Дори шакли:

Сиртга қўллаш учун крем.

Оқ ёки деярли оқ рангли крем.

Тўқималар репарациясини рағбатлантирувчиси

D08AC52

Терининг инфекцияланган жароҳатларини даволаш ва олдини олиш: – инфекцияланиш хавфи бўлганида яраларга ишлов бериш учун (шилинишлар, кесилишлар, тирналишлар, ёриқлар, қашланишлар, шу жумладан ҳашоратлар чаққанидан кейин, куйишлар, трофик яралар); – операциядан кейинги жароҳатларга ишлов бериш учун; – инфекцияланган яралар, куйишлар (шу жумладан қуёшдан), ётоқ яралар, кўкаришлар, кесилишлар, ёриқлар, трофик яралар, бичилишларни даволаш учун; – инфекцияланган дерматозларни (шу жумладан экзема ва атопик дерматит) даволаш учун қўлланади. Болаларда, шунингдек йўргак дерматитида, инфекцияланиш белгилари бўлган тирналишларда қўлланади. Эмизикли оналарда – инфекцияланиш белгилари бўлган сут безлари сўрғичларининг ёриқлари ва яллиғланишида қўлланади.

Сиртга буюрилади. Крем терининг шикастланган соҳасига кўрсатмалар бўйича суткада    1 ёки бир неча марта юпқа қилиб суртилади. Эмизикли оналар кремни сўрғичнинг инфекцияланган юзасига эмизгандан кейин суртишлари мумкин. Эмадиган болаларда инфекцияланган жойларга кийим алмаштирилганидан ёки сувли муолажалардан кейин суртилади.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Кўзга тушишига йўл қўймаслик керак. Ҳомиладорликда ва лактацияда катта соҳаларга қўллашдан сақланиш керак.

Болалар ололмайдиган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

Сиртга қўллаш учун крем. 25, 30 ёки 50 г дан алюмин тубаларда. Ҳар бир туба препаратни қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.