Нафас йўлларининг йўтал ва балғамни ҳосил бўлиши билан кечувчи ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликлари (трахеит, трахеобронхит, бронхит) ни даволашда балғам кўчирувчи восита сифатида қўлланади.
ЁшиБир марталик дозаСуткалик дозаКатталар ва 12 ёшдан бошлаб ўсмирлар2,6 мл7,8 мл6-11 ёшдаги болалар1,3 мл3,9 мл Бронхипрет® томчиларини ўлчов стаканчадан фойдаланиб, кунига уч марта юқоридаги жадвалда кўрстилган ёшга мувофиқ дозада қабул қилинг.
Зарурати бўлганида Бронхипрет® томчиларини оз миқдордаги суюқлик (масалан бир стакан сув) билан қабул қилиш мумкин.
Қўллаш давомийлиги касалликнинг кечишига боғлиқ.
Ҳар бир қўллашдан олдин чайқатилсин!
Бронхипрет® томчиларини 6 ёшдан кичик болалар қабул қилишлари мумкин эмас.
Мувофиқ тадқиқотларларнинг йўқлиги туфайли, препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қабул қилиш мумкин эмас.
Агар шикоятлар препарат бир ҳафта қабул қилинганидан кейин йўқолмаса ёки нафас олишни қийинлашиши, иситма, йирингли ёки қон аралаш балғам пайдо бўлганида, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
Гастрит ёки меъда яраси бўлган пациентлар томонидан эҳтиёткорлик билан қабул қилиш тавсия этилади.
Гастрит ёки меъда яраси бўлган пациентларга препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.
Препарат 24% этанол сақлайди (ҳажм нисбатида).
Алкоголизм билан хасталанган ёки алкоголизмдан даволанишни муваффақиятли якунлаган пациентлар препаратни қабул қилмасликлари керак.
Дори воситасини тавсия этилган дозадан юқори дозада қабул қилаётган болаларни даволаганда, шунингдек юқори хавф гуруҳига мансуб пациентларни, масалан жигар касалликлари ва тутқаноғи бўлган пациентларни даволаганда алкоголнинг миқдорини эътиборга олиш керак.
Препаратни оригинал ўрамида, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Доза ошириб юборилганида қоринда оғриқлар, қусиш ва диарея бўлиши мумкин.
Бундай ҳолларда бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг, у зарур чоралар тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Рецептcиз
Ичга қабул қилиш учун томчилар 50 мл ва 100 мл дан флаконларда.
2 йил.
Флакон очилгандан кейинги яроқлилик муддати 6 ой.