Болнолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: парацетамол – 500 мг, диклофенак натрий – 50 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза, повидон К-30, икки асосли калций фосфати, глицерол, магний стеарати, тозаланган талк, натрий крахмал гликоляти, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол. диклофенак натрий

Препаратнинг савдо номи:

Болнол

Фармакалогик гуруҳи:

ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки деярли оқ рангли, капсула шаклидаги бир томонида ўйиқчаси бўлган, бошқа томони силлиқ таблеткалар.

ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

M01AB55

Парацетамол ичга қабул қилинганида яхши ва тез сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 30-90 минут ўтгач эришилади. Организмнинг деярли барча тўқималарига киради, йўлдошга осон ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Жигарда метаболизмга учрайди, метаболитлари фармакологик фаол эмас, аммо тўпланганида жигарни некрозга учратиши мумкин. Асосан метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,5-3 соат оралиғида. Жигар фаолияти бузилганида препаратнинг организмдан чиқарилиши секинлашади, бу метаболитларини организмда тўпланишига ёрдам беради. Диклофенак натрий – бир марта ичга қабул қилинганидан сўнг, ичакдан тез ва тўлиқ сўрилади, фаол модданинг тахминан 50% жигардан биринчи ўтишда метаболизмга учрайди. 50 мг дозада препаратнинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси 1-2 соатдан сўнг кузатилади ва 1,5 мкг/мл (5 мкмол/л) ни ташкил қилади. Овқат препаратни сўрилишини секинлаштиради, аммо сўрилаётган фаол модданинг миқдори ўзгармайди. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 99,7% ни ташкил қилади; бунда препаратнинг кўп қисми (99,4%) албуминлар билан боғланади. Синовиал суюқлигига бўғим бўшлиғига яхши киради, у ерда фаол модданинг максимал концентрациясига плазмадагига қараганда 2-4 соат кеч эришилади. Синовиал суюқлигидан яримчиқарилиш даври 3-6 соатни ташкил қилади. Препаратнинг 60% метаболитлари кўринишда буйраклар орқали, қолган қисми сафро орқали чиқарилади. Буйрак фаолияти яққол бузилган (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам) беморларда, сафро билан чиқариладиган метаболитларининг солиштирма оғирлиги ошади, шунинг учун уларнинг қондаги концентрациясининг ошиши кузатилмайди.

Ревматоид артрид, остеоартрит, бел оғриғи ва тендинит, тендосиновит, бурсит, пайларни чўзилиши ва суякларни чиқиши каби, бошқа ўткир скелет – мушак бузилишлари; анкилозловчи спондилит; ортопедик, стоматологик ва бошқа кичик жарроҳлик операцияларидаги оғриқ ва яллиғланишни сусайтириш; ювенил сурункали артрит; операциядан кейинги оғриқ; бош оғриғи; танадаги оғриқлар; иситмани пасайтиришда қўлланади.

