Белосалик лосонрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Сиртга қўллаш учун 1 г эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: бетаметазон дипропионати шаклида – 0,64 мг (0,064%), бу 0,500 мг бетаметазонга тўғри келади ва салицил кислотаси – 20 мг (2%); ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати – 0,300 мг, гипромеллоза 4000 СпЗ – 5,000 мг, натрий гидроксиди – 5,000 мг, изопропанол -392,000 мг, сув – 577,060 мг.

Препаратнинг савдо номи:

Белосалик® лосон

Фармакалогик гуруҳи:

Маҳаллий қўллаш учун глюкокортикоид + кератолитик восита.

Дори шакли:

Сиртга қўллаш учун эритма

Тиниқ, рангсиз, қовушқоқ изопропанол ҳидли эритма.

Маҳаллий қўллаш учун глюкокортикоид + кератолитик восита.

D07XC01]

Гиперкератоз ва кепакланиш билан бирга кечувчи, кортикостероид даволашга сезувчан нимўткир ва сурункали дерматозларни – псориаз, бошнинг сочли қисмини себореяли дерматити, асбесцимон темиратки, себорея, нейродерматит, бошнинг сочли қисмида жойлашган қизил ясси темиратки, экзема, ихтиоз, терининг дисгидрозини даволашда қўлланади.

Сиртга буюрилади

Бетаметазон, салицил кислотаси ёки препаратнинг ҳар қандай компонентларидан бирига ўта юқори сезувчанлик, терининг вирусли инфекциялари, очиқ жароҳатлар, трофик яралар, розацеа, оддий хуснбузар, розацеа, сувчечак, сифилиснинг тери кўринишлари, тери туберкулёзи, олти ойликкача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Белосалик® лосони фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Кўзларга ва шиллиқ қаватларга тушишидан, шунингдек препаратни аногенитал сохасида қўллашдан сақланиш керак. Зарурати бўлган ҳоллардан ташқари, препаратни окклюзион боғлов остида қўллаш тавсия этилмайди. Терида замбуруғли ёки бактериал микрофлора ривожланганида, қўшимча антибактериал ёки замбуруғларга қарши воситаларни қўллаш керак. Белосалик® лосон препарати сиртга қўллаш учун эритма шаклида, айниқса бошнинг сочли қисми терисида ишлатиш учун қулай. Эритма тери юзаси бўйлаб енгил тақсимланади, сочларни ёпиштирмайди ва қурутмайди, кўринадиган излар қолдирмайди, терига совутувчи таъсир кўрсатади.

Белосалик® лосонини ҳомиладорларда маҳаллий қўллашга, она учун тахмин қилинган фойда ҳомила учун хавфдан юқори бўлган холдагина йўл қўйилади. Бундай холларда препаратни қўллаш қисқа муддатли ва тери қопламасининг катта бўлмаган соҳалари билан чекланган бўлиши керак. Белосалик® лосон препаратини эмизиш даврида қатъий кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин, лекин бунда препаратни эмизиш олдидан сут бези терисига қўйиш мумкин эмас.

25оС дан юқори бўлмаган хароратда. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Сиртга қўллаш учун эритма. 50 мл ва 100 мл дан препарат паст зичликдаги полиетилен буралувчи тиқин билан бекитилган, томчилагичли юқори зичликдаги полиетилен флаконда. Тиқин биринчи очиш назорати учун халқага эга. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади. 20 мл, 50 мл ва 100 мл дан препарат пурковчи помпа механизм ва ҳимоя пластик қалпоқча билан юқори зичликдаги полиетилен флаконда. 1 флакон пластик пуркагич-учлик ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.