Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Препаратнинг савдо номи:
Дефислёз
Фармакалогик гуруҳи:
асосан офталмологияда қўлланиладиган восита (кератопротектор восита)
Дори шакли:
кўз томчилари
тиниқ ёки бироз тобланувчи рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.
асосан офталмологияда қўлланиладиган восита (кератопротектор восита)
S01KA02
Препаратнинг фармакокинетикаси тўғрисида маълумотлари мавжуд эмас.
Лагофталм, қовоқлар деформацияси, эктропион, қовоқлардаги пластик операциялардан кейинги ҳолат, шох парда ва конъюнктивани термик куйишлари, кератопластика ва кератоэктомиядан кейинги ҳолатда қўлланади.
Шох парданинг буллёз дистрофик ўзгаришлари, шох парданинг эрозив ва трофик яралари, кератопатия, шох парда эпителийсининг микронуқсонлари, “қуруқ кўз” синдромини мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.
Гониоскопия, электроретинография, электроокулография, эхобиометрия ўтказишда қўлланади.
Маҳаллий қўлланади.
Пастки конъюнктивал бўшлиққа 1 ёки 2 томчидан суткада 4-8 марта, зарурати бўлганида 1 ёки 2 томчидан ҳар соатда томизилади.
Даволаш курси – камида 2-3 ҳафта.
Кўз соққасининг гониоскопияси, электроретинографияси, электроокулографияси, эхобиометриясини ўтказишда 1 томчи бир марта томизилади.
Аллергик реакциялар, қовоқларни ёпишиш ҳисси (эритманинг юқори қовушқоқлиги сабабли), инстилляциядан кейин дарҳол кўришни хиралашиши, кўзда ачишиш, кўзни таъсирланиши.
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, шох парда ва конъюнктиванинг кимёвий куйишини ўткир босқичи (токсик моддалар ёки некрозланган тўқималарни тўлиқ йўқолгунига қадар), ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан 18 ёшгача бўлган болаларда препарат фақат кутилаётган фойда, бўлиши мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина қўллаш керак.
Металл тузларинг сақловчи бошқа кўз томчилари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Контакт линзалар препарат инстилляциясидан олдин ечилади ва томизилгандан сўнг камида 30 минутдан кейин қайта тақилади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия этилмайди.
Лактация даврида препаратни буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.
Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Инстилляциядан кейин кўришни хиралашиши пайдо бўлишида, у тиклангунча транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Музлатилмасин.
Дефислёз® препаратининг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Рецепциз берилади
Кўз томчилари 3 мг/мл.
5 мл ёки 10 мл дан дозатор-учлик ва пластик бураладиган қопқоқли флаконларда.
1 пластик флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
2 йил.
Флакон очилганидан кейин 1 ойда ишлатилсин.