Cэлестодерм АФ

Таркиби:

100 г суртмада сақланади: Фаол модда: 0,1 г бетаметазон 14-валериати. Ёрдамчи моддалар: 10 г минерал мойи, 10 г парафин, 79,9 г оқ вазелин.

Препаратнинг савдо номи:

Cэлестодерм-АФ

Фармакалогик гуруҳи:

сиртга қўллаш учун глюкокортикоид

Дори шакли:

суртма

оқ рангли, бир хил массали, ўзига хос ҳидли суртма

сиртга қўллаш учун глюкокортикоид

R03

Тери орқали сўрилганда бетаметазон, ҳам сиртга, ҳам тизимли қўлланганида бўлганидек фармакокинетик хусусиятлари билан характерланади. Сиртга қўлланганидан кейин тизимли сўрилиши 12-14% ни ташкил қилади. Маҳаллий ва сиртга қўлланганида интакт теридан жуда кам сўрилади. Яллиғланиш жараёни бўлганида, шунингдек окклюзион боғловни қўлланиши сўрилиш ҳажмини ошириши мумкин.

Дерматозлар, экземанинг ҳар хил турлари, Гайднинг тугунли қичимаси, оддий дерматит, эксфолиатив дерматит, нейродермит, қуёш нури таъсиридаги дерматит, себореяли дерматит, радиацион дерматит, бичилиш, псориаз, тери ёки аногенитал қичишиш, дисксимон қизил югурик.

Суртма терининг шикастланган соҳаларига юпқа қилиб, клиник жиҳатдан яхшилангунича суткада 2 мартадан 6 мартагача суртилади, кейинчалик эса, суткада 1-2 марта қўлланади. Препаратни болаларда қўлланганда, шунингдек юзини шикастланиши бўлган беморларда даволаш курси 5 кундан ошмаслиги керак.

Маҳаллий реакциялар: ачишиш ҳисси, ткрини қуриши, фолликулит, гипертрихоз, ҳуснбузар, гипопигментация, перорал дерматит, аллергик контакт дерматит, тери мацерацияси, тери атрофияси.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Жигар ферментларининг индукторлари терапевтик ва токсик самараларни сусайтиради, эстрогенлар ва перорал ҳомилага қарши воситалар уларни кучайтиради; ангишвонагул гликозидлари, диуретиклар (калий танқислигини чақирувчи диуретиклар), амфотерицин Б, карбоангидраза ингибиторлари – аритмиялар ва гипокалиемияни юз бериш эҳтимолини оширади; алкогол ва НЯҚВ меъда-ичак йўлларида эрозив шикастланишлар ва қон кетишлари хавфини чақириши мумкин; иммунодепрессантлар – инфекциялар ва лимфомаларни ва бошқа лимфопролифератив касалликларни ривожланиш эҳтимолини; ритодрин – ҳомиладорларда ўпка шишини юз беришини чақириши мумкин. Бетаметазон диабетга қарши воситалар ва инсулиннинг гипогликемик фаоллигини, сийдик ҳайдовчи воситаларнинг натриюретик ва диуретик, вакциналар фаоллигин (антител оларни ишлаб чиқарилишини пасайтириши туфайли); кумарин ҳосилалари ва индандионнинг, гепарин, стрептокиназа ва урокиназанинг антикоагуляцион фаоллигини сусайтиради. Парацетамолнинг гепатотокциклигини кучайтиради. Қонда салицилатлар, мексилетиннинг концентрациясини пасайтиради.

Болаларга препарат фақат қатъий кўрсатмалар бўйича ва шифокор назорати остида буюрилади. Ҳомиладорлик даврида препаратни фақат она учун тахмин қилинаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин. Даволаниш даврида бактериал ёки замбуруғли микрофлора пайдо бўлган ҳолларда тегишли даволашни буюриш керак. Замбуруғли ва бактериал инфекциялар оқибатидаги бирламчи тери шикастланишларини даволаш учун, анал ва жинсий аъзолар қичишишида қўллаш мумкин эмас. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

+20°С дан +30°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари. Маҳаллий гллюкокортикостероидларни (ГКС) ҳаддан зиёд ёки узоқ муддат қўлланиши гипофизар-буйрак усти бези тизимини сусайишини чақириши мумкин, бу иккиламчи буйрак усти бези етишмовчилигини ривожланишига ва гиперкортицизм симптомлари, шу жумладан Кушинг синдромини пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Даволаш. Мувофиқ симптоматик даволашни қўллаш керак. Гиперкортицизмнинг ўткир симптомлари одатда қайтувчандир. Зарурат бўлганида электролитлар дисбалансини тўғрилаш керак. Сурункали токсик таъсир бўлгани ҳолларда ГКС ни аста-секин бекор қилиш тавсия қилинади.

Рецепциз

15 г суртма алюмин тубада. 1 тубадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

3 йил.