Бифидумбактерин сухой rasmini ko'rish

Таркиби:

1 ампула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 5 доза (1 дозада камида 107 тирик бифидобактериялар мавжуд); ёрдамчи моддалар: сахароза, консервацияланган сут, желатин.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бифидумбактерин.

Препаратнинг савдо номи:

Бифидумбактерин сухой

Фармакалогик гуруҳи:

Eубиотик. Микроб препарати. ичак нормал микрофлораси компоненти.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун бактериал масса лиофилизати ампулаларда

жигарранг ёки оқиш-кулранг рангли ғовак масса.

Eубиотик. Микроб препарати. ичак нормал микрофлораси компоненти.

A07FA

Бифидумбактерин меъда-ичак йўлларининг микробиоценозини нормаллаштириш (ичак микрофлорасини мувофиқлаштириш), организмнинг носпецифик резистентлигини ошириш, овқат ҳазм қилиш йўлларининг функционал фаолиятини рағбатлантириш, туғруқхоналар ва касалхоналар ички инфекциясини олдини олиш учун қўлланади, детоксикацион хусусиятларга эга. Катталарга ва болаларга қуйидагиларни даволаш учун қўлланади: дисбактериозлар, шу жумладан антибиотиклар, гормонлар, нур билан даволаш ва химиотерапияда, стрессларда профилактика учун;ўткир ичак инфекцияларида, шу жумладан этиологияси аниқланмаган инфекцияларда;сурункали қабзиятларда;малабсорбция синдромларида;дисбактериозлар билан кечувчи аллергик касалликларда;ЎРВИ билан тез-тез касалланувчи болалар ва катталарда дисбактериозни олдини олиш учун;эмизикли болаларни сунъий овқатлантиришга эрта ўтказилганда ва донор сути билан эмизилганда қўлланади.

Ичга қабул қилинади, қабул қилишдан олдин препарат овқатнинг суюқ қисми билан аралаштирилади, қатиқ билан аралаштириш афзал ва овқатдан олдин берилади. Препаратни 30-50 мл хона ҳароратидаги қайнаган сувда аралаштириш ва ҳосил бўлган аралашмани ичиш мумкин. Эмизикли болаларга кўкрак сути билан аралаштириб, эмизиш вақтида берилади. Дисбактериозни олдини олиш учун бифидумбактерин 6 ойликкача бўлган болаларга 2,5 дозадан кунига 1-2 марта, 6 ойликдан 3 ёшгача бўлган болаларга – 5 дозадан кунига 1-2 марта, 3 ёшдан ошган болаларга ва катталарга – 10 дозадан кунига 1-2 марта буюрилади. Профилактик курс 2-3 хафта йилига 2-3 марта ўтказилади. Даволаш учун бифидумбактерин 6 ойликкача бўлган болаларга 2,5 дозадан кунига 2-6 марта, 6 ойликдан 7 ёшгача бўлган болаларга – 5 дозадан кунига 3-5 марта, 7 ёшдан ошган болаларга ва катталарга 10 дозадан кунига 3-4 марта буюрилади. Даволаш курси 5 кундан 15 кунгача, касалликнинг характери ва оғирлик даражасига боғлиқ. Даволаш курси 3-4 хафтани ташкил қилади. Зарурати бўлганида даволаш курсини 2-3 марта такрорлаш мумкин. Ҳар бир курс аввалги курс якунлангандан кейин бир ой ўтгач ўтказилади.

Аниқланмаган.

Препаратни индивидуал ўзлаштираолмасликдан ташқари қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар йўқ.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирида нохуш самаралар кузатилмайди.

Лактаза етишмовчилиги бўлган болаларга эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Чекловлар йўқ.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +10°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Дозани ошириб юборилиши ҳақидаги маълумотлар йўқ.

Рецепциз

5 дозадан ампулаларда. 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

1 йил