Авирол С НПҲ

Таркиби:

фаол моддалар: парацетамол – 180 мг, римантадин гидрохлориди – 25 мг, аскорбин кислотаси – 150 мг, лоратадин – 1,5 мг, рутин – 10 мг, калций карбонат – 11,2 мг; ёрдамчи моддалар: калций стеарати, картошкали крахмал, лактоза.

Тасир этувчи модда(ХПН):

мажмуавий препарат

Препаратнинг савдо номи:

Авирол С НПҲ

Фармакалогик гуруҳи:

ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита.

Дори шакли:

капсулалар.

цилиндр шаклли, учлари ярим сферик бўлган, №0 қаттиқ желатин капсулалар. Капсула ичидагиси – оч сариқ рангли бироз яшил ёки оч сариқ тусли кукун. Сақланганида аралашма бироз қумоқ-қумоқ бўлиши мумкин.

ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда грипп, ЎРВИ, нафас йўлларининг вирусли шикастланишлари оқибатидаги иситмали ҳолатларни этиотроп ва симптоматик даволашда қўлланади.

Ичга буюрилади, овқатдан кейин, сув билан бирга қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан катта бўлган болаларга 2 капсуладан кунига 2-3 марта 3-5 кун давомида, касалликнинг белгилари йўқолгунича буюрилади. Тавсия қилинган даволаш даври давомида терапевтик самара бўлмаса, пациент препаратни қабул қилишни тўхтатиши ва шифокорга мурожаат қилиши керак.

Марказий нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – бош оғриғи, юқори толиқиш, юқори қўзғалувчанлик, бош айланиши, тремор, гиперкинезия. Овқат хазм қилиш йўллари томонидан: 7 кундан кўпроқ қабул қилинганида меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг шикастланиши, диспепсия, оғизни қуриши, кўнгил айниши, анорекция, метеоризм, диарея кузатилиши мумкин. Қон яратиш тизими томонидан: 7 кундан кўпроқ қабул қилинганида – агранулоцитоз, лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, анемия. Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – тери тошмаси, қичишиш, эшакеми кузатилиши мумкин.

– ҳомиладорлик; – лактация даври; – 12 ёшгача бўлган болалар; – препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни бошқа дори воситалари билан бирга қўллаш имкониятини шифокор индивидуал равишда белгилайди. Парацетамол ва аскорбин кислотаси римантадиннинг максимал концентрациясини (С мах) мувофиқ 11% ва 10% га пасайтиради. Циметидин римантадиннинг клиренcини 18% га камайтиради. Парацетамол урикозурик препаратларнинг самарадорлигини камайтиради. Жигардаги микросомол оксидланиш индукторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар), этанол ва гепатотоксик препаратлар парацетамолнинг гидроксил гурухи кўшилган метаболитларининг ишлаб чиқарилишини оширади, бу хатто дозани бироз ошириб юборилишида ҳам оғир интоксикацияларни ривожланиши мумкинлигини билан белгилайди. Барбитуратларларни узоқ қўллаш фонида парацетамолнинг самарадорлиги пасаяди. Парацетамол, шунингдек НЯҚВ бирга узоқ муддат қўлланганида нефропатияни ва буйрак капилляр некрозини, буйрак етишмовчилигининг терминал босқичигача бўлган ривожланиши хавфини оширади.  Дифлунисал парацетамолнинг плазмадаги концентрациясини 50% га оширади, бу гепатотокцикликнинг ривожланишини хавфи билан кечади. Микросомол оксидланиш ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида (шу жумладан циметидин билан) парацетамолнинг гепатотоксик таъсирини хавфи пасаяди. Аскорбин кислотаси қонда бензилпенициллин ва тетрациклинларнинг концентрациясини оширади; суткада 1 г дозада этинилестрадиолнинг (шу жумладан перорал контрацептивларнинг таркибига кирувчи) биокиришаолишлигини оширади. Гепарин ва билвосита антикоагулянтларнинг самарасини камайтиради. Салицилатлар ва қисқа таъсирга эга сулфаниламидлар билан даволанганда кристаллурия ривожланиши хавфини оширади, буйраклар орқали кислоталарнинг чиқарилишини секинлаштиради, ишқорий реакцияга эга дори воситаларининг чиқарилишини (шу жумладан алколоидларни) оширади. Этанолнинг умумий клиренсини оширади, у ўз навбатида аскорбин кислотасининг организмдаги концентрациясини камайтиради. Бир вақтда қўлланганида изопреналиннинг хронотроп таъсирини камайтиради. Барбитуратлар ва примидон аскорбин кислотасининг сийдик билан чиқарилишини оширади. Фенотиазин ҳосилалари- нейролептикларнинг терапевтик таъсирини, амфетаминнинг ва трициклик антидепрессантларнинг найчаларда қайта сўрилишини камайтиради. СЙП ЗА4 (шу жумладан кетоконаназол), СЙП 2Д6 ингибиторлари (шу жумладан циметидин) лоратадиннинг қондаги концентрациясини оширади. Микросомал оксидланиш индукторлари (фенитоин, этанол, барбатуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) лоратадиннинг самарадорлигини камайтиради.

