Бепантҳен Суртмарецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди: Фаол ингредиентлар: декспантенол 50 мг. Фаол бўлмаган ингредиентлар: цетил спирти, стеарил спирти, оқ асалари муми (Е901), юмшоқ оқ парафин, бодом ёғи, суюқ парафин, ланолин (Е913), протегин Х, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Бепантҳен Суртма

Дори шакли:

Суртма.

Оқ рангли, сарғиш тусли, махсус ланолин ҳидли гомоген суртма.

Терининг майда шикастланишларида битиш жараёнларини фаоллаштириш: енгил куйишлар ва тирналишлар; радио-, фототерапия ёки УБ-нурланиш натижасидаги терининг таъсирланишларида; сурункали яраларда, ётоқ яраларда, анал ёриқларида, терини кўчириб ўтказиш ва бачадон бўйни эрозиялари; кортикостероидлар билан даволашда. Қуруқ ва ёриладиган терини парвариш қилиш. Эмизикли болаларда бичилишни олдини олиш ва даволаш. Эмизиш даврида сут безларини мунтазам парвариш қилиш, сўрғичларнинг оғриқлилиги ёки ёриқларини даволаш.

Сиртга буюрилади. Зарурати бўлганида суртма кунига бир ёки кўп марта қўйилади. Эмизикли аёлларнинг сут безларини парвариш қилиш: ҳар бир эмизишдан кейин сўрғичга қўйилади. Эмизикли болани парвариш қилиш: тагликни (пелёнка) ҳар гал алмаштирганда қўйилади.

Аллергик реакциялар: контактли ва аллергик дерматит, қичишиш, экзема, эритема, тошма, эшакеми, терининг таъсирланиши, пуфакли тошма.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликларда қўллаш мумкин эмас.

Суртмани кўзга тушишидан сақланиш керак. Мум, стеарил ва цетил спирти маҳаллий тери реакцияларини (масалан, контактли дерматит) чақириши мумкин.

Ҳомиладорлик вақтида препаратни шифокор маслаҳати бўйича ишлатиш мумкин. Лактация даврида сўрғичларнинг ёриқларини даволашда эмизишдан олдин суртма қолдиқларини тозалаш керак.

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Декспентенол хатто юқори дозаларда ҳам яхши ўзлаштирилади ва заҳарсиз ҳисобланади.

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.