Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
1 г суртма сақлайди: таъсир этувчи модда: бензилбензоат – 200,0 мг; ёрдамчи моддалар: троламин – 50,0 мг, стеарин кислотаси 95 – 200,0 мг, макрогол-400 – 50,0 мг, сув – 1,0 г гача.
Препаратнинг савдо номи:
Бензилбензоат.
Фармакалогик гуруҳи:
Қўтирга қарши восита.
Дори шакли:
сиртга қўллаш учун суртма.
Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, ўзига хос ҳидли суртма.
Ҳаво пуфакчалари бўлишига йўл қўйилади.
Қўтирга қарши восита.
R03AX01
Eпидермиснинг юқори қатламларига киради, тизимли қон оқимига сўрилмайди.
Қўтир.
Сиртга.
Суртма кечасига ювингандан кейин барча тери қопламасига, юз ва бошнинг сочли қисмидан ташқари, қўл билан ишқалаб суртилади, қўллар эрталабгача ювилмайди, бир суркашга 30-40 г суртма сарфланади.
Тўртинчи куни ишлов бериш такрорланади, бешинчи куни ички кийим ва кўрпа-тўшак жилдларини алмаштириш билан ювиниш буюрилади.
Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, эмизиш даври, 18 ёшгача бўлган болалар.
Такрорий зарарланишни олдини олиш учун, зарарланиш ўчоғидаги беморларни, шу жумладан беморлар билан мулоқатда бўлганларни ҳам бир вақтда даволаш лозим.
Даволанишдан кейин қичишишни сақланиб қолиши специфик даволашнинг қўшимча курсини буюриш учун сабаб бўлаолмайди.
Қичишиш нобуд бўлган канага ва унинг ҳаёт фаолиятининг маҳсулотларга нисбатан организмнинг реакцияси бўлиб, антигистамин препаратлар ёки глюкокортикостероидли суртмалар буюрилганида ўтиб кетади.
Даволанишдан сўнг 2 ҳафта давомида, асоратлар кузатилганида эса ундан ҳам узоқроқ вақт шифокор назорати талаб этилади, Шикастланган терига теккан барча предметларга, зарарсизлантириш мақсадида яхшилаб ишлов бериш лозим.
Ўрин-кўрпа жиҳозлари, ички кийим, сочиқни кир ювиш кукуни эритмасида 5-10 минут қайнатиш лозим.
Устки кийимлар икки томони иссиқ дазмол билан дазмолланади.
Термик ишлов бериб бўлмайдиган буюмлар очиқ ҳавода 3 кун ёйиб қўйилади.
Пояфзал, ўйинчоқлар ва бошқа предметларни 5 кун ишлатиш ман этилади ва целлофан пакетларга жойлаштирилади.
Матрацлар, ёстиқлар ва кўрпаларни ҳам 5 кун ишлатиш ман этилади ва камерада дезинфекциясияланади.
Юмшоқ лососьга дезинсекцияловчи препаратлар билан ишлов бериш мумкин.
Квартира тозаланади, поллар дезинфекцияловчи моддалар қўшилган ювиш воситалари билан ювилади.
Препаратни кўз, бурун, оғизга тушишидан сақланиш керак.
Препарат тушганда қуйидаги чоралар кўрилади: оғизга тушганида: оғизни кўп миқдордаги сув билан ёки 2% илиқ натрий гидрокарбонати эритмаси (“ичимлик содаси”) билан чайилади;меъдага тушганида: меъда 1%-2% натрий гидрокарбонати эритмаси (ичимлик содаси), кўйдирилган магнезиянинг сувли аралашмаси ёки фаоллаштирилган кўмир билан ювилади;бурунга тушганида: сув билан яхшилаб ювилади;кўзга тушганида: сув ва натрий гидрокарбонат эритмаси билан яхшилаб ювилади.
20оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Сиртга қўллаш учун 20% суртма.
25 г дан алюмин ёки полиетилен ламинат тубаларда.
Ҳар бир туба тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.