АЦЦ 100 rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир вишилловчи таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 100 мг ацетилцистеин; ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси, сувсиз лимон кислотаси, сувсиз лактоза, маннитол, натрий цитрати, натрий гидрокарбонати ёки натрий карбонати сувсиз, натрий сахаринат, маймунжонли “В” ҳушбўйи.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ацетилцистеин/аcэтйлcйстеине

Препаратнинг савдо номи:

АЦЦ® 100

Фармакалогик гуруҳи:

муколтиклар.

Дори шакли:

вишиловчи таблеткалар.

оқ, думалоқ, бир томонида ўйиқчали ва маймунжон ҳидли таблеткалар.

муколтиклар.

R05CB01.

Перорал қабул қилинганда ацетилцистеин тез ва тўлиқ сўрилади ва жигарда метаболизмга учрайди, фармакологик фаол метаболити цистеин, шунингдек диацетилцистеин, цистеин ва бошқа аралаш дисулфидлар ҳосил бўлади. Ичга қабул қилинган ацетилцистеиннинг биокираолишлиги жуда паст (тахминан 10%). Препаратнинг плазмада максимал концентрациясига 1-3 соатдан кейин эришилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиш тахминан 50%. Организмдан буйрак орқали асосан нофаол метаболитлар шаклида чиқарилади. Жигар функциясини бузилиш ярим чиқарилиш даврини 8 соатгача узайишига олиб келади. Ацетилцистеин йўлдош орқали ўтади ва киндик қонида аниқланади. Кўкрак сутига ажралиб чиқиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Одамда ацетилцистеинни гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўта олиш хусусияти тўғрисида маълумотлар йўқ.

АЦЦ – ёпишқоқ балғамни суюлтириш ва уни нафас йўлларидан чиқарилишни енгиллаштириш учун қўлланадиган муколитик воситадир.

Бошқа кўрсатмалар бўлмаганида АЦЦ 100 нинг қуйидаги дозаларига риоя қилиш тавсия қилинади.

Ножўя самараларни баҳолаш уларни пайдо бўлиш тезлигига асосланади: Жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100), кам ҳолларда (≥1/10 000 ва 1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10 000), тез-тезлиги нўмалум (мумкин бўлган маълумотларга мувофиқ аниқлаш мумкин эмас).

Ацетилцистеинга ёки препаратни ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик. Фаол пептик яра. 2 ёшдан кичик ёшдаги болаларда қўллаш мумкин эмас.

АЦЦ ва йўталга арши препаратларни мажмуада қўлланганда йўтал рефлексини сусайиши оқибатида секретни хавфли димланиш пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун, бундай мажмуавий даволашни буюриш учун, айниқса ташхисни яхшилаб қўйиш зарур. Ацетилцистеинни антибиотикларни фаолсизлантириш тўғрисида олинган ҳозирги вақтгача бўлган хабарлар асосан ин витро эксперементларига асосланган бўлиб, уларда мувофиқ моддалар бевосита бир-бири билан аралаштирилган. Шунга қарамай, хавфсизлик мақсадида перорал қўлланадиган антибиотикларни ацетилцистеиндан алоҳида, камида икки соатлик интервалга риоя қилган ҳолда қўллаш лозим. Бу цефиксимга ва лоракарбефига таалуқли эмас. Ацетилцистеин нитроглицериннинг қон томирларни торайтирувчи самарасини кучайтириши мумкин. Эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия қилинади.

Бронхиал астма билан хасталанган пациентларга ва анамнезида меъда-ичак яраси бўлган пациентларга ушбу препарат билан даволашда эҳтиёткорликк риоя қилиш лозим. АЦЦ ни қўллаш бронхиал секретни суюлишига, демак уни ҳажмини ҳам ошишига (айниқса даволашни бошида) олиб келиши мумкин. Балғамни йўталиб чиқариб юборишни иложи бўлмаганида (етарли даражада кўчмаганида) мос мувофиқ чоралар (дренаж ва аспирация кабилар) қўлланиши керак. Ацетилцистеинни қўллаш вақтида жуда кам ҳолларда Стивенс-Джонсон ва Лаел синдроми каби оғир тери реакциялари кузатилган. Тери ва шиллиқ қаватлари томонидан ўзгаришлар юз берганида АЦЦ ни қўллашни тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Бир вишилловчи таблетка 4,2 ммол (96,0 мг) натрий сақлайди. Буни натрий миқдори назорат қилинадиган парҳезга амал қилувчи пациентлар ҳисобга олишлари лозим. Лактоза сақланганлиги туфайли, препаратни галактозани ўзлаштираолмаслик, латаза танқислиги ёки глюкоза-галактазани сўрилишини бузилиши каби кам учрайдиган наслий патологиялари бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Ацетилцистеинни ҳомиладор аёллар томонидан қўлланиши тўғрисида маълумотлар етарли эмас. Ацетилцистеинни кўкрак сутига кириш хусусияти тўғрисида маълумотлар йўқ. Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида препаратларни фақат фойда ва хавф нисбатини синчков баҳолагандан кейин қўллаш лозим.

Аниқланмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Тубани таблеткаларни намдан сақлаш учун зич ёпиқ ҳолда ушлаш керак.

Ҳозирги вақтгача ацетилцистеиннинг перорал шаклларини қабул қилиш оқибатидаги дозани токсик ошириб юборилиш ҳоллари аниқланмаган. Ацетилцистеинни суткада 11,6 г уч ой қабул қилган кўнгиллиларда ҳеч қандай оғир ноҳуш реакциялар аниқланмаган. Ацетилцистеинни 1 кг тана вазнига нисбатан 500 мг етган дозасини ичга қабул қилинганда интоксикациянинг ҳеч қандай симптомларисиз ўзлаштирилган. Дозани ошириб юборилганда меъда-ичак йўллари томонидан кўнгил айниши, қусиш ва диарея каби симптомлар пайдо бўлиши мумкин. Бир ёшгача бўлган болаларда қўлланганида гиперсекреция хавфи мавжуд. Зарур бўлганда симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепциз берилади

20 вишилловчи таблеткадан бўлган 1 тубадан қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.

2 йил.