Дентинокс гел Нрецепт билан

Таркиби:

10 г гел қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: мойчечак гуллари настойкаси                   1500 мг, лидокаин гидрохлориди 1 Н2О                  34 мг, полидоканол 600                                          32 мг; ёрдамчи моддалар: сорбитол, ксилитол, пропиленгликол, карбомер (974 Р), 10% ли натрий гидроксиди эритмаси, полисорбат 20, натрий эдетати, натрий сахарини, ментол (левоментол), тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Дентинокс-гел Н

Фармакалогик гуруҳи:

асосан стоматологияда қўлланадиган восита.

Дори шакли:

оғиз бўшлиғида маҳаллий қўллаш учун гел.

мойчечак ва ялпиз ҳидили, товланувчи гел.

асосан стоматологияда қўлланадиган восита.

A01AD11

Дентинокс-гел Н оғиз бўшлиғида қўлланади: Тишларни ёриб чиқишида оғриқларни қисқа муддатли енгиллаштирувчи юмшоқ таъсир этувчи дори воситаси сифатида ананавий қўлланади.

Дентинокс-гел Н ни ҳар доим қўллаш бўйича йўриқномасидаги кўрсатмаларга мувофиқ қўлланг. Агар Сиз бирон-бир нарсада ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокордан сўранг. Агар шифокорнинг ўзгача кўрсатмаси бўлмаса, тишларни ёриб чиқиши чақирган оғриқларда қўлланади. Дентинокс-гел Н ни тоза бармоқ ёки тоза пахтали таёқча ёрдамида гел томчисини (нўхатдек катталикда) тишлар ёриб чиқаётган соҳадаги микрофильмкнинг шикастланган жойига қўйинг ва енгил ишқаланг. Муолажани суткада 2-3 марта такрорланг, айниқса овқатдан кейин ва уйқудан олдин. Зарурати бўлганида препаратни сут тишларини, кейинчалик доимий тишларни ёриб чиқиш бутун даврида қўлланг. Гелни кўзларга тушишидан сақланг! Агар Сиз Дентинокс-гел Н ни керагидан ортиқ суртган бўлсангиз, ножўя таъсирлар (“Ножўя таъсирлари”га қаранг) кучлироқ намоён бўлиши мумкин. Агар бу юз берган бўлса, Дентинокс-гел Н ни қўллашни бекор қилинг ва шифокорга мурожаат этинг. Агар Сиз Дентинокс-гел Н ни суртишни унутган бўлсангиз: Агар Сиз уни қўллашни бир марта ўтказиб юборган бўлсангиз гелнинг икки марталик порциясини суртманг. Дори воситасини қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлганда, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Лидокаин гидрохлориди мавжудлиги туфайли аллерик реакциялар кузатилиши мумкин. Тери ва шиллиқ қаватларда юқори сезувчанлик реакциялари пайдо бўлганда Дентинокс-гел Н ни қўллашни тўхтатиш ва зарурати бўлганида шифокорга мурожаат этиш керак.

Дентинокс-гел Н ни қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас: мойчечак гуллари, бошқа мураккабгулдошларга, лидокаин гидрохлориди ёки унга яқин маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситаларга ёки бошқа фаол моддалардан биронтаси ёки дори воситасининг бошқа компонентларига маълум ўта юқори сезувчанликда, шунингдек фруктозани ўзлаштираолмаслик (фруктозани наслий ўзлаштираолмаслик). Дентинокс-гел Н ни озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар билан бир вақтда қўлланиши: Бирон-бир махсус кўрсатмаларнинг зарурати йўқ. Ҳомиладорлик ва лактация: Дори воситаси фақат болаларда тишларни биринчи марта ёриб чиқишида оғриқларни енгиллаштириш учун қўлланиши туфайли, ушбу препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш бўйича маълумотлар йўқ.

Номаълум.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Фаол модданинг дозасини пастлиги, шунингдек ўрамнинг ўлчами катта эмаслиги (10 г) туфайли, дозани ошириб юборилиши учун характерли бўлган симптомлар ҳеч қачан кузатилмаган. Ҳозирги вақтгача интоксикациянинг бирон-бир ҳолати ҳақида хабар берилмаган.

Шифокор рецептисиз берилади

10 г дан алюмин тубаларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

5 йил, туба очилгандан кейин 1 йил.