Денташан

Таркиби:

1 г препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: метронидазол  – 16 мг, хлоргексидин – 2,50 мг; ёрдамчи моддалар: карбопол, пропиленгликол, ПEГ–400, глицерин, натрий сахарини, ментол, чиннигул мойи, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

метронидазол, хлоргексидин.

Препаратнинг савдо номи:

Денташан

Фармакалогик гуруҳи:

асосан стоматологияда қўлланадиган восита.

Дори шакли:

гел.

оқ юмшоқ масса босма йиғма алюмин тубада.

асосан стоматологияда қўлланадиган восита.

V03AV.

Розацеяси бўлган 10 пациентда маҳаллий қўллаш учун 1 г Денташан гели (7,5мг метронидазол) маҳаллий қўлланганидаги биокираолишлиги бўйича тадқиқотларда бир пациентда қон зардобидаги максимал концентрация 66 нг/мл га етган. Бу концентрация 250 мг метронидазол таблеткасини перорал бир марта қўллашда эришиладиган концентрациядан тахминан 100 марта паст. Метронидазолнинг зардобдаги концентрацияси кўпчилик пациентларда ҳамма вақт диапазонларида тест сезгирлиги даражасидан паст бўлган. Уч пациентнинг қон зардобида метронидазол аниқланмаган. Гелнинг клиник тадқиқотларда қўлланилган ўртача дозаси 600 мг ни ташкил қилган, бу бир қўллашга 4,5 мг метронидазолга тўғри келади. Шундай қилиб, қўллашнинг нормал даражада метронидазолнинг зардобдаги концентрацияси минимал. Розацеяни даволашда маҳаллий қўллаш учун Денташан гелнинг (маҳаллий қўллаш учун метронидазол ва хлоргексидин гели) таъсирининг механизмлари номаълум, аммо эҳтимол у яллиғланишга қарши таъсир кўрсатиши мумкин.

Пародонт ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларида: ўткир ва сурункали гингивит;ўткир ва сурункали пародонтит;ўсмирлар пародонтити;гингивит билан асоратларган пародонтоз;стоматит;протезларни тақиб юришидаги оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини яллиғланиши;постекстракцион алвеолит;периодонтит, периодонтал абсцесс (мажмуавий даволаш таркибида);инфекцион характерли тиш оғриғида қўлланади.

Стандарт давомийликдаги даволаш билан (курсга 5-7 кун) кунига 2-3 марта қўйилади.

Маҳаллий қўллаш учун метронидазол сақловчи препаратлар одатда яхши ўзлаштирилади. Аммо айрим ҳолатларда фотосенсибилизация реакциялари кузатилиши мумкин. Бунда тошмалар, қичишиш, ачишиш ва эритема кузатилиши мумкин. Маҳаллий қўллаш учун метронидазол препаратларини катта юзаларда ва узоқ вақт давомида қўллаш ҳолларида тизимли ножўя самараларини инкор қилиб бўлмайди.

Гелни анамнезида препаратнинг ҳар қандай ингредиентларига ўта юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда қўллаш мумкин эмас.

Алкогол билан дисулфирамсимон реакция. Кумарин антикоагулянтларининг таъсирини кучайтиради. Циметидин таъсирида қондаги даража ошади. Фенобарбиталнинг таъсирини пасайтиради. Дисулфирам билан ўткир психозлар. Бошқа антимикроб препаратлари билан аддитив/синергик самара.

Гелни кесилган ёки очиқ жароҳатлар ёки терини шикастланишлари бўлган ҳар қандай жойига қўйиш мумкин эмас. Гел қуйилганидан кейин юзасини боғлов ёки педаль билан ёпиш мумкин эмас. Гелни ютиб юбориш мумкин эмас, гел кўзга тушмаслиги учун эҳтиёт бўлинг. Агар 2 ҳафта давомида симптомлар яхшиланмаса ёки улар ёмонлашса дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Огоҳлантириш: Кўз, шиллиқ қаватлар ва терининг шикастланган соҳаларига тушишидан сақланиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

15оС дан 30оС гача бўлган хона ҳароратида сақлансин. Иссиқдан ҳимоялансин. Музлашдан сақлансин.

Маҳаллий қўлланганида дозани ошириб юбориш ҳоллари қайд қилинмаган.

Рецепциз

25 г дан алюмин йиғма тубаларда.

3 йил