Ацикловиррецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: Ацикловир – 0,2 г. ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, калций стеарати ёки магний стеарати, лактоза (сут қанди).

Тасир этувчи модда(ХПН):

ацикловир

Препаратнинг савдо номи:

Ацикловир

Фармакалогик гуруҳи:

Вирусларга қарши воситалар. АТХ коди: Ж05АБ01

Дори шакли:

таблеткалар.

оқ рангли, яссицилиндрик, фаскали таблеткалар.

Вирусларга қарши воситалар. АТХ коди: Ж05АБ01

Ичга қабул қилинганида биокираолишлиги 15-30% ни ташкил қилади. Ацикловир барча аъзолар ва тўқималарга, шу жумладан бош мия ва терига ҳам ўтади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 9-33% ни ташкил қилади ва унинг плазмадаги концентрациясига боғлиқ эмас. Орқа мия суюқлигидаги концентрацияси плазмадаги концентрациясининг 50% ни ташкил қилади. Ацикловир йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутида тўпланади. Ичга 200 мг суткада 5 марта буюрилганидан сўнг қондаги максимал концентрацияси (Смах) – 0,7 мкг/мл, Смах га эришиш вақти – 1,5-2 соат. Жигарда фармакологик нофаол 9-карбоксиметоксиметилгуанин бирикмасини ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Буйраклар функцияси нормал бўлган катта одамларда ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 2-3 соатни ташкил қилади. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда Т1/2 20 соат, гемодиализда – 5,7 соат (бунда ацикловирнинг плазмадаги концентрацияси дастлабки миқдорига қараганда 60% гача камаяди). Препаратнинг 84% буйраклар орқали ўзгармаган холда ва 14% метаболитлари ҳолида чиқарилади. Ацикловирнинг буйрак клиренси умумий плазма клиренсининг       75-80% ни ташкил қилади. Ацикловирнинг 2% дан камроғи организмдан ичак орқали чиқарилади.

Ҳам бирламчи Ҳерпес симплех нинг И ва ИИ турлари, ҳам иккиламчи вируслари, шу жумладан генитал герпесни чақирган тери ва шиллиқ қаватларнинг даволаш. Иммун статуси нормал бўлган беморларда Ҳерпес симплех нинг И ва ИИ тур вируслари чақирган қайталануви инфекцияларни зўрайишини олдини олиш. Иммун танқислиги бўлган беморларда Ҳерпес симплех нинг И ва ИИ тур вируслари чақирган бирламчи ва қайталанувчи инфекцияларни олдини олиш. Иммун танқислиги яққол бўлган пациентларни ОИТВ-инфекциясида (ОИЦ босқичи, эрта клиник кўринишлари ва ривожланган клиник манзараси) ва суяк кўмиги кўчириб ўтказилган пациентларда мажмуавий даволаш таркибида. Вариcэлла зостер (сувчечак) ва Ҳерпес зостер – (ўраб олувчи темиратки) вируси чақирган бирламчи ва қайталанувчи инфекцияларни даволашда қўлланади.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Меъда-ичак йўллари томонидан: якка ҳолларда – қоринда оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, диарея. Қон томонидан: жигар ферментларининг фаоллигини бироз ўткинчи ошиши, кам ҳолларда – мочевина ва креатинин даражасини бироз ошиши, гипербилирубинемия, лейкопения, эритропения, тромбоцитопения. Марказий нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – бош оғриғи, ҳолсизлик; алоҳида ҳолларда қалтираш, бош айланиши кучли толиқиш, уйқучанлик, галлюцинациялар. Аллергик реакциялари: тери тошмалари. Бошқалар: кам ҳолларда – алопеция, иситма.

Ацикловир, ганцикловир ёки препаратнинг бирон-бир ёрдамчи моддасига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларда асоратлардан сақланиш учун шифокорнинг қатъий маслаҳати бўйича қўллаш керак. Буйраклар функциясини бузилиши бўлган, ацикловирнинг Т1/2 узайган кекса ёшдаги беморларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препарат қўлланганида етарли миқдорда суюқлик қабул қилинишини таъминлаш лозим. Препаратни қабул қилишда буйраклар функциясини (қондаги мочевина ва қон плазмасидаги креатинин даражасини) назорат қилиш керак. Ҳомиладорлик даврида қўллаш фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича она учун тахмин қилинган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Ацикловир йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сутида тўпланади. Лактация даврида ацикловирни қабул қилишнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: бош оғриғи, неврологик бузилишлар, ҳансираш, кўнгил айниши, қусиш, диарея, буйрак етишмовчилиги, летаргия, тиришишлар, кома. Даволаш: симптоматик даво, ҳаётий муҳим фаолиятларни сақлаб туриш, етарли даражадаги гидратация, гемодиализ ( айниқса ўткир буйрак етишмовчилиги ва анурияда).

Рецепт бўйича

3 йил. Улашиш: 18 1389 Виеwс