Бронхосан rasmini ko'rish

Таркиби:

100,0 г эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар Бромгексин гидрохлориди                                    0,8000 г Қалампир ялпиз мойи                                 0,0250 г Эвкалипт мойи                                            0,0250 г Фенхел мойи                                              0,0750 г Арпабодиён мойи                                       0,0250 г Тоғрайхон мойи                                          0,0250 г Левоментол                                                  0,1500 г ёрдамчи моддалар: калий дигидрофосфати – 0,6000 г, натрий гидрофосфати – 0,0310 г, хлорид кислотаси 35% – 0,0390 г, сахароза – 10,000 г, триетиленгликол – 0,6000 г, полисорбат 80 – 0,4000 г, этанол 95% – 36,000 г, тозаланган сув – 100,000 г гача

Препаратнинг савдо номи:

Бронхосан

Фармакалогик гуруҳи:

балғам кўчирувчи муколитик восита.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун томчилар

тиниқ, рангсиздан оч-сариқ ранглигача бўлган, ментол ҳидли суюқлик.

балғам кўчирувчи муколитик восита.

R05CB02

Ичга қабул қилинганида бромгексин 30 минут давомида деярли тўлиқ (99%) сўрилади. Қон зардобидаги максимал концентрацияга тахминан 1 соатдан кейин эришилади. Бромгексиннинг тахминан 80% жигар орқали биринчи марта “ўтиш” самараси оқибатида жадал метаболизмга учрайди. Плазмада бромгексин оқсиллар билан боғланади, гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади. Бромгексин жигарда деметилизация ва оксидланишга учраб, натижада фаол метаболит – амброксол ҳосил бўлади. Ярим чиқарилиш даври тўқималарда қайта диффузия бўлиш секинлиги туфайли 15 соатни ташкил этади. Буйраклар орқали чиқарилади. Сурункали буйрак етишмовчилигида бромгексиннинг метаболитларини чиқарилиши бузилади. Кўп марта қўлланганида бромгексин тўпланиши мумкин.

Нафас йўлларининг ёпишқоқ балғамни қийин ажралиб чиқиши билан кечувчи касалликлар: трахеобронхит, турли этиологияли бронхитлар (шу жумладан, бронхоэктазлар ва ўпка эмфиземаси билан асоратланган, шунингдек сурункали обструктив бронхит), бронхиал астма, ўпка туберкулёзи, пневмокониоз, ўткир ва сурункали пневмония, муковисцидоз. Операциядан олдинги даврда ва бронхлар ичида даволовчи ва диагностик муолажаларни ўтказишда бронх дарахтини санация қилиш, бронхларда операциядан кейин қуюқ ёпишқоқ балғамни тўпланиши олдини олишда қўлланади.

Ичга овқатдан олдин ёки кейин оз миқдордаги сув билан ёки қанд бўлагига томизиб, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади. Бронхосан® препаратининг муколитик таъсири катта миқдорда суюқлик қабул қилинганда кучаяди. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 20 томчидан суткада 4 марта. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 15 томчидан суткада 4 марта. 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга: 10 томчидан суткада 4 марта буюрилади. Даволаш курси 4-28 кунни ташкил этади. Даволаш давомийлиги касалликни клиник кечишига боғлиқ. Препаратни 5 кун давомида қабул қилинганда ижобий самара бўлмаганда шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади. Буйраклар фаолиятини оғир даражадаги бузилишларида шифокорнинг тавсияси бўйича препаратнинг дозасини камайтириш ёки қабул қилишлар орасидаги оралиқни ошириш керак.

Қуйида келтирилган ножўя реакцияларнинг сони Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини таснифига мувофиқ аниқланган: жуда тез-тез – 1/10 дан кўп; тез-тез – 1/100 дан кўп 1/10 дан кам; тез-тез эмас – 1/1000 дан кўп 1/100 дан кам; кам холларда – 1/10000 дан кўп 1/1000 дан кам; жуда кам ҳолларда – 1/10000 дан кам, шу жумладан алоҳида хабарлар келтирилган. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Тез-тез эмас – диспептик бузилишлар, шу жумладан кўнгил айниши, қусиш. Кам ҳолларда –меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллигини зўрайиши. Тери ва тери ости тўқималар томонидан бузилишлар Кам ҳолларда – эритема, шиш. Иммун тизими томонидан бузилишлар Кам ҳолларда – аллергик реакциялар, шу жумладан, ангионевротик шиш, адабиётларда анафилактик турдаги ўткир оғир даражадаги реакциялар ҳоллари хатто анафилактик шок ривожланганлиги ҳақида жуда кам хабарлар берилган. Лаборатор ва инструментал белгилар Кам ҳолларда – қон зардобида “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини қайтувчан ошиши.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.Ҳомиладорлик.Лактация даври.Меъда ёки ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги, шу жумладан анамнезида (бромгексин таъсирида меъда ва ўн икки бармоқли ичак шиллиқ қаватини химоя қатлами бузилиши мумкин).3 ёшгача бўлган болалар.Фруктозани туғма ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани кам сўрилиши ёки сахароза изомалтоза етишмовчилигида (препаратнинг таркибида сахароза борлиги туфайли) қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан Жигар етишмовчилиги, жигар касаллиги.Буйрак етишмовчилиги.Анамнезида меъдадан қон кетиш.Бронхиал секретни хаддан ташқари кўп тўпланиши билан кечувчи, бронх касалликлари.Алкоголизм.Тутқаноқ, бош мия касалликлари, бош мия жарохатлари.Болаларда (3 ёшдан ошган) эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Бронхосан® препаратининг таркибига кирувчи бромгексин микробларга қарши даволашнинг биринчи 4-5 кунида баъзи антибиотиклар (окситетрациклин, эритромицин, цефалексин, окситетрациклин), сулфаниламид дори воситаларини бронхиал секретга ўтишини яхшилайди. Бронхосан®ни кодеин сақловчи дори воситалар ва йўталга қарши бошқа воситалар билан бирга буюриш тавсия этилмайди, чунки йўтал рефлексини сусайиши оқибатида суюлган балғамни эвакуациясини қийинлаштиради. Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (салицилатлар, фенилбутазон, оксибутазон) билан бирга қўлланганида меъданинг шиллиқ қаватига қитиқловчи таъсири кучайиши мумкин. Бромгексин ишқорий эритмалар билан номатуносиб.

Бронхосан® препаратининг 1 мл да 25 томчи бор. Бронхосан® ичга қабул қилиш учун томчилар, 34,56% тоза этил спирти ва 10% ли сахароза сақлашни ҳисобга олиш керак (яъни,  100 г эритма  36 г этанол  10 г сахароза сақлайди). Препаратнинг таркибида этанол борлиги сабабли дорига қарамлик, жигар касаллиги, алкоголизм, тутқаноқ, бош мия касалликлари, бош мия жарохатларини ривожланишига мойиллиги бўлган одамлар учун Бронхосан® томчилар препаратини қўллаш хавфли ҳисобланади. Препаратнинг бир марталик ва максимал суткалик дозаларида тоза этил спирти ва нон бирлиги (препарат сахароза сақлайди) нинг миқдори.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Дозаси ошириб юборилганда дозасига боғлиқ ножўя самаралар кучайиши мумкин; меъдани ювишни ўтказиш ва ўз навбатида ичга фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш керак. Даволаш: симптоматик.

Рецепциз

Ичга қабул қилиш учун томчилар. 25 мл дан томчилагич қопқоқли тўқ рангли шиша флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.