Дағал далачой ўти

Таркиби:

флавоноидлар (камида 1,5%), эфир мойлари, ошловчи ва бошқа моддалар сақланади.

Препаратнинг савдо номи:

Дағал далачой ўти

Фармакалогик гуруҳи:

буруштирувчи восита.

Дори шакли:

доривор ўсимлик хом ашёси.

буруштирувчи восита.

Гингивитларда, стоматитларда, колитларда қўлланади.

Ичга, дамлама кўринишида қўлланилади. Дамламани тайёрлаш учун 10 г (2 ош қошиқ) ўтни сирланган идишга солиб устига 200 мл (1 стакан) қайнатилган сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпилади, қайнаётган сув ҳаммомида 15 минут қиздирилади ва хона ҳароратида 45 минут давомида совутилади. Дамлама дока орқали сузиб ўтказилади ва қолган хом-ашё сиқилади. Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин. Дамламани 2 ош қошиқдан кунига 3 марта овқатдан 30 минут олдин қабул қилинади.

Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратга шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Юқори дозаларда қўлланганида дигоксин, теофиллин, индинавир, циклоспорин, ичга қўллаш учун антикоагулянтлар, антидепрессантлар ва орал контрацептив воситалари билан ўзаро таъсири бўлиши мумкин. Препаратни қабул қилишни аста-секин тўхтатиш керак.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Аниқланмаган.

Рецепциз

Картон қутилар, полиетилен пакетларда 30 г дан.

3 йил.