Таблеткаларни чайнамасдан, бутунлигича, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш керак. Препаратни овқат қабул қилинганидан кейин қабул қилиш керак. Катталарга 1 таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади. 12 ёшдан ошган тана вазни 30 кг дан ортиқ бўлган болаларга ½ таблеткадан суткада 3 марта буюрилади. Навбатдаги ҳар бир қабуллар оралиғи камида – 4 соат.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, анорекция, дискомфорт ҳисси (эпигастрия соҳасида оғриқлар ва спазмлар), метероизм, иштаҳанинг пасайиши. Кам ҳолларда: қон кетиши, перфорация билан асоратланган меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, афтозли стоматит, эзофагит. Алоҳида ҳолларда носпецифик ярали колит, Крон касаллиги; Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, юқори чарчоқлик. Кам ҳолларда: ҳис қилиш ёки кўришни бузилиши (ёйилган кўриш, диплопия), қулоқларда шовқин, таъсирчанлик, тиришишлар, уйқуни бузилиши, депрессия, хавотирлик ҳисси, руҳий бузилишлар; Дерматологик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми. Буллёз тошмалар, экзема, эритродермия, сочларни тўкилиши, фотосенсибилизация бўлиши мумкин; Жигар фаолияти томонидан: жигар фаолиятини бузилиши, шу жумладан гепатит (сариқлик ёки сариқликсиз); Қон яратиш тизими томонидан: айрим ҳолларда: тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, апластик анемия; Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, кўкрак қафаси соҳасида оғриқлар, артериал гипертензияни пайдо бўлишининг якка ҳоллари, юрак етишмовчилиги аниқланган; Аллергик ва иммунопатологик реакциялар: кам ҳолларда: бронхиал астма хуружлари, тизимли анафилактик (анафилактоид) реакциялар.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;анамнездаги аспирин ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларига ангионевротик шиш ва бронхоспастик реакциялар (“аспирин астмаси”), бронхиал астма хуружлари;зўрайиш босқичидаги меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан пептик яра, Крон касаллиги, носпецифик ярали колит);ҳомиладорлик, лактация;12 ёшгача бўлган болалар;қон яратиш фаолиятининг бузилиши;кўрув нервининг касалликлари, нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликлари, бурун полиплари, пичан иситмаси;буйраклар ва жигар фаолиятининг яққол бузилишлари, рангли кўришни бузилиши, туғма глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида қўллаш мумкин эмас.

Калий тежовчи диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида, қонда калий  миқдори ошиши мумкин. Билвосита антикоагулянтлар билан бир вақтда буюрилганида қон кетиши ривожланиши мумкин. Препарат литий, дигоксин ва циклоспориннинг қондаги концентрациясини ошириши мумкин, шунинг учун улар билан бирга қўлланганида, бу препаратларнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Метотрексат билан даволашни бошлашдан 24 соат олдин ёки даволаш тўхтатилганидан кейин препарат буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки бунда унинг заҳарли таъсирининг ривожланиш хавфи ошади. Жигар микросомал ферментларини индукция қилувчи дорилар (барбитуратлар ва айрим тутқаноққа қарши воситалар, шу жумладан, фенобарбитал, фенитоин, карбамазепин, бензонал), спирт сақловчи дори воситалари, рифампицин билан бирга қабул қилинганида препаратнинг гепатотоксик таъсири кучаяди. Фенотиазинлар билан бирга қўлланганида ҳаддан зиёд гипотермия, азидотимидин билан – нейтропения ривожланиши мумкин. Препарат хлорамфениколнинг заҳарлилигини оширади, билвосита антикоагулянтлар, дифенин, перорал гипогликемик препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин, “ҳалқали” ва тиазидли диуретикларнинг диуретик ва натриюретик таъсирини сусайтиради. Бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, шунингдек глюкокортикоидлар билан бирга қўлланганида ножўя таъсирлари тезлашади ва кучаяди.

Анамнезида меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари бўлган беморларга, шунингдек жигар, буйраклар, қон ҳосил қилиш аъзолари фаолиятининг яққол бузилишлари бўлган пациентларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Юқори дозаларда препарат тромбоцитлар агрегациясини сусайтириши мумкин, шунинг учун гемостазининг бузилиши бўлган пациентларни синчиклаб кузатиш керак. Препаратни кексаларда, сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертонияси, порфирияси бўлган беморларда, шунингдек бевосита жиддий жарроҳлик аралашувларидан кейин эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Препарат билан даволаш даврида жигар, буйрак фаолиятини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида препарат гепатотоксик таъсирини кучайиши мумкинлиги туфайли, алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари:  Аллергик реакциялар, бош оғриғи, психомотор қўзғалишлар, бош айланиши. Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан алюмин фолга ва ПВХ блистерда. 10 блистердан қўллашбўйича йўричномаси билан картон қутида.

4 йил.