Сарғиш-оқ тусли ёки оқ рангли, ўзига хос ҳидли суртма.
Хаво пуфакчаларининг бўлиши йўл қўйилади.
Қичимага қарши восита.
R03AX01
Eпидермиснинг юқори қатламларига киради, тизимли қон оқимига сўрилмайди.
Қичима.
Сиртга.
Даволанишни 1 ва 4 кунлари суртмани совун билан ювилган терига (юз ва бошни сочли қисмидан ташқари) 10 минут интервал билан икки марта суртилади (кечасига).
Аввал чап ва ўнг қўллар, кейин тана, сўнгра чап ва ўнг оёқлар, товон ва оёқ бармоқларига ишқалаб суртилади.
Кейин бемор тоза кийимини ва зарарсизлантирилган устки кийимларни кияди.
Ҳамда ўрин-кўрпалар ҳам алмаштирилиши керак.
Ишлов берилгандан кейин қўлларни 3 соат давомида ювмаслик керак.
5 куни ювиниш ва ички кийимларни алмаштириш буюрилади.
Маҳаллий реакциялар: ачишиш ҳисси, терининг таъсирланиши, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, эмизиш даври, 18 ёшгача бўлган болалар.
Бензилбензоат суртмасини бошқа препаратлар билан фармакологик ўзаро таъсири аниқланмаган, лекин барча паразитларга қарши воситалар каби уни бошқа сиртга ишлатиладиган дори воситалари билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.
Такрорий зарарланишни олдини олиш учун, зарарланиш ўчоғидаги беморларни, шу жумладан беморлар билан мулоқатда бўлганларни ҳам, бир вақтда даволаш лозим.
Даволашдан кейин қичишишни сақланиб қолиши специфик даволашнинг қўшимча курсини буюриш учун сабаб бўлмайди.
Қичишиш нобуд бўлган канага ва унинг ҳаёт фаолиятининг маҳсулотларга нисбатан организмнинг реакцияси бўлиб, антигистамин препаратлар ёки глюкокортикостероидли суртмалар буюрилганида ўтиб кетади.
Даволашдан сўнг 2 ҳафта давомида, асоратлар кузатилганида эса ундан ҳам узоқроқ вақт шифокорнинг назорати талаб қилинади, Шикастланган терига теккан барча предметларга, зарарсизлантириш мақсадида яхшилаб ишлов бериш лозим.
Ўрин-кўрпа жиҳозлари, ички кийим, сочиқни кир ювиш кукуни эритмасида 5-10 минут қайнатиш лозим.
Устки кийимларнинг икки томони иссиқ дазмол билан дазмолланади.
Термик ишлов бериб бўлмайдиган буюмлар очиқ ҳавода 3 кун ёйиб қўйилади.
Пояфзал, ўйинчоқлар ва бошқа предметларни 5 кун ишлатиш ман қилинади ва целлофан пакетларга жойлаштирилади.
Матрацлар, ёстиқлар ва кўрпаларни ҳам 5 кун ишлатиш ман қилинади ёки камерада дезинфекцияланади.
Юмшоқ лососьга дезинсекцияловчи препаратлар билан ишлов бериш мумкин.
Квартира тозаланади, поллар дезинфекцияловчи моддалар қўшилган ювиш воситалари билан ювилади.
Препаратни кўз, бурун, оғизга тушишидан сақланиш керак.
Препарат тушганида қуйидаги чоралар кўрилади: – оғизга тушганида оғиз кўп миқдордаги сув билан ёки 2% илиқ натрий гидрокарбонати эритмаси (ичимлик содаси) билан чайилади; – меъдага тушганида: меъда 1%-2% натрий гидрокарбонат эритмаси (ичимлик содаси), куйдирилган магнезияни сувли аралашмаси ёки фаоллаштирилган кўмир билан ювилади; – бурунга тушганида: сув билан яхшилаб ювилади; – кўзга тушганида: сув ва натрий гидрокарбонати эритмаси билан яхшилаб ювилади.
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
Ёруғликдан химояланган жойда, 200С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.