Аторфит 10, Аторфит 20рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: аторвастатин калций 10 мг / 20 мг аторвастатинга эквивалент ёрдамчи моддалар: лактоза БФ, микрокристалл целллюлоза БФ, натрий крахмал гликоляти БФ. натрий лаурилсулфати БФ, гидроксипропилцеллюлоза БФ, полисорбат 80 БФ, натрий гликолат крахмали БФ, магний стеарати ВС, оқ винкоат WТ 2009 БФ.

Тасир этувчи модда(ХПН):

аторвастатин калций

Препаратнинг савдо номи:

Аторфит-10, Аторфит-20

Фармакалогик гуруҳи:

гиполипидемик восита.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

оқ, думалоқ, икки томони қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

гиполипидемик восита.

S10AA05

Сўрилиши: Ичга қабул қилинганидан кейин аторвастатин тез сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Смах) га 1 соатдан 2 соатгача вақт давомида эришилади. Сўрилиш даражаси аторвастатиннинг дозасига пропорционал ошади. Қобиқ билан қопланган таблетка шаклидаги аторвастатиннинг биокираолишлиги эритма кўринишида қабул қилинган аторвастатиннинг биокираолишлиги билан солиштирилганида 95-99% ни ташкил қилади. Аторвастатиннинг мутлоқ биокираолишлиги тахминан 12% ни, ГМГ-КоА редуктазага нисбатан ингибиция қилувчи фаоллигининг тизимли биокираолишлиги эса – тахминан 30% ни ташкил қилади. Дори препаратининг паст тизимли биокираолишлиги, у қон оқимига тушгунича меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватидаги тизим олди клиренси ва/ёки жигардаги тез метаболизми (биринчи ўтиш самараси) билан тушунтирилади. Тақсимланиши: Аторвастатиннинг ўртача тақсимланиш ҳажми тахминан 361 л ни ташкил қилади. Аторвастатин плазма оқсиллари билан – 98% дан кўпроқ боғланади. Метаболизми: Аторвастатин цитохром Р450 3А4 иштирокида орто- ва парагидроксил гуруҳини ажралиш ҳосилалари ва бета-оксидланишнинг турли маҳсулотларини ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Сўнгра бу бирикмалар глюкурон гуруҳини ажралиш йўли билан метаболизмга учрайди. Ин витро шароитида ГМГ-КоА редуктазани орто- ва парагидроксил гуруҳини ажралиши метаболитлар томонидан сусайтирилиши, аторвастатин томонидан сусайтирилиши билан бир хилдир. ГМГ-КоА редуктазага нисбатан ингибиция қилувчи фаоллиги 70% га фаол метаболитлари билан боғлиқ. Чиқарилиши: Жигардаги ва жигардан ташқари метаболик ўзгаришлардан сўнг аторвастатин асосан сафро билан чиқарилади. Бироқ дори препарати эҳтимол, ичак-жигар рециркуляциясига учрамайди. Одам плазмасида аторвастатиннинг элиминация фазасини ўртача ярим чиқарилиш даври тахминан 14 соатни ташкил қилади. ГМГ-КоА редуктазага нисбатан ингибиция қилувчи фаол қисмининг ярим чиқарилиш даври 20-30 соатга тенг, бу фаол метаболитларининг таъсири билан тушунтирилади. Болалар: Болаларга тааллуқли фармакологик маълумотлар етарли эмас (ўтказилмаган). Жинси: Аёллар ва эркакларда қон плазмасидаги аторвастатин ва унинг фаол метаболитларининг концентрацияси фарқ қилади (аёлларда Cмах эркакларникидан тахминан 20% га юқори, айни пайтда АУC эркакларникидан 10% га паст). Бу фарқлар ҳеч қандай клиник аҳамиятга эга эмас, аёллар ва эркакларда қон липидларига таъсиридаги фарқ эса аҳамияциздир.

