Беноданрецепт билан

Таркиби:

Фаол модда: Триметилгидразиний пропионат дегидрати (мелдоний) – 500 мг. Ёрдамчи моддалар: инекция учун сув – 5 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Таъсир этувчи модда (ХПН): Мелдоний

Препаратнинг савдо номи:

Бенодан

Фармакалогик гуруҳи:

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита.

Дори шакли:

Инекция учун эритма.

Рангсиз, тиниқ суюқлик.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита.

S01ЕV

Препаратни вена ичига (в/и) юборилганидан кейин биокираолишлиги 100% га тенг. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Cмах), уни юборилган захоти эришилади. Организмда метаболизмга учраб, иккита асосий метаболитларини ҳосил қилади ва улар буйрак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 3-6 соатни ташкил қилади.

Юрак ишемик касаллигини (стенокардия, миокард инфаркти), сурункали юрак етишмовчилиги ва кардиомиопатияни мажмуавий даволаш таркибида, шунингдек мияни қон билан таъминланишини ўткир ва сурункали бузилишларини (импульс ва цереброваскуляр етишмовчилик) мажмуавий даволашда қўлланади. Гемофталм ва кўзнинг тўр пардасига турли этиологияли қон қуйилишлар, тўр парданинг марказий венаси ва унинг шохларини тромбози, турли этиологияли ретинопатиялар (диабетик, гипертоник). Иш қобилиятини пасайиши; жисмоний зўриқиш, шу жумладан спортчилардаги зўриқиш. Сурункали алкоголизмдаги абстиненция синдромида (алкоголизмни специфик даволаш билан биргаликда) қўлланади.

Қўзғатувчи хусусиятини кучайиши мумкинлиги туфайли, куннинг биринчи ярмида қўллаш тавсия қилинади. Юрак-қон томир касалликлари. Мажмуавий даволаш таркибида кунига 0,5-1,0 г дан вена ичига (инекция учун эритма 5-10 мл 500 мг/5 мл), дозани ҳаммасини бир йўла ёки иккига бўлиб қабул қилинади. Даволаш курси – 4-6 ҳафтани ташкил қилади. Мияда қон айланишини бузилиши. Ўткир босқичи – 0,5 г дан кунига 1 марта вена ичига 10 кун давомида, сўнгра перорал дори шаклини қабул қилишга ўтилади. Умумий даволаш курси – 4-6 ҳафта. Сурункали бузилишлар – перорал дори шакли қўлланади. Такрорий курслар (одатда йилига 2-3 марта) шифокор маслаҳатидан кейин ўтказилиши мумкин. Тўр пардасининг қон-томир патологияси ва дистрофик касалликлари: Кўзнинг инекция учун 500 мг/5 мл эритмасининг 0,5 мл 10 кун давомида парабулбар қўлланади. Ақлий ва жисмоний зўриқишлар, шу жумладан спортчилардаги зўриқишлар: Катталарга 0,5 г дан вена ичига (5-10 мл инекция учун эритма 500 мг/5 мл) кунига 1 марта буюрилади. Даволаш курси – 10-14 кун. Зарурати бўлганида даволаш яна 2-3 ҳафта ўтгач такрорланади. Сурункали алкоголизм. В/и – 0,5 г дан кунига 2 марта буюрилади. Даволаш курси – 7-10 кун.

Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда – тахикардия, артериал босимни ўзгариши; Марказий нерв тизими томонидан (МНТ): кам ҳолларда – психомотор қўзғалиш; Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – диспептик ҳолатлар; Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – терини қичишиши, қизариш, тошма, шиш.

– бош мия ички босимини ошиши (шу жумладан веноз оқимини бузилиши, бош мия ички ўсмалари); – МНТ нинг органик шикастланишлари; – ҳомиладорлик, лактация даври; – препаратга юқори сезувчанлик; – 18 ёшгача бўлганлада қўллаш мумкин эмас.

Коронар қон томирларини кенгайтирувчи, айрим гипотензив препаратлар, юрак гликозидларининг таъсирини кучайтиради. Антиангинал воситалар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик воситалар, диуретиклар, бронхолитиклар билан бирга қўллаш мумкин. Ўртача тахикардия ва артериал гипотензияни ривожланиши мумкинлиги туфайли, нитроглицерин, нифедипин, алфа-адреноблокаторлар, гипотензив воситалар ва периферик вазодилататорлар билан мажмуада қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Жигар ва буйракнинг сурункали касалликлари бўлган пациентларга препаратни узоқ муддат қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Мелдонийни болаларда қўлланиши тўғрисида етарли маълумотлар йўқ. Кардиология бўлимларида ўткир миокард инфаркти ва ностабил стенокардияни кўп йиллик даволаш тажрибасига кўра, ўткир коронар синдромида мелдоний биринчи қатор препаратлари эмаслигини кўрсатади.

Ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллаш хавфсизлиги исботланмаган. Ҳомилага нохуш таъсирларидан сақланиш учун, уни ҳомиладорлик даврида буюрилмайди. Препаратни она сути билан чиқарилиши аниқланмаган. Агар мелдоний билан даволаш она учун зарур бўлса, унда эмизиш тўхтатилади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин!

Рецепт бўйича

Инекция учун эритма 500 мг/5 мл дан ампулаларда.

4 йил.