Cворотка противостолбнячнаярецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Препарат қоқшол анатоксини ёки токсин билан иммунланган, специфик антитела сақловчи, отларнинг қон зардобини иммуноглобулинланган фракциясидир. 1 мл 1200 халқаро антитоксик бирлик фаоллигига эга (ХБ). Тозаланган, 1:100 нисбатда суюлтирилган от зардоби билан комплектда чиқарилади, у тиниқ, рангсиз чўкмасиз суюқликдир.

Препаратнинг савдо номи:

Cворотка противостолбнячная

Фармакалогик гуруҳи:

ТИБП-глобулин.

Дори шакли:

инекция учун эритма.

Тиниқ ёки бироз товланадиган, рангсиз ёки сарғиш тусли чўкмасиз суюқлик. Иммунобиологик хусусиятлари. Қоқшол токсинини нейтраллайди.

ТИБП-глобулин.

J06AA02.

Қоқшолни шошилинч специфик олдини олиш (профилактикаси) ва даволаш.

Қоқшолни шошилинч олдини олишнинг специфик воситаларини қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: Анамнезда тизимли аллергик реакциялар борлиги ва аввалги юборилган 1:100 нисбатда суюлтирилган от зардоби, қоқшолга қарши зардобдаги асоратлар ёки препаратга юқори сезувчанлик.Ҳомиладорлик: – биринчи ярмида ҚҚ–анатоксин ва қоқшолга қарши зардобни қўллаш мумкин эмас; – иккинчи ярмида қоқшолга қарши зардобни қўллаш мумкин эмас.

Препарат ҳаёт учун зарур кўрсатмаларга кўра она учун фойда ва ҳомила ёки бола учун бўлиши мумкин бўлган ҳавфни ҳисобга олган ҳолда қўлланиши мумкин.

Препарат СП 3.3.2.1248-03 га мувофиқ, 2 дан 8С гача бўлган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақланади. Музлатишга йўл қўйилмайди.

Инекция учун эритма. Қоқшолга қарши зардоб – 3000, 10000, 20000 ёки 50000 ХБ ампулаларда. Ампуладаги зардоб ҳажми препаратнинг специфик фаоллигига қараб ҳисобланади.1:100 нисбатда суюлтирилган тозаланган от зардоби – 1мл ли ампулаларда. 5 ампуладан қоқшолга қарши зардоб ва 5 ампуладан 1:100 нисбатда суюлтирилган тозаланган от зардоби (5 комплект) ампула пичоғи ёки ампула скарификатори ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. Ўйиқчаси, синдириш халқаси ёки очиш нуқтаси бўлган ампулаларга ампула пичоғи ёки ампула скарификатори қўйилмайди.

3 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препарат қўллашга яроқсиз.