бирламчи гиперхолестеринемияси, гетерозигот оилавий ва оилавий бўлмаган гиперхолестеринемияси ва мажмуавий (аралаш) гиперлипидемияси (Фредриксон бўйича ИИа ва ИИб турлари) бўлган пациентларда тавсия этилган парҳез билан бирга умумий холестерин, ПЗЛП-холестерини, аполипопротеин В ва триглицеридларнинг ошган даражасини пасайтириш ва ЮЗЛП-холестерининг даражасини ошириш мақсадида;триглицеридларнинг ошган зардоб даражаси (Фредриксон бўйича ИВ тур) бўлган беморларни ва пархез терапия адекват самара бермаганда дисбеталипопротеинемияси (Фредриксон бўйича ИИИ тур) бўлган беморларни даволашда парҳез билан бирга;оилавий гомозигот гиперхолестеринемияда пархез терапия ва даволашнинг бошқа нофармакологик усуллари етарли самара бермаганида умумий холестерин ва холестерин /ПЗЛП даражасини пасайтиришда қўлланади.

Аторвастатинни буюришдан  олдин пациентга стандарт гиполипидемик парҳезни ва унга бутун даволаш даври давомида риоя қилишни тавсия этиш лозим. Дастлабки доза суткада ўртача 10 мг ни ташкил қилади. Доза суткада 10 мг дан 80 мг гача ўзгартирилиши мумкин. Препаратни куннинг ҳар қандай вақтида овқат билан ёки овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Доза холестерин /ПЗЛП нинг даражасини дастлабки кўрсаткичлари, даволаш мақсадлари ва шахсий самара асосида танланади. Даволаш бошида ва/ёки Аторвастатиннинг дозасини ошириш вақтида ҳар 2­4 ҳафтада қон плазмасида липидлар даражасини назорат қилиш ва мос равишда дозага тузатиш киритиш. Бирламчи гиперхолестеринемия ва аралаш гиперлипидемия, шунингдек Фредриксон бўйича ИИИ ва ИВ турлари. Кўп ҳолларда Аторвастатин калций препаратининг суткада 10 мг дозасини буюриш етарлидир. Одатда мавжуд терапевтик самара 2 ҳафтадан кейин кузатилади ва максимал терапевтик самара  эса 4 ҳафта ўтгач намоён бўлади. Давомли даволашда бу самара сақланиб қолади. Оилавий гиперхолестеринемиянинг гомозигот шакли Суткада 1 марта 80 мг (20 мг дан 4 таблетка) доза буюрилади. Препаратни буйрак етишмовчилиги ва буйрак касалликлари бўлган беморларда қўллаш қон плазмасида Аторвастатиннинг миқдорига ёки холестерин /ПЗЛП миқдорининг пасайиш даражасига таъсир кўрсатмайди, шунинг учун препаратнинг дозасини ўзгартириш талаб қилинмайди. Жигар етишмовчилигида дозани камайтириш керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Кекса ёшдаги пациентларда қўлланганида ҳавфсизлиги, самарадорлиги ёки гиполипидемик даволаш мақсадларига эришиши бўйича умумий популяция билан солиштирилганда фарқлар кузатилмаган.

Нерв тизими ва сезги аъзолари: бош оғриғи, бош айланиши, гипестезия, парестезия, уйқуни бузилиши, депрессия, уйқусизлик, дахшатли тушлар, хотира йўқолиши ёки пасайиши, периферик нейропатия, таъмни бузилиши, кўриш ўткирлигини пасайиши, кўришни бузилиши, қулоқларда шовқин, эшитишни йўқотилиши. Нафас тизими: ҳалқум ва трахея соҳасида оғриқ, назофарингит, бурундан қон кетиши, ўпкаларнинг интерстициал касалликлари. Овқат ҳазм қилиш тизими: метеоризм, қабзият, диспепсия, диарея, кўнгил айниши, қориннинг юқори ва қуйи қисмларида оғриқ, кекириш, тана вазнини ошиши, анорекция, панкреатит, гепатит, холестаз, жигар етишмовчилиги. Тери ва тери ости тўқимаси: эшакеми, қичишиш, тери тошмаси, алопеция, буллёз дерматит, ангионевротик шиш, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема, токсик эпидермал некролиз. Скелет­мушак ва бириктирувчи тўқима: артралгия, миалгия, қўл­оёқларда оғриқ, бўғимларда шиш, мушак спазми, белда оғриқ, бўйинда оғриқ, миопатия, мушак ҳолсизлиги, миозит, тендопатия, пайлар узилиши, рабдомиолиз, иммунитет сабабли некротик миопатия. Лаборатор ва инструментал маълумотлар: жигар трансаминазаларининг фаоллигини ошиши,  креатинфосфокиназанинг фаоллигини ошиши, тромбоцитопения, лейкоцитурия, гликолизга учраган гемоглобин концентрациясини ошиши, гипергликемия, гипогликемия. Бошқалар: аллергик реакциялар, анафилакция, лоҳаслик, кўкрак қафасида оғриқ, астения, периферик шишлар, иситма, юқори ҳолсизлик, жинсий дисфункция, гинекомастия, қандли диабет.

