Препаратнинг таъсири унинг компонентларининг ҳусусиятларини йиғиндиси билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатувларни ўтказиш имкони йўқ.
рахит: остеопатия, спазмофилия, суяк ҳосил бўлиши жараёнларини бузилиши ва тишларни ёриб чиқишини кечикиши, организмни жадал ривожланиш даврида ўсишни кечикиши билан кечувчи калций алмашинувини бузилишини олдини олиш ва даволаш;турли генезли остеопорозни олдини олиш;Д витамини ва калцийга бўлган талаб ошган ҳолатларда:эмадиган болалар ва/ёки очиқ ҳавода кам бўладиган болалар;Д витаминини танқислиги бўлган сунъий озиқлантириладиган болалар;малабсорбция синдроми, сурункали диарея, гастроэктомия;нерв тизимини толиқиши;стеаторея;гормонал даволаш, тиришишга қарши воситалар, иммунодепрессантлар, таркибида алюминий сақловчи антацидлар, диуретиклар қабул қиладиган пациентларга қўлланади.
Д-Калцин перорал қабул қилинади.
Остеопорозни олдини олиш – суткада 1000-2000 ХБ (1/4-1/2 ўлчов стаканчаси) қабул қилинади.
Рахит ва остеомаляцияни олдини олиш – суткада 400 ХБ (1 кофе қошиғи) қабул қилинади.
Овқат маҳсулотлари таркибида Д витаминини танқислиги, рахит ва остеомаляцияни даволаш учун: катталарда суткалик доза 1000-2000 ХБ (1/4-1/2 ўлчов стаканчаси) ни ташкил этади;болаларда суткалик доза 1000-4000 ХБ (1/4-1 ўлчов стаканчаси) ни ташкил этади.
Даволаш бир неча ой давомида давом эттирилиши керак.
Даволаш курси тугаганидан сўнг, зарурат бўлганида, Д витаминини ҳам катталар, ҳам болалар учун мўлжалланган профилактик дозаларини (400 МЕ) қабул қилишга ўтилади.
Тиришишга қарши воситаларни узоқ вақт давомида қабул қилган пациентларда кузатиладиган остеомаляцияни даволаш учун: катталарда суткалик доза 1000-4000 ХБ (1/4-1/2 ўлчов стаканчаси) ни ташкил этади;болаларда суткалик доза 1000 ХБ (1/4 ўлчов стаканчаси) ни ташкил этади.
Д витаминига бўлган сезувчанлик ўзгариб туриши мумкинлиги туфайли, дозани клиник реакциясига мувофиқ равишда бошқариш керак.
Қон зардобида Са × Р (мг/дл) умумий нормага мувофиқ 58 дан ошмаслиги керак.
Одатда яхши ўзлаштирилади.
Препарат қўлланганида қуйидаги ножўя таъсирлар: кўнгил айниши, қусиш, диарея, брадикардия, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Узоқ муддат қўлланганида гиперкалциемия кузатилиши мумкин.
препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;гиперфосфатемия билан кечувчи буйрак остеодистрофияси;оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги;тромбозларга мойиллик;оғир дарадаги гиперкалциемия;Д витамини гипервитаминози;гиперпаратиреодизмда қўллаш мумкин эмас.
А витамини, токоферол, аскорбин кислотаси, пантотенат кислотаси, тиамин, рибофлавин токсик таъсирини сусайтирадилар.
Д витаминини гипервитаминозида юрак гликозидларининг таъсири кучайиши ва гиперкалциемия ривожланиши билан боғлиқ бўлган аритмияни ривожланиш ҳавфи ошиши мумкин (юрак гликозининг дозасига тузатиш киритиш керак).
Барбитуратлар (шу жумладан, фенобарбитал), фенитоин ва примидон таъсирида эргокалциферолга бўлган талаб аҳамиятли даражада ошиши мумкин (метаболизм тезлигини оширадилар).
