Биолектра Магнезиум фортиссимум rasmini ko'rish

Таркиби:

Вишилловчи 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 242,0-369,4 мг магний оксиди ва 365 мг магнийга тўғри келадиган 670 мг магний карбонати; ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, натрий гидрокарбонати, сувсиз натрий карбонати, калий гидрокарбонати, натрий сахарини, натрий цикламати, натрий хлориди, лимонли “МН” ароматизатори ((маннит (Е421), сорбит (Е420) сақлайди), лаймали “МГК” ароматизатори маннит (Е421), сорбит (Е420) сақлайди).

Тасир этувчи модда(ХПН):

магний оксиди. магний карбонати

Препаратнинг савдо номи:

Биолектра Магнезиум фортиссимум

Фармакалогик гуруҳи:

магний препаратлари.

Дори шакли:

вишилловчи таблеткалар

думалоқ, оқ яссицилиндрик, шикастланишларсиз силлиқ юзали, бир томонида  “Биолеcтра” босиб туширилган ёзув бўлган таблеткалар.

магний препаратлари.

A12SS10.

Магний ичга қабул қилинганида магнийни организмда дастлабки миқдорига боғлиқ равишда сўрилади. Организмда магний танқислигида кўпроқ сўрилади, магний билан тўйинганида эса – камроқ сўрилади. Резорбция организмни талабига қараб тезлашади ёки секинлашади, бу физиологик фаол моддалар учун характерлидир. Магнийни мувозанат концентрациясида ва жигар фаолияти бузилиши бўлмаганида, магнийнинг дозаси юқори бўлишига қарамасдан, организмда магнийнинг норма чегарасидан ортиқча тўпланиши кузатилмайди. Ичакда сўрилгандан кейин магнийни чиқарилиши асосан буйрак орқали юз беради. Ўзлаштирилмаган магний ахлат билан чиқарилади.

Организмда магнийни танқислигини даволаш ва олдини олиш, мушак фаолияти томонидан бузилишлар сабаб бўлган ҳолларда (нейромушак бузилишлари, тиришишлар) сурункали жисмоний ва ақлий толиқишда, таъсирчанлик, миалгия, жадал жисмоний ва ақлий юкламаларда, ҳомиладорликда қўлланади. Узоқ вақт чекиш ва алкоголни суистеъмол қилиш натижасида пайдо бўлган гипомагниемияда, сурги воситаларини узоқ қўллаганда, контрацептив воситаларни, айрим диуретикларни ёки мунтазам гипергликемияли ёки осмотик диурезли қандли диабети бўлган беморларда қўлланади.

Биолектра Магнезиум фортиссимум дозаси организмда магнийнинг танқислик даражасига боғлиқ. Ўртача суткалик дозаси 1-2 вишилловчи таблеткаларни ташкил қилади (365-730 мг магний ионлари = 15-30 ммол). Ўсмирларга ва катталарга 1 вишилловчи таблеткадан суткада 1-2 марта буюрилади. Оғир магний танқислигида шифокор назорати остида препаратни юқорироқ дозалари буюрилиши мумкин. Таблетка бир стакан сувда эритилади, тайёр бўлган эритмани ичиш керак. Даволаш давомийлиги организмда магний танқислиги асосида ётган сабабларга боғлиқдир. Магнийни юқори дозаларда узоқ вақт қабул қилиш шифокор кузатуви остида амалга оширилиши керак.

Ножўя самаралар тез-тезлигини аниқлаш учун қуйидаги мезонлар инобатга олинади: жуда тез-тез (≥1/10) тез-тез (≥1/100 – <1/10) тез-тез эмас (≥1/1 000 – <1/100) кам ҳолларда (≥1/10 000 – <1/1 000) жуда кам ҳолларда (<1/10 000) номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар бўйича тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди). Юқорироқ дозаларда хавфли бўлмаган ва дозани камайтиргандан кейин ўтиб кетадиган ич кетиши кузатилиши мумкин. Биолектра Магнезиум фортиссимумни юқори дозаларда узоқ қабул қилганда толиқиш хисси ривожланиши мумкин. Бундай ҳолларда шифокор клиник ва кимёвий тахлил усуллари ёрдамида магнийни кейинчалик қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилиши керак.

Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик. Буйрак фаолиятини бузилишларида ва брадикардияга олиб келувчи юрак қўзғалувчанлиги ўтказувчанлигини бузилишларида (юқори даражадаги АВ – блокада), препаратни қабул қилиш тавсия этилмайди. Шунингдек минерал ва электролит алмашинув бузилишлари мавжудлигини текшириш керак (гипермагнезиемия, гиперкалиемия). Биолектра Магнезиум фортиссимум оғир миостенияда, эксикозда, сийдик чиқариш йўлларининг сурункали инфекцияларида ва калций-магний-фосфатоамоний диатезида қўллаш мумкин эмас.

Темир, натрий фториди ёки тетрациклинни бир вақтда қўлланганда темирни, натрий фторидни, тетрациклинни ва магнийни ўзлаштирилиши бузилиши мумкин. Бундай холатларда Биолектра Магнезиум фортиссимум препаратини ва темир, фторид натрий, тетрациклин препаратларини қабул қилиш орасида 3-4 соат интервалга риоя қилиш керак. Алюмин сақловчи препаратларни (масалан, антацид воситалар) бир вақтда қабул қилганда алюмин сўрилиши ошиши мумкин.

1 вишилловчи таблетка 4,65 ммол (107 мг) натрий сақлайди. Буни натрийни кам сақловчи пархезга риоя қилувчи шахсларга инобатга олиш керак (натрийни кам сақловчи/ош тузи). 1 вишилловчи таблетка 2,51 ммол (98 мг) калий сақлайди. Буни буйрак фаолияти сусайган пациентларга, шунингдек калийни кам сақловчи парҳездаги пациентларга инобатга олиш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўллашга нисбатан хавфи мавжуд эмас.

Оригинал ўрамида, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Магний тузларини ичга қабул қилганда гипермагнезиемия фақат буйрак етишмовчилигида пайдо бўлади. Бундай беморларга магний тузларини қабул қилиш мумкин эмас. Интоксикация симптомлари Магнийни юқори қонцентрациялари мушак скелетларини бўшашини чақиради (қон плазмасида магний концентрацияси 5,5 ммол/л дан юқори). Янада юқорироқ магний ионлари концентрацияси (10-20 ммол/л) юракда ўтказувчанлик даврини узайтиради, ундан хам юқорироқ концентрациялари диастолада юрак тўхташига олиб келади. Интоксикацияни даволаш Калцийни вена ичига дархол юбориш таърифланган симптомларни бартараф қилишга олиб келади, чунки ушбу ионлар орасида антагонизм мавжуд.

Рецепциз берилади

Вишилловчи таблеткалар № 10. 10 вишилловчи таблеткадан тубада, 1 тубадан йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.