Де Ниппель rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: висмут трикалий дицитрати – 304,6 мг Би2О3 висмут оксидига – қайта ҳисобланганда – 120 мг Ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, повидон К30, калий полиакриллати, макрогол 6000, магний стеарати. Қобиғи: Опадрай ОЙ-С-7366 – гипромеллоза ва макрагол 6000 дан таркиб топган.

Препаратнинг савдо номи:

Де-Ниппель®

Фармакалогик гуруҳи:

ичак антисептиги ва буриштирувчи восита

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар

думалоқ, икки томони қавариқ, кремсимон-оқ рангли қобиқ билан қопланган, бир томонида ўйилган “гбр 152” ёзувли ва томонлар узуқ-узуқ ва бурчаклари думалоқ квадрат шаклдаги график расмли, ҳидсиз ёки бироз аммиак ҳидли таблеткалар.

ичак антисептиги ва буриштирувчи восита

A02VX05

Висмут субцитрати меъда-ичак йўлларидан деярли сўрилмайди. Асосан аҳлат билан чиқарилади. Плазмага тушган висмутнинг қисман миқдори организмдан буйрак орқали чиқарилади.

Зўрайиш босқичидаги меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, шу жумладан Ҳелиcобаcтер пйлори билан ассоциацияланган. Зўрайиш босқичидаги сурункали гастрит ва гастродуоденит, шу жумладан Ҳелиcобаcтер пйлори билан ассоциацияланган. Асосан диарея симптомлари билан бирга кечадиган таъсирланган ичак синдроми. Меъда-ичак йўлларининг органик касалликларига боғлиқ бўлмаган, функционал диспепсия.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препаратни 120 мг ли 1 таблеткадан суткада 4 марта овқат қабул қилишдан 30 минут олдин ва кечқурун ёки 120 мг ли 2 таблеткадан суткада 2 марта буюрилади. 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга препаратни суткада 8 мг/кг ҳисобидан буюрилади. Боланинг тана вазнига боғлиқ ҳолда суткада 1-3 таблеткадан буюрилади (мувофиқ кунига 1-3 қабул қилиш учун). Бунда суткалик доза ҳисобланадиган дозага (суткада 8 мг/кг) бир мунча яқин бўлиши лозим. Таблеткани овқатдан 30 минут олдин кўп бўлмаган миқдордаги сув билан қабул қилинади. Даволаш курси давомийлиги 4-8 хафтани ташкил қилади. Кейинги 8 хафта давомида висмут сақловчи препаратларни қабул қилиш мумкин эмас. Ҳелиcобаcтер пйлори ни эрадикацияси учун Де-Ниппель препаратини антихеликобактер фаолликка эга бўлган, бошқа антибактериал воситалар билан мажмуада қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Буйрак фаолиятини яққол бузилиши, ҳомиладорлик, лактация, препаратни шахсий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни 8 ҳафтадан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Шунингдек, даволаш вақтида катталар ва болалар учун белгиланган суткалик дозадан ошириш тавсия этилмайди. Де-Ниппель билан даволаш даврида висмут сақловчи бошқа препаратларни қўллаш мумкин эмас. Тавсия этилган дозаларда препарат билан даволаш курси тугаганида қон плазмасида таъсир этувчи модданинг концентрацияси 3-58 мкг/л дан ошмайди, заҳарланиш эса 100 мкг/л дан ортиқ концентрацияларда кузатилади. Де-Ниппельни қабул қилишда висмут сулфидини ҳосил бўлиш оқибатида аҳлат тўқ рангга бўялиши мумкин. Баъзида тилни қисман тўқ рангга бўялиши аниқланади.

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратдан сақлансин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Рецепциз

8 таблеткадан алюмин фолгали блистерда, 7 ёки 14 блистерлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

4 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.