Азатрилрецепт билан

Таркиби:

5 мл суспензияда қуйидагилар сақланади: Фаол модда: азитромицин дигидрати, 200 мг азитромицинга эквивалент; Ёрдамчи моддалар: динатрий фосфат дигидрати, банан эссенцияси, натрий сахарини, ксантан камеди, маннитол, метилпарагидроксибензоати, натрий цикламати, ўта желатинланган крахмал, сувсиз тринатрий фосфати, сахароза.

Тасир этувчи модда(ХПН):

азитромицин дигидрати

Препаратнинг савдо номи:

Азатрил

Фармакалогик гуруҳи:

макролидлар, линкозамидлар ва стрептограминлар.

Дори шакли:

ичга қабул қилишга суспензия тайёрлаш учун кукун

Оқдан деярли оқ ранглигача бўлган кукун. Оқдан деярли оқ ранглигача бўлган, мева таъмли гомоген суспензия.

макролидлар, линкозамидлар ва стрептограминлар.

J01FA10

Азатрил антибиотикка сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш учун қўлланади, ҳусусан: юқори нафас йўллари (синуслар буруннинг ёндош бўшлиқлари ва ўрта қулоқни ўткир яллиғланиши, тонзиллофарингитлар) ва қуйи нафас йўллари (бронхитлар, пневмониянинг баъзи турлари) нинг инфекциялари;тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (сарамас, импетиго ва иккиламчи пиодермия, Лайм касаллигининг биринчи босқичи);жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар – хламидиялар чақирган, асоратланмаган уретритлар ва цервицитлар;меъда ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ қаватининг сурункали яллиғланишлари ва яра касаллиги, хеликобактериялар чақирган инфекцияни бартараф қилиш ва йўқотиш учун қўлланади.

Азатрил препаратини доимо ўз шифокорингизнинг кўрсатмаларига мувофиқ қабул қилинг. Агар Сиз бирон бир нарсага ишонч ҳосил қилмаган бўлсангиз, ўз шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг. Дозаси Катталар Хламидиялар томонидан чақирилган асоратланмаган уретритлар ва цервицитларда дозаси бир марта 1 г ни ташкил этади. Қолган барча кўрсатмаларда умумий дозаси 1,5 г ни ташкил этади, 500 мг дан бўлинган ҳолда навбатдаги 3 кун давомида қабул қилинади. Ушбу дозага муқобил доза сифатида 5 сутка давомида – биринчи суткада 500 мг ва сўнгра 250 мг дан қабул қилиш мумкин. Кекса ёшдаги пациентлар Катталар учун қўлланадиган дозаларда қўлланади. Болалар Азатрил капсулалари тана вазни 45 кг дан кам бўлган болаларда қўллаш учун тўғри келмайди. Улар учун Азатрил препаратини ичга қабул қилишга суспензия тайёрлаш учун кукун дори шаклини ишлатиш керак. 6 ойликдан кичик бўлган болаларда қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ. Болалар учун доза 3 кун давомида суткада бир марта тана вазнига 10 мг/кг ни ташкил этади. Одатда қуйидаги дозалаш схемаси ишлатилади. Юқори ва қуйи нафас йўлларининг инфекцияларида ва тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида (миграцияланувчи эритемадан ташқари) – 10 мг/кг суткада бир марта 3 кун давомида қўлланади. Препаратнинг дозаси тана вазнига қараб аниқланади.

Агар Сизда азитромицинга, бошқа макролид антибиотикларига ёки препаратнинг бирон бир ёрдамчи моддаларига аллергия бўлса, Азатрил қўлланилмасин.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, агар Сиз ҳомиладорликка шубҳа қилаётган ёки уни режалаштираётган бўлсангиз, ушбу дори воситасини қўллашдан олдин ўз шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Ҳомиладорлик вақтида Азатрил препаратини фақат шифокор тавсияси бўйича қўллаш керак. Препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин! Азатрил ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин! Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади. Дори воситасини канализацияга ёки маиший чиқиндилар учун контейнерга ташлаб юбориш мумкин эмас. Кераксиз дори воситаларни қандай йўқотишни фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Буюрилган дозадан ортиқ дозада қабул қилинганида, зудлик билан шифокорга ёрдам учун мурожаат қилинг! Бундай антибиотикларнинг дозаларини ошириб юборилишига хос бўлган симптомларга эшитишни қайтувчан йўқолиши, кучли кўнгил айниши, қусиш ва ич кетиши ҳисобланади. Дозаси ошириб юборилганида дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш ва, зарурат бўлганида симптоматик ва тутиб турувчи воситаларни қўллаш керак.

Рецепт бўйича

Азатрил ичга қабул қилиш учун 20 мл суспензия тайёрлаш учун 15 г кукун тўқ рангли флаконда, ичга қабул қилиш учун иккиламчи ўлчов қошиғи ва ўлчов шприци.

2 (икки) йил. Тайёр суспензияни яроқлилик муддати – 2оС дан 8оС гача хароратда (совутгичда) 5 кун. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.