Таркибида Ал3+ и Мг2+-сақловчи антацидларни бир вақтда қўллаш фонида узоқ муддат даволаш қонда уларнинг концентрациясини ва интоксикацияни ривожланиш ҳавфини оширади.
Калцитонин, этидрон ва памидрон кислоталарининг ҳосилалари, пликамицин, галлий нитрати ва глюкокортикоид воситалар препаратнинг самарасини пасайтирадилар.
Таркибида фосфор сақловчи препаратнинг сўрилишини ва гиперфосфатемияни ривожланиш хавфини оширади.
Натрий фторид билан бир вақтда қўлланганида кабул қилишлар ўртасидаги оралиқ камида 2 соатни, перорал тетрациклинлар билан эса – камида 3 соатни ташкил этиши керак.
Таркибида калций ва Д витаминини сақловчи бошқа поливитамин комплекслар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Д-Калцин вабул қилинганида Д витаминини организмга бошқа манбалардан тушишини инобатга олиш керак.
Препарат профилактика мақсадида қўлланганида, айниқса болаларда дозани ошириб юборилиши мумкинлигини инобатга олиш керак.
Юқори дозаларда узоқ муддат қўллаш Д витаминини сурункали гипервитаминозига олиб келади.
Буйрак етишмовчилиги бўлган шахсларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Даволаниш вақтида калцийни сийдик билан чиқарилишини ва плазмада калций ва креатининнинг концентрациясини мунтазам равишда назорат қилиш керак (суткада 7,5 ммол (суткада 300 мг) дан ортиқ калциюрия пайдо бўлганида, препаратнинг дозасини камайтириш ёки қабул қилишни тўхтатиш керак).
Турли пациентларда Д витаминига бўлган сезувчанлик индивидуал эканлигини ҳамда препарат ҳатто терапевтик дозаларда қабул қилинганида ҳам қатор пациентларда гипервитаминоз кўринишларини чақириши мумкинлигини инобатга олиш керак.
Янги туғилган чақалоқларда Д витаминига бўлган сезувчанлик турлича бўлиши мумкин, уларнинг баъзиларида ҳатто жуда кичик дозаларга ҳам сезувчанлик бўлиши мумкин.
Д витаминини узоқ вақт давомида қабул қилаётган болаларда ўсишни кечикишини ривожланиш ҳавфи ошади.
Д витаминининг гипервитаминозини олдини олиш учун мувозанатланган овқатланиш мақсадга мувофиқдир.
Кекса ёшда Д витаминига бўлган талаб Д витаминини сўрилишини камайиши, инсоляция вақтини камайиши, буйрак етишмовчилигини ривожланиши тезлиги ошиши оқибатида кучайиши мумкин.
Туберкулёзнинг фаол шакллари ва саркоидоз бўлган пациентларга (гранулемаларни калцификацияси бўлиши мумкинлиги туфайли) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик вақтида дозаси ошириб юборилган ҳолатда тератоген таъсири пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, Д витаминини юқори дозаларда қўллаш мумкин эмас.
Д-Калцин препаратини эмизикли аёлларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак: она томонидан юқори дозаларда қабул қилинаётган препарат болада дозани ошириб юборилиш симптомларини чақириши мумкин.
Педиатрияда қўлланиши Препарат педиатрия амалиётида қўлланиши мумкин.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Д-Калцин ательени бошқариш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Симптомлари: қабзият, диарея, иштаҳани йўқолиши, оғизда металл таъми, кўнгил айниши, қусиш, чанқоқлик, оғизни қуриши, толиқиш, ҳолсизлик, ёруғликка сезувчанлик, аритмиялар бўлиши мумкин.
Даволаш: препаратни қабул қилишни тўхтатиш, шифокорга мурожаат қилиш, катта миқдорда суюқлик истеъмол қилиш керак.
Зарурат бўлганида касалхонага ётказиш талаб этилиши мумкин.
Улашиш: 8 482 Виеwс
75 г гранула бураладиган қопқоқли пластик банкада.
1 банка ўлчов стаканчаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.