Бифосинни суткада бир марта кечасига қўллаш керак.
Крем терининг шикастланган жойига юпқа қават қилиб суртилади ва яхшилаб ишқаланади.
Қониқарли натижага эришиш учун даволаш узлуксиз бўлиши керак ва қуйидаги тавсия этиладиган давр давомида давом эттирилиши керак: – оёқ панжалари ва бармоқлар оралиғи микозлари 3-4 ҳафта – силлиқ терининг дерматомикози 2-3 ҳафта – кепаксимон темиратки, эритразма 2 ҳафта – терининг юзаки кандидози 2-4 ҳафта Қўл кафтига тенг бўлган жойга одатда 0,5 ёки 1 см узунликдаги крем етарли ҳисобланади.
Микознинг клиник кўринишлари йўқ қилинганидан кейин қайталанишини олдини олиш учун даволашни 2 ҳафта давомида кунига 1 марта қўллаб давом эттириш керак.
Тери гиперемияси ва таъсирланиши, ачишиш ҳисси; аллергик реакциялар, экзема, терини қичишиши везикуляр тошма; мацерация, пўст ташлаш, гиперемия кўринишидаги маҳаллий реакциялар.
Жуда кам аллергик дерматит ривожаниши мумкин.
Бу ножўя таъсирлари қайтувчан ва даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолади.
Бифоназолга ёки препаратнинг бошқа ҳар қандай компонентига (шу жумладан цетостеарил спиртига) бўлган ўта юқори сезувчанлик лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: эмизикли болалар, ҳомиладорлик (И уч ойлик).
Препаратни бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин, чунки дориларни ўзаро таъсирини бирон-бир реакцияси аниқланмаган.
Самарадорлиги бўлмаганида ёки етарлича бўлмаганида беморни қўшимча текшириш (иммунитет, қон, эндокрин тизими, шикастланган соҳа микроциркуляцияси ҳолати) натижаларига мос равишда даволашни тўғрилаш керак.
Эмизикли болаларда фақат шифокор назорати остида қўллаш мумкин.
Препаратни кўзга тушишидан сақланиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Тадқиқотлар кўрсатадики, бифосин она ва ҳомила организмига бирон-бир салбий таъсир кўрсатмайди.
Бироқ препаратни ҳомиладорликни И уч ойлигида фақат қатъий кўрсатгичлар бўйича қўллаш мумкин.
Препаратни лактация даврида қўллаш бўйича маълумотлар йўқ.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 15 дан то 25оС гача бўлган ҳароратда.
Рецепциз
30 г дан сиртга қўллаш учун 1% крем алюмин тубаларда қўллаш йўриқномаси билан картон қутида.