Бисакодил Нижфарм rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир суппозиторий сақлайди: таъсир этувчи модда: бисакодил – 10 мг, суппозиторийлар учун асос: қаттиқ ёғ (Н 15, W 35 маркали Витепсол, НА 15, НАС 50 маркали Суппосир) вазни 1,25 г гача бўлган суппозиторий олингунча.

Препаратнинг савдо номи:

Бисакодил-Нижфарм

Фармакалогик гуруҳи:

сурги воситаси

Дори шакли:

ректал суппозиторийлар

Оқдан то бироз сарғиш тусли оқ ранглигача бўлган, торпедасимон шаклли суппозиторийлар.

сурги воситаси

A06AV02

Гипотоник ва атоник қабзият (шу жумладан кексалардаги; операциялар ва туғруқлардан кейинги қабзият). Ич келишини бошқариш (геморрой, проктит, анус ёриқлари). Хирургик операцияларга, асбоблар ёрдамидаги ва рентгенологик текширувларга тайёрлашда қўлланади.

Ректал, қуйидаги дозаларда буюрилади: катталарга ва 14 ёшдан ошган болаларга 10-20 мг бисакодил (1-2 шамча), 8-14 ёшли болаларга – 10 мг бисакодил (1 шамча) буюрилади.

Ичак санчиғи, диарея (дегидратация, мушак кучсизлиги, тиришишлар, артериал қон босимини пасайиши), қоринда оғриқ, метеоризм, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик, ичакни тутилиши, чуррани қисилиб қолиши, қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир касалликлари, перитонит, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, метроррагия, цистит, спастик қабзиятлар, ўткир геморрой, ўткир проктит, 8 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш мумкин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Симптомлари: диарея, сувсизланиш, сув-электролит мувозанатини бузилиши, гипокалиемия, йўғон ичак атонияси. Даволаш: симптоматик.

Рецепциз

Ректал суппозиторийлар 10 мг, 5 суппозиторийдан поливинилхлорид плёнка контур уяли ўрамда. Икки контур ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил. Препаратни яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.