оқ ёки кулранг-оқ рангли, бромкамфора кристалларининг доғлари бўлган, риска ва фаскали, ўзига хос камфора ҳидига эга ясси цилиндрик шаклли таблеткалар.
седатив восита.
N05CM
Меъда-ичак йўлларида осон сўрилади.
Гистогематик, шунингдек йўлдош тўсиғи орқали ўтади.
Жигарда оксиметаболитларгача гидроксилизацияга учрайди, улар буйрак орқали глюкуронидлар кўринишида чиқарилади.
Марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситалари (шу жумладан ухлатувчи воситалар) нинг таъсирини кучайтиради, бу уларнинг дозасига тузатиш киритишни талаб этади.
Агар Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Бромкамфора йўлдош тўсиғи орқали ўтади, тератоген таъсир кўрсатади.
Кўкрак сутига киради, болада седация ривожланиши хавфи мавжуд.
Бундан ташқари бромкамфорани қўллаш эмизикли аёлларда лактацияни тўхташига олиб келади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Бромкамфора йўлдош тўсиғи орқали ўтади, тератоген таъсир кўрсатади.
Кўкрак сутига киради, болада седация ривожланиши хавфи мавжуд.
Бундан ташқари бромкамфорани қўллаш эмизикли аёлларда лактацияни тўхташига олиб келади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Симптомлар: кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, тана ҳароратини ошиши, анурия, делирий, мушак тортишиши, тутқаноққа ўхшаш тиришишлар, марказий нерв тизимини сусайиши, нафас олишни қийинлашиши, нафас чиқаришда камфоранинг ўзига хос хиди, нафас етишмовчилиги, кома.
Даволаш: меъдани ювиш, ичга тузли сурги воситаларини ва фаоллаштирилган кўмирни буюриш.
Тиришишларда вена ичига диазепам ёки тез таъсир этувчи барбитуратлар (тиопентал натрий) қўлланади.
Липидли диализат билан гемодиализ.
Рецепциз
250 мг таблеткалар.
10 таблеткадан контур уяли ўрамда.
25, 30, 50 ёки 100 таблеткадан шиша ёки полимер банкаларда.
2, 3 ёки 5 контур уяли ўрамлар ёки 1 банка тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.