Бисептоцид РНПрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: сулфаметоксазол 400 мг, триметоприм 80 мг; ёрдамчи моддалар: лактозак моногидрати, мангий стеарти, микрокристал целлюлоза, талк, аэросил, кросповидон.

Тасир этувчи модда(ХПН):

сулфаметоксозол. триметоприм

Препаратнинг савдо номи:

Бисептоцид-РНП

Фармакалогик гуруҳи:

антибактриал синтетик препарат (сулфаниламид).

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки кремсимон тусли оқ рангли, бир томонида рискали ва бошқа томонида фаскали таблеткалар.Таблеткаларнинг юзасида мармарлик бўлишига йўл қўйилади.

антибактриал синтетик препарат (сулфаниламид).

J01Е Ye01.

Иккала компонент перорал қабул қилинганидан кейин яхши сўрилади. Овқат қабул қилиш препаратнинг меъда-ичак йўлларидан сўрилишига таъсир қилмайди. Плазма оқсиллари билан боғланади. Буйрак ва ўпкада юқори концентрацияларда тақсимланади. Буйрак орқали ўзгармаган холда чиқарилади.

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекциялар: Бронх-ўпка тизими ва ЛОР аъзоларининг инфекциялари, ўткир ва сурункали бронхит, пневмониялар, шу жумладан Пнеумоcйстус cаринии чақирган, бронхектатик касаллиги, ўпка абсцесси, болалардаги ўрта отит.Урогенитал инфекциялар; ўткир ва сурункали цистит, пиелонефрит, простатит, уретрит (шу жумладан гонококкокли).Меъда-ичак йўлларининг инфекциялари: қорин тифи ва паратиф, дизентерия, салмонеллез, вабони даволашда ёрдамчи восита сифатида қўлланади.Тери инфекциялари: абсцесслар, пиодермиялари, инфекцияланган жарохатлар.Суяк тизимини инфекциялари: ўткир ва сурункали остеомиелит.Бошқалар: бруцеллез, нокардиоз. Препарат билан даволашни бошлашдан олдин, айниқса сийдик йўлларини инфекцияларида, антибиотикограммни аниқлаш тавсия қилинади.

Препаратни ичга, овқатдан кейин етарли миқдордаги суюқлик билан бирга қўлланади. Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга – 1-2 таблеткадан (480-960 мг) кунига 2 марта, касалликнинг оғирлигига қараб эрталаб ва кечқурун буюрилади. Оғир инфекцияларда –     3 таблеткадан кунига 2 марта. Узоқ муддатли даволанишда доза 1 таблеткадан кунига          2 мартагача камайтирилади. 2-6 ойликкача бўлган болаларга – 120 мг дан, 6 ойликдан-5 ёшгача – 240 мг дан, 6-12 ёш – 480 мг дан кунига 2 марта, 12 соат оралиқ билан буюрилади. Сийдик йўлларининг инфекциялари ва болалардаги ўткир ўрта отитда – кунига 48 мг/кг,   2 қабулда, ҳар 12 соатда буюрилади. Катталарда ва болаларда Пнеумоcйстус cаринии чақирган пневмонияда, тасдиқланган ташхисда, кунига 90-120 мг/кг дан 4 қабулга бўлинган, хар 6 соатда, 14-21 кун давомида буюрилади. 12 ёшгача бўлган болаларга препарат суспензия кўринишида буюрилади.

Нерв тизими томонидан: апатия, асептик менингит, атакция, бош оғриғи, депрессия, галлюцинациялар, асабийлашиш, қулоқларда шовқин, периферик невритлар. Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, глоссит, сохта-мембраноз колит, панкреатит, холестатик гепатит, жигар трансаминазаларни фаоллигини ошиши. Гематопоэз тизими томонидан: лейкопения, нейтропения, эозинофилия, тромбоцитопения, жуда кам холларда – агранулоцитоз, мегалобласт анемия, гемостатик анемия, панцитопения, метгемоголобинемия. Стйдик тизими томонидан: кристаллурия, гематурия, интерстициал нефрит, буйрак етишмовчилиги. Аллергик реакциялар: терини қичиши, тери тошмалари, аллергик миокардит, этни увишиши, анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш, Шонлейн-Генох пурпураси, эшакеми, эксофолиатив дерматит, зардоб касаллиги, кам ҳолларда – тугунли периартрит, югуриксимон синдроми, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролизи (Лаел синдроми). Бошқалар: қалқонсимон бези фаолиятини бузилиши мумкин.

Сулфаниламидларга ва триметопримга юқори сезувчанлик, жигар ва буйрак етишмовчилиги, гемотологик касалликлар, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, ҳомиладорлик ва лактация даври. 2 ойликкача бўлган болаларга сариқликнинг ривожланишини хавфи туфайли буюрилмайди.

Бисептоцид-РНР плазма оқсилларидан сўриб чиқариши хисобига, орал диабетга қарши препаратларни (гипогликемия хавфи), кумарин қатори антиоагулянтларни (қон кетиш хавфи), метотрексат, фенилбутазон, сулфинпиразон, миелодепресантлар, тиришишга қарши воситаларнинг плазмадаги концентрацияни ва таъсирини ошишини чақириши мумкин. Циклоспориннинг самарасини пасайтиради. Тиазид диуретиклари билан бирга қўлланганида тромбоцитопения, приметамин билан – мегалобласт анемия хавфи ошади.

Препарат фолат кислотасининг мумкин бўлган танқислигида, анамнезида аллергик реакциялари бўлган пациентларда, бронхиал астмада, жигар, буйрак, қалқонсимон бези фаолиятининг бузилишларида эҳтиёткорлик билан буюрилади. Кекса пациентларга Бисептоцид-РНП препарати билан даволаниш вақтида кўпинча фолат кислотасини буюриш тавсия қилинади. Тери реакциялари ёки бошқа оғир белгилар пайдо бўлганида препаратни дарҳол бекор қилиш тавсия қилинади. Узоқ муддат даволанганда қон манзарасини вақти-вақти билан текшириш керак. Препаратни β-гемолитик стрептококкларнинг А гуруҳи чақирган инфекцияларда (айниқса фарингитларда, гайморитларда) буюриш тавсия қилинмайди. Бисептоцид-РНП препарати билан даволашнинг хамма даврида етарли даражада суюқликни истеъмол қилиш тавсия қилинади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С ҳароратда сақлансин.

Дозани ўткир ошириб юбориш симптомлари: меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар, бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, депрессия, суяк кўмигининг гипоплазияси, кристаллурия, гематурия. Даволаш: меъдани ювиш, сийдикни ишқорийлашуви билан бўлган кучайтирилган диурез, гемодиализ ёки перитонеал диализ, қон формуласини назорати. Дозани сурункали ошириб юбориш симптомлари: препарат катта дозаларда узоқ вақт давомида қўлланганида пайдо бўлади – тромбоцитопения билан бўлган суяк кўмигининг гипоплазияси ва/ёки мегалобласт анемия. Даволаш: фолат кислотасини (кунига 3-6 мг дан ) суяк кўмигининг депрессияни характерли белгилари йўқолгунича юборилади.

Рецепт бўйича Улашиш: 4 137 Виеwс

Таблеткалар 480 мг №10 контур уяли ўрамда. 1, 2 ёки 10 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

4 йил.