Дайвобет (Даивобет)

Таркиби:

1 г суртмада қуйидагилар сақланади: фаол моддалар: 0,5 мг бетаметазонга эквивалент бўлган 0,643 мг бетаметазон дипропионати ва 0,05 мг калципотриолга эквивалент бўлган 0,052 мг калципотриол моногидрати; ёрдамчи моддалар: 30,0 мг суюқ парафин, 50,0 мг полиоксипропиленгликоля стеарати, 0,02 мг алфа-токоферол, 1,0 г гача оқ юмшоқ парафин.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бетаметазон+калципотриол

Препаратнинг савдо номи:

Дайвобет (Даивобет)

Фармакалогик гуруҳи:

псориазни даволаш учун восита.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун суртма.

деярли оқдан то оч-сариқ ранглигача бўлган бир хил суртма.

псориазни даволаш учун восита.

D05AX02

Дайвобет® препарати сиртга қўлланганида калципоториол ва бетаметазоннинг шикастланмаган тери орқали сўрилиши 1% дан камроқни ташкил қилади. Препарат псориатик бляшкаларга ва окклюзион боғловлари остига қўйилганида топик ГКС нинг сўрилиши ошади. Мадомики, терида препаратнинг депоси яратилар экан, унда унинг теридан элиминацияси бир неча кун давомида юз беради. Бетаметазон жигарда ва буйракларда глюкуронидлар ва сулфоэфирларни ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди, чиқарилиши ичак ва буйраклар орқали амалга оширилади.

Сурункали оддий бляшкали псориаз.

Сиртга. Катталарга суртма терининг шикастланган соҳаларига юпқа қилиб 1 марта қўйилади. Максимал суткалик доза кўпи билан 15 г; максимал ҳафталик доза 100 г дан ошмаслиги керак. Тавсия этилган даволаш курсининг давомийлиги 4 ҳафта. Сўнгра Дайвобет®ни шифокорнинг кузатуви остида такроран қўллаш мумкин. Препаратни қўйиш майдони тана юзасининг 30% дан ошмаслиги лозим.

Ножўя таъсирлари учраш тез-тезлигига қараб, қуйидагича таснифланади. Жуда тез-тез >1/10 Тез-тез >1/100 ва <1/10 Tez-tez emas >1/1000 ва <1/100 Kam hollarda >1/10000 ва <1/1000 Жуда кам ҳолларда <1/10000

Калцийнинг метаболизмини бузилиши билан кечадиган касалликларПрепаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанликЯққол буйрак етишмовчилигиТерининг вирусли (шу жумладан герпес ёки сувчечак), замбуруғли, бактериал ва паразитлар инфекциялари, розацеа, пушти хуснбузарлар, оддий хуснбузарлар, периорал дерматит, туберкулез ва сифилиснинг тери кўринишлари, тери атрофияси, теридаги яралар, терининг қон томирларини юқори синувчанлигини, ихтиоз, перианиал ва генитал қичима.Псориатик эритродермия, томчисимон, эксфолиатив, пустулез псориаз.Дайвобет® препаратини 18 ёшдан кичик болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.

Маълум эмас.

Препаратни юз терисига, шиллиқ қаватларга ва бошнинг сочли қисмига қўйиш тавсия этилмайди. Катарактани ривожланиши ва кўз ички босимини ошиши мумкинлиги туфайли, препаратни периорбитал соҳага суртилмасин.Суртма қўйилганидан сўнг қўлларни яхшилаб ювиш лозим. Тавсия этилган дозалаш тартибига риоя қилинганида гиперкалциемиянинг ривожланиш хавфи минималдир. Бироқ, Дайвобет® тавсия этилган максимал ҳафталик доза (100 г) дан ортиқ дозаларда қўлланганида, унинг дозаси пасайтирилганида ёки бекор қилинганда тез ўтиб кетадиган гиперкалциемия ривожланиши мумкин. Дайвобет® кучли таъсир этувчи ГКС ни сақлайди, шунинг учун бошқа ГКС билан йўлдош даволашни ўтказиш тавсия этилмайди. Препарат тана юзасининг 30% дан ортиғини ташкил этувчи терининг катта соҳаларига, шунингдек окклюзион боғлов остига, қўлланганида, тери бурмаларига қўйишга йўл қўймаслик тавсия этилади, чунки бу ГКС ни тизимли сўрилишини ва тизимли ножўя таъсирларнинг ривожланиши эҳтимолини оширади. Қайтар иккиламчи буйрак усти безларининг етишмовчилигини ривожланиши билан боғлиқ гипоталамо – гипофизар-буйрак усти безлари тизимининг суппрессияси ёки ГКС ни тизимли буюрилиши билан боғлиқ қандли диабетни зўрайиши каби ножўя таъсирлар, маҳаллий ГКС ни узоқ вақт қўлланганда, тизимли абсорбация оқибатида кузатилиши мумкин. Псориазни иккиламчи инфекция билан асоратланганида, антибактериал даволаш ўтказилади, инфекция оғирлашганида эса, Дайвобет® бекор қилинади. Дайвобет® билан даволаш вақтида шифокорлар табиий ёки сунъий қуёш ёруғининг ҳаддан ташқари таъсирини чеклаш ёки йўл қўймасликни пациентларга тавсия этадилар. Маҳаллий қўллаш учун калципотриол УБ-нурлари билан фақат шифокор ва пациент, потенциал фойда потенциал хавфдан устун деб ҳисоблангандагина ишлатилиши лозим. Ҳомиладорлик ва эмизи даврида қўлланилиши Дайвобет®нинг ҳомиладорлик ва лактацияда қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун препарат фақат шифокорнинг фикрига кўра, уни ишлатилиши билан боғлиқ даволаш зарур бўлгандагина қўлланиши мумкин. Автотранспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: қонда калцийни миқдорини ошиши; гипофизар – буйрак усти безлари тизимининг фаолиятини, буйрак усти безини қайтар иккиламчи етишмовчилигини ривожланиши билан, сусайиши. Даволаш: препаратни бекор қилиш ва симптоматик даволашни ўтказиш. Сурункали заҳарлилик ҳолларида ГКС ни аста-секин бекор қилиш лозим.

Рецепциз берилади

Сиртга қўллаш учун суртма. 15, 30 ва 60 г дан препарат бураладиган полиетилен қопқоқли ичидан лакланган алюмин тубаларда. 1 тубадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил, очилгандан сўнг – 6 ой.