Бутадион (Бутадион)рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1,0 г суртмада қуйидагилар сақланади: фаол модда: 50 мг фенилбутазон; ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат, натрий кармеллоза, полисорбат 60, коллоид кремний диоксиди, глицерол (85%), пропиленгликол, суюқ парафин, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

фенилбутазон (пҳенйлбутазон)

Препаратнинг савдо номи:

Бутадион (Бутадион)

Фармакалогик гуруҳи:

бўғим ва мушак оғриғини даволаш учун маҳаллий қўллаш учун препаратлар, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар

Дори шакли:

5% ли суртма

оқ бир турдаги, кучсиз ўзига хос ҳидли суртма.

бўғим ва мушак оғриғини даволаш учун маҳаллий қўллаш учун препаратлар, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар

Маҳаллий қўлланганда Бутадион суртмасининг тизимли сўрилиши жуда оз даражада. Ичга қабул қилинганда Бутадион суртмаси меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади ва тўқималарда аҳамиятли тақсимланади. Қон айланиши тизимида фенилбутазоннинг 98% плазма оқсиллари билан боғланади. Фенилбутазон жигарда жадал метаболизмга учрайди. Гарчи дозанинг тахминан чорак қисми ахлат билан чиқарилиши мумкин бўлсада, У асосан метаболитлар кўринишида сийдик билан чиқарилади. Плазмада ярим парчаланиш вақти узоқ муддатли (70 соатга яқин) бўлиб, яққол индивидуал ўзгарувчанликка эга (ярим парчаланиш муддати кексаларда 105 соатгача узайиши мумкин).

Механик жароҳатлар ёки кимёвий куйиш оқибатида юз берган дерматитлар. Катта бўлмаган И ва ИИ даражали термик жароҳатлар; қуёш нури таъсирида куйишлар. Вена ичига ёки мушак ичига инекциядан сўнг тешилган жойдаги яллиғланиш реациялари, ҳашаротлар чаққан жойлар. Антикоагулянтлар билан даволашга қўшимча равишда геморрой ва юза жойлашган тромбофлебитни маҳаллий даволаш. Юмшоқ тўқималар жароҳатлари, шишлар, гематома, мушак ва пайларни зўриқиши, ампутация қилинган чўлтоқда оғриқлар. Ревматоид артрит, остеоартроз, синовит, тендинит ва тендовагинитни адъювант даволашда қўлланилади.

Бутадион суртмасини 14 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди. Катталар ва 14 ёшдан катта болалар: суртмани терининг шикастланган соҳасига юпқа қилиб, кунига 2-3 марта, препаратни терига ишқаламай, суртиш керак. Кекса пациентлар: ҳеч қандай махсус эҳтиёткорлик чоралари талаб этилмайди.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлардан маҳаллий фойдаланиш, энг аввало маҳаллий ножўя асоратлар пайдо бўлишига олиб келади. Шунга қарамай, препаратни қонга сўрилиш даражасига қараб, тизимли самаралар ривожланиши мумкин.

Фаол моддага ёки препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик.Аспирин ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилиш фонидаги астма хуружи ёки бошқа аллергик реакциялар (ринорея, эшакеми).Чуқур веналар тромбози.Окклюзион боғлов остида қўллаш.Кўз атрофидаги терига, шиллиқ қаватлар, очиқ яралар ёки ёриқларга суртиш.Экзема ва кортикостероидлар билан даволашни талаб этадиган терининг бошқа касалликлари.Таркибида фенилбутазон мавжуд бўлган бошқа препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллашдан сақланиш керак.

Сиртга қўллаганда ҳеч қандай ўзаро таъсирлар кузатилмаганига қарамай, фенилбутазонни тизимли равишда қўллаганда ўзаро таъсирланишни истисно қилиб бўлмайди. Ностероид яллиғланишга қарши бошқа препаратлар (НЯҚП) билан ва кучли оқсил боғловчи хусусиятларга эга препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Терида таъсирланиш пайдо бўлса, Бутадион суртмасини қўллаш тўхтатилиши ва бошқа мувофиқ даволашга алмаштирилиши керак. Ушбу препарат чуқур веналар тромбозини даволаш учун мўлжалланмаган. У шикастланган терига, шиллиқ қаватлар ёки кўзга суртилмаслиги керак. Суртма ишлатилганидан сўнг қўлларни яхшилаб ювиш керак. Терининг ишлов берилган юзалари, фотосенсибизациядан сақланиш мақсадида тўғридан-тўғри тушадиган қуёш нурларидан ҳимояланган бўлиши керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида бошқа препаратлардан фойдаланган афзал ҳисобланади. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши Ҳомиладорлик ва эмизиш даври ушбу суртмани қўллашга нисбий қарши кўрсатма ҳисобланади, шунинг учун уни қўллаш ҳақидаги қарор кутилаётган фойда ва потенциал ҳавф синчков баҳолангандан кейин қабул қилиниши керак. Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар туғма нуқсонларга олиб келиши мумкин, ва шу боисдан, ҳомиладорликнинг биринчи ва учинчи уч ойликларида препаратни қўллаш мумкин эмас. Транспорт воситасини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Препаратни транспорт воситасини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

+8 дан +15°C гача ҳароратда сақлансин.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратни сўрилиши даражасига қараб, маҳаллий ва тизимли самаралар юз бериши мумкин. Агар препаратнинг бирор бир ножўя самараси жиддий тус олса, ёки ушбу йўриқномада келтирилмаган ножўя самараларни сезсангиз, илтимос, бу ҳақида ўз даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг. Даволаш: симптоматик.

Шифокор рецептисиз берилади

Полиетилен қалпоқча-эзиш учун игнали учликка эга қопқоқча билан беркитилган алюминий туба (20 г). Бир туба (20 г) тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

5 йил.