Қўллашнинг давомийлиги 5 кундан кўп бўлмаслиги керак. Узоқ муддат қўлланганида (7 кундан кўп) сурункали йўлдош касалликларини зўрайиши мумкин, артериал гипертензияси бўлган кекса пациентларда геморрагик импульсни ривожланиш хавфи ошади (римантадиннинг таъсири ҳисобига). Қабул қилинганида алкоголли гепатози бўлган беморларда жигарнинг шикастланишини ривожланиш хавфи ошади. Даволаш фонида глюкоза ва сийдик кислотасини плазмадаги миқдорини аниқлашда (парацетамол) лаборатория текшириш натижаларини ўзгариши юз беради. Аскорбин кислотасини кортикостероид гормонларнинг синтезига рағбатлантирувчи таъсири туфайли буйрак усти безлари функциясини ва артериал босимни (АБ) назорат қилиш керак. Аскорбин кислотаси тикловчи сифатида турли лаборатория тестларининг (қондаги, глюкоза, билирубин миқдорини, жигар трансаминазалари ва ЛДГ фаоллигини) натижаларини ўзгартириши мумкин. Метастазланувчи ўсмалар бўлганида қўлланмайди. Даволаниш вақтида пациент алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш лозим (меъда-ичак йўлларидан қон кетиши хавфини ошиши). Даволаниш вақтида пациент автотранспортни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлашни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишида (препарат римантадин сақлайди) эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда  курсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15ºС дан 25ºС гача бўлган хараротда сақлансин.

Симптомлари: биринчи 24 соатда оқариш, кўнгил айниши, қусиш ва эпигастрал соҳада оғриқ, тремор, уйқучанлик, тахикардия, қонда билирубинни ошиши, модда алмашинувини бузилиши, йўлдош сурункали касалликларнинг зўрайиши кузатилиши мумкин. Даволаш: қусиш рефлексини чақириш, меъдани ювиш, адсорбентларни қабул қилиш, симптоматик даволаш. Дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

“НИКА ПҲАРМ” ШХЖ, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Сайрам 7-тор кўчаси, 48-А уй. Тел: +(99871)1508704; Факс: +(99871) 150 84 48. www.никапҳарм.уз Улашиш: 8 417 Виеwс

“НИКА ПҲАРМ” ШХЖ, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Сайрам 7-тор кўчаси, 48-А уй. Тел: +(99871)1508704; Факс: +(99871) 150 84 48. www.никапҳарм.уз Улашиш: 8 417 Виеwс

Рецепциз

10 капсуладан контур уяли ўрамда. 1, 2, 3 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича юриқномаси билан қутида.

2 йил.