Дексафлокс МФрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: ципрофлоксацин гидрохлориди – 3,3 мг; дексаметазон – 1,0 мг; ёрдамчи моддалар: натрий хлорид, борат кислотаси, натрий ацетат тригидрат, полисорбат 80, динатрий эдетат, 95% этил спирти, бензалконий хлорид эритмаси, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ципрофлоксацин, дексаметазон

Препаратнинг савдо номи:

Дексафлокс-МФ

Фармакалогик гуруҳи:

микробларга ва яллиғланишга қарши восита.

Дори шакли:

кўз/қулоқ суспензияси

оқ ёки деярли оқ рангли суспензия.

микробларга ва яллиғланишга қарши восита.

S03CA01

Ципрофлоксацин кўз томчиларини қўлланилиши қонда Смах ни қайд қилинишича – 5 нг/мл дан кам эмас. Ўртача концентрация – 2,5 нг/мл дан паст. Қулоққа томизилганда қондаги максимал концентрацияси 15 минутдан 2 соатгача кузатилади ва 0,543-3,45 нг/мл охирги босқичда тебраниб туради. 250 мг дозада ципрофлоксацин оғиз орқали юборилганда тахминан 0,1% концентрациясини ташкил қилади. Офталмологияда маҳаллий қўлланганда дексаметазон интакт эпитейли кўз шоҳ пардаси орқали кўз олдинги камерасининг суюқлигига сўрилади. Кўз тўқималари яллиғланганда ёки шиллиқ қавати ва шох пардаси зарарланганда дексаметазонни сўрилиши ошади. Тизимли сўрилиши кузатилади, лекин юқори дозаларда қўлланилиши ёки педиатрияда давомли қўлланилиши фақат жиддий равишда бўлиш мумкин. Оториноларингологияда маҳаллий қўлланилиши қондаги дексаметазонни максимал концентрацияси 15 минутдан 2 соатгача кузатилади, ва 0,135-5,1 нг/мл оралиғида тебранади, оғиз орқали 0,5 мг дозада дексаметазонни юборилиши тахминан 14% концентрациясини ташкил этади.

Кўз ва қулоқ инфекцияларини чақирган ципрофлоксацинга сезувчан бўлган микроорганимлар.

Офталмологияда катталар ва бир ёшдан ошган болаларда: инстилляция кўринишида хар 4 соатда 1-2 томчидан, оғир и нфекцияларда хар бир соатда 2 томчидан. Холатини яхшиланишидан кейин инстилляция тез-тезлигини камайтирилади. Оториноларингологияда катталарда ва 6 ойликдан ошган болаларда: кун давомида кунига 3 марта 4 томчидан қўлланилади.

Аллергик реакциялар, ачишиш, қичишиш, конънктивани гиперемияси, ёд жисмни сезиш, қовоқларда терини кўчиши, оғизда ёмон таъмни сезилиши. Кам холларда – қовоқларда шиш, ёруғликдан қўрқиш, кўз ёш оқиши. Жуда кам холларда узоқ қўлланилганда кўз ички босимини ошиши, катарактани пайдо бўлиши мумкин. Кўз шоҳ пардаси юпқалашганда перфорация хавфи мавжуд.

Кўз ва қулоқ томчилари ципрофлоксацин дексаметазон билан махсус текширувлар олиб борилмаган.

Препарат фақат кўз ва қулоқ томчилари сифатида қўлланилади. Препаратнинг узоқ қўлланилиши (тавсия этилгандан анча юқорироқ) иккиламчи инфекцияни замбуруғлар ва вируслар томонидан пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Даволаш давомида кўз ички босимини ва мугуз парданинг назорат қилиш керак. Глаукомада препаратни эхтиёткорлик билан қўлланилади. Мугуз парда юпқалашганда перфорация хавфи бор. Тизимли хинолонлар билан бир вақтда қўлланилиши ўта сезувчан жиддий реакциялар, айримлари эшакеми, ачишиш, хансираш, юз ва ҳалқумни шишиши, коллапс, ўзидан кетиш билан биргаликда ривожланиши мумкин. Инфекцияни тарқалиб кетмаслиги учун бир флаконни кўз инфекциялари ва отитда қўлланилишидан сақланиш керак. Аллергияни хар қандай аломатлари пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш лозим. Агар 7 кундан кейин холатни яхшиланиши кузатилмаса, препаратни қўллашни тўхтатинг ва даволашни бошқа усулларини қўллашингиз мумкин. Агар тўлиқ курсдан кейин отитда оторея ўтиб кетмаса ёки даволанишдан 6 ойдан кейин ҳам 2 ёки ундан кўп оторея кузатилса, бундай касалликлардан ташқари: ўсма, ёд жисмлардан ташқари, холестеатом препаратни тўхтатиш лозим. Препаратни субконъюктивал ёки кўзнинг олдинги камерасига юбориш мумкин эмас. Даволаш вақтида контакт линзаларни тақиб юриш мумкин эмас.

Агар даволаш самаралари она учун хомиланинг хавфидан устун турса препаратни қўлланилиши мумкин. Препаратни қўлланилганда эмизишдан тўхтатиш лозим.

15-300С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Рецепт бўйича

10 мл дан полиетилен флакон-томчилагичларда.

2 йил. Флакон очилгандан кейин бир ой давомида ишлатилиши лозим.