Бромгексин rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: бромгексин гидрохлориди – 8 мг; ёрдамчи моддалар: картошка крахмали – 80 мг, лактоза (лактоза моногидрати) – 80 мг, сахароза (қанд) – 30 мг, калций стеарати – 2 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бромгексин

Препаратнинг савдо номи:

Бромгексин

Фармакалогик гуруҳи:

балғам кўчирувчи муколитик восита

Дори шакли:

таблеткалар

ясси цилиндрик шаклли, оқ рангли, фаскали таблеткалар.

балғам кўчирувчи муколитик восита

R05CB02

Бромгексин ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларида 30 минут давомида деярли тўлиқ сўрилади (99%). Паст (жигар орқали “биринчи ўтиш” самараси) биокираолишлигига эга. Гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади. Бромгексин жигарда метил гуруҳига ва оксидланишга учрайди, фармакологик фаол амброксолгача метаболизмга учрайди. Организмдан ярим чиқарилиш даври 15 соатни ташкил қилади (тўқималардан секин қайта диффузияси туфайли). Буйраклар орқали чиқарилади. Сурункали буйрак етишмовчилигида метаболитларини чиқарилиши секинлашади. Бромгексин кўп марта қўлланилганида организмда тўпланиши мумкин.

Қовушқоқ балғамни ажралишини қийинлашиши билан кечувчи нафас йўлларининг касалликлари: трахеобронхит, турли этиологияли бронхит (шу жумладан, бронхоэктазлар билан асоратланган), бронхиал астма, ўпка туберкулёзи, муковисцедоз. Операциядан олдинги даврда ва бронх ички даволаш ва диагностик муолажаларини ўтказганда бронхларни санацияси, операциядан кейин бронхларда қуюқ қовушқоқ балғамни тўпланиб қолишини олдини олишда қўлланади.

Бромгексинни овқатланишдан қатъий назар ичга қабул қилинади. Катталарга 8-16 мг дан суткада 3-4 марта; 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга 8 мг суткада 3 марта буюрилади. Даволаш курси – 4 кундан 28 кунгача. Даволаш жараёнида етарли миқдорда суюқлик қабул қилиш тавсия этилади, бу бромгексиннинг секретолитик таъсирини тутиб туради.

Аллергик реакциялар, диспепсия, шу жумладан кўнгил айниши, қусиш; меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиши, бош айланиши, бош оғриғи, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;лактаза, сахараза/изомалтаза танқислиги, лактоза, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкозо-галактоз малабсорбция;меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (зўрайиш босқичида);ҳомиладорлик (И уч ойлик);эмизиш даври;6 ёшгача бўлган болаларда.

Бромгексинни бронх-ўпка касалликларини даволашда қўлланадиган бошқа препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин. Бромгексин кодеин сақловчи дори воситалари билан бир вақтда буюрилмайди, чунки булар йўтални бостириб, суюлтирилган балғамни йўтал билан чиқарилишини қийинлаштиради. Бромгексин антибиотикларни (эритромицин, цефалексин, окситетрациклин) ўпка тўқимасига киришига ёрдам беради. Бромгексин ишқорий эритмалар билан номутаносиб.

Препаратни қўллашда етарли миқдорда суюқлик қабул қилиш тавсия этилади, бу бромгексиннинг секретолитик таъсирини тутиб туради. Болаларда бронхлардан секретни чиқарилишини енгиллаштирувчи постурал дренаж ва кўкрак қафасини вибрацион массажи билан бирга даволаш керак.

Препаратни ҳомиладорликнинг И уч ойлигида ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИ уч ойлигида фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлсагина қўллаш мумкин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея. Даволаш: симптоматик, меъдани ювиш (қабул қилгандан биринчи 1-2 соат давомида).

Рецепциз

таблеткалар 8 мг. 20 таблеткадан контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

5 йил.