Биоселак rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: Лактобактерий рамнозус 573 (Лаcтобаcиллус рҳамносус 573) штаммларининг лиофилизати – камида 108 КОЕ. ёрдамчи моддалар: ёғсизлантирилган кукунсимон сут, сахароза, натрий Л-глутамати, картошка крахмали, магний стеарати, маннитол, титан диоксиди, желатин.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Лактобактерий рамнозус 573

Препаратнинг савдо номи:

Биоселак

Фармакалогик гуруҳи:

гинекологияда қўлланадиган дори воситалари

Дори шакли:

қин капсулалари

ичида сарғиш-кремсимон рангли гомоген кукун сақловчи, оқ рангли қаттиқ желатин капсулалар.

гинекологияда қўлланадиган дори воситалари

G02CX

Биомелак қуйидаги ҳолатларда қиннинг нормал микрофлорасини тиклаш ва тутиб туриш учун қўлланади: специфик ва носпецифик қин инфекцияларини олдини олиш ва даволаш;вагинитни, шу жумладан бактериал этиологияли вагинитни мажмуавий даволашда;турли этиологияли қин дисбиозини олдини олиш;турли антибиотиклар, перорал ёки вагинал контрацептивлар қўлланганида;маҳаллий гинекологик аралашувларни ўтказишдан олдин;тампонлар, маҳаллий контрацептивлар ишлатилганида, етарли бўлмаган гигиенада профилактик чора сифатида;қин ажралмалари пайдо бўлганида.

Маҳаллий (интравагинал) қўллаш учун. Шахсий гигиенанинг барча қоидаларига риоя қилиб, капсулани қинга чуқур киритиш керак. Биоселак суткада 1-2 капсуладан (биттаси эрталаб ва биттаси кечқурун уйқудан олдин) 7-10 кун давомида ишлатилади. Зарурати бўлганида даволаш такрорланади.

Препарат яхши ўзлаштирилади. Якка ҳолларда маҳаллий аллергик реакциялар (қичишиш, ачишиш ҳисси, қин секрециясини ошиши) бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Биоселак пациентлар томонидан антибактериал, трихомонацид ёки замбуруғларга қарши дори воситалари (метронидазол ва ко-тримоксазолдан ташқари) билан бир вақтда ишлатилмаслиги керак), шунингдек даволаниш даврида антисептик эритмаларни ишлатиш билан вагинал спринцеванийлардан сақланиш керак, чунки улар препаратнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин.

Иммун тизимининг жиддий бузилишлари бўлган ҳолларда Биоселак препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида даволовчи шифокорнинг кўрсатмаси бўйича буюриш мумкин. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Биоселак транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларни ишлатиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

2оС дан 8оС гача бўлган ҳароратда (совутгичда) сақлансин. Препаратни яроқлилик муддати 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланганида 4 ҳафтани ташкил қилади.

Ҳозирги вақтда препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида хабар берилмаган. Дозани ошириб юборилиши пациентнинг ҳолатини хавф остига қўймайди.

Рецепциз

Флаконлар 10 қин капсуласи флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойлашган. Блистерлар 10 қин капсуласи блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойлашган.

2 йил.