фаол босқичдаги жигар касалликлари (шунингдек, фаол сурункали гепатит, сурункали алкоголли гепатит);жигар ферментларининг фаоллигини номаълум генез сабабли ошиши (ВГН га нисбатан 3 марта ортиқроқ);жигар етишмовчилиги (Чайлд­Пю шкаласи бўйича А ва В синфлари);ҳомиладорлик;лактация даври;18 ёшгача бўлган болалар (самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган);препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Препаратни сурункали алкоголизмда, анамнезида жигар касалликлари борлигида, оғир электролит мувозанатини бузилишида, эндокрин ва метаболик бузилишларда, артериал гипотензияда, оғир ўткир инфекцияларда (сепсис), назорат қилиб бўлмайдиган тутқаноқда, катта жаррохлик аралашувларда, шикастланишларда, скелет мушакларнинг касалликларида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Аторвастатинни циклоспорин, антибиотиклар (эритромицин, кларитромицин, квинупристин/далфопристин), ОИТВ вируси протеазаси ингибиторлари (индинавир, ритонавир), замбуруғларга қарши воситалар (флуконазол, итраконазол, кетоконазол) ёки нефазадон билан бир вақтда қўллаш қон зардобида аторвастатиннинг миқдорини ошишига олиб келиши мумкин, бу эса рабдомиолиз ва буйрак етишмовчилиги билан миопатия юзага келиши хавфини оширади. Бундай ўзаро таъсир препаратни фибрат кислотаси ҳосилалари ва ниацин билан биргаликда қўллаганда ҳам юзага келиши мумкин. Аторвастатинни фенитоин билан қабул қилиш аторвастатиннинг самарасини камайишига олиб келиши мумкин. Антацидлар (магний ва алюмин гидроксиди суспензияси) биргаликда қабул қилганда қон плазмасида аторвастатиннинг миқдорини пасайтиради.  Аторвастатинни колестипол билан бир вақтда қабул қилганда плазмада  аторвастатиннинг миқдори 25% га пасаяди, лекин аторвастатиннинг бир ўзига нисбатан мажмуада терапевтик самара юқорироқ. Бир вақтда 80 мг аторвастатин ва дигоксинни қабул қилаётган беморларда плазмада дигоксиннинг миқдори тахминан 20% га ошади. Аторвастатинни дигоксин билан бирга қабул қилаётган беморларни назорат қилиш керак. Аторвастатин ва перорал контрацептивларни (норетиндрон ва этинилестрадиол мажмуаси) бирга қабул қилганда контрацептивларнинг сўрилиши кучайиши ва қон плазмасида уларнинг концентрацияси ошиши мумкин. Аторвастатинни қабул қилаётган аёллар учун контрацептивларни танлашни назорат қилиш керак. Аторвастатин ва варфаринни бир вақтда қўллаш қабул қилишни биринчи кунларида қон ивиши кўрсаткичларида варфариннинг таъсирини кучайтириши (протромбин вақтини камайиши) мумкин. Бундай самара кўрсатилган препаратларни биргаликда қабул қилганда 15 кундан кейин йўқолади.

Даволашни бошлашдан олдин ва даволаш давомида гипохолестеринемик пархезни тутиб туриш муҳим. Жигар фаолиятини бузилиши. Қонда липидлар даражасини пасайириш учун ГМГ-КоА редуктазанинг ингибиторларини қўллаш жигар фаолиятида акс этувчи биокимёвий кўрсаткичларни ўзгаришига олиб келиши мумкин. Аторвастатинни қабул қилган пациентларда клиник тадқиқотлар ўтказилганида зардобда трансаминазаларнинг даражасини турғун ошиши (норманинг юқори чегарадаги даражасидан 3 мартадан кўпроқ ортиқлиги 2 ёки ундан кўп ҳолатларда кузатилган) 0,7% ни ташкил қилган. Бу бузилишларнинг тез­тезлиги 10, 20, 40 ва 80 мг дозаларда 0,2; 0,2; 0,6 ва 2,3% бўлган. Бир пациентда сариқлик ривожланган. Жигар фаолиятини даволаш бошланишидан олдин, препаратни қабул қилишни бошлагандан сўнг 6 ҳафтадан, 12 ҳафтадан кейин ва дозани ҳар оширилишидан кейин, ҳамда    вақти-вақти билан, масалан, ҳар 6 ой назорат қилиш керак. Жигар ферментларининг фаоллигини ўзгариши одатда терапия бошланганидан кейин дастлаб 3 ой давомида кузатилади. Трансаминазаларнинг юқори даражаси кузатилган пациентлар ферментлар даражаси нормага қайтмагунча назорат остида бўлишлари керак. АлАТ ёки АсАТ нинг кўрсаткичи юқори мумкин бўлган чегарага нисбатан камида 3 марта ошган ҳолларда дозани камайтириш ёки даволашни тўхтатиш тавсия қилинади. Мушакларга таъсири. Бир неча ҳолларда аторвастатин билан даволаш фонида пациентларда миалгия кузатилган, у асоратларга олиб келмаган. Диффуз миалгияси, мушаклар сустлиги ва ҳолсизлиги бўлган ва/ёки креатинфосфокиназаси аҳамиятли ошган пациентлар миопатия (креатинкиназанинг даражасини норманинг юқори чегарасидан 10 мартадан ортиқ ошиши билан биргаликдаги мушакларда оғриқ билан ифодаланувчи) ривожланишига нисбатан алоҳида ҳавф гуруҳини ташкил қилади. Миопатия ривожланишида (ёки мавжудлиги тахмин қилинганда) креатинфосфокиназанинг фаоллигини аниқлаш муҳим; агар унинг даражасини аҳамиятли ошиши сақланса, дозани камайтириш ёки аторвастатинни бекор қилиш тавсия қилинади. Аторвастатин ва циклоспорин, фибрат кислотаси ҳосилалари, эритромицин, кларитромицин, иммунодепрессантлар ва азол структурали замбуруғларга қарши препаратлар, шунингдек липидлар даражасини пасайишини чақирувчи никотин кислотаси билан биргаликдаги даволашда потенциал фойда ва ҳавф даражасини солиштириш ва мушак оғриқлари, сустлик ёки ҳолсизлик симптомлари ёки белгилари пайдо бўлган пациентларни, айниқса даволашнинг дастлабки ойларида ва келтирилган препаратларнинг ҳар қайсисини дозаси оширилганида, назорат қилиш керак. Ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланиши ҳавфи аломатлари пайдо бўлишида ва омиллари мавжудлигида рабдомиолиз (масалан, ўткир оғир инфекциялар, артериал гипотензия, катта кўламдаги хирургик аралашувлар, шикастланишлар, оғир метаболик ва эндокрин бузилишлар, шунингдек электролит мувозанатини бузилиши) сабабли препарат дарҳол бекор қилиниши керак. Тушунарсиз оғриқлар ёки мушак ҳолсизлиги пайдо бўлса, айниқса агарда бунга умумий ҳолсизлик ва иситма ёндош бўлиб келса, дарҳол шифокорга хабар бериш керак.

Аторвастатин калцийни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Аторвастатин калций кўкрак сутига ўтиши маълум эмас. Эмизикли болаларда ноҳуш таъсир бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак. Туғруқ ёшидаги аёллар даволаниш вақтида контрацепциянинг адекват усулларидан фойдаланишлари керак. Аторвастатин калцийни туғруқ ёшидаги аёлларга фақат ҳомиладорлик эҳтимоли жуда паст бўлганда, пациент аёл эса даволанишнинг ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган ҳавфи ҳақида огоҳлантирилганидан кейингина буюриш мумкин.

Аторвастатин калцийни дозаси ошириб юборилганида симптоматик даволаш ва тутиб турувчи терапия зарур; жигар трансаминазалари ва креатинфосфокиназа фаолияти кўрсаткичларини назорат қилиш зарур; доза ошириб юборилганида специфик даволаш мавжуд эмас; специфик антидот йўқ; препаратни плазма оқсиллари билан боғланиши юқори бўлганлиги сабабли гемодиализ ва перитонеал диализ самарасиз.

Шифокор рецепти бўйича

10 таблеткадан 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 24 ой.