Аспаркам

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 0,175 г (175 мг) калий аспарагинати ва 0,175 г (175 мг) магний аспарагинати; ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, калций стеарати, талк.

Тасир этувчи модда(ХПН):

калий аспарагинати ва магний аспарагинати.

Препаратнинг савдо номи:

Аспаркам

Фармакалогик гуруҳи:

Овқат ҳазм қилиш тизимига ва метаболизмга таъсир қилувчи воситалар. Минерал  қўшимчалар.

Дори шакли:

таблеткалар.

оқ рангли, ясси юзали, риска ва фаскали таблеткалар.

Овқат ҳазм қилиш тизимига ва метаболизмга таъсир қилувчи воситалар. Минерал  қўшимчалар.

A12SS55.

Гипокалиемия билан кечувчи ҳолатлар. Ангишвонагул препаратларининг токсик таъсири, яқинда пайдо бўлган юрак қоринчалари экстрасистолияси, бўлмаларни липпилашини пароксизми билан боғлиқ юрак ритмини бузилиши, юрак гликозидлари препаратларини ва диуретикларни (ҳалқали, тиазид, тиазидсимон) қўлланиши билан бўлган юрак ишемик касаллигини комплекс даволашда қўлланилади.

Аспаркамни овқатдан кейин сув билан ичган ҳолда қўлланади. -катталарга 2 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади. Даволаш курси – 3-4 ҳафта. Янада оғирроқ ҳолатларда (коронар қон айланишини бузилишларида, ангишвонагул препаратларини ўзлаштираолмасликда) – катталарга 3 таблеткадан суткада 3 марта, 2-3 ҳафтадан кейин дозани 1 таблеткагача суткада 2-3 мартага камайтирилади. Профилактика ёки самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш учун катталар 1 таблеткадан суткада 3 марта қабул қиладилар. Препаратни болаларда қўллаш тажрибаси  йўқ.

Узоқ қўлланганда кўнгил айниши, эпигастрия соҳасида нохушлик (ҳолециститда ва антацид гастритда), гиперкалиемия.

Ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги, гиперкалиемия ва гипермагниемия. ИИ ва ИИИ даражали атриовентрикуляр ўтказувчанликни бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Аспаркам юрак гликозидларга нисбатан сезувчанликни камайтиради ва охиргининг токциклигини камайтиради. Калийни тежовчи диуретиклар ва ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганда гиперкалиемияни ривожланиш хавфи (калийни плазмадаги даражасини назорат қилиш керак) ошади.

Ритм бузилишини атриовентрикуляр блокадаси билан бирга кечишида препарат буюрилмайди. Препаратни гиперкалиемияни ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларга буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Узоқ қўлланганда қонда калий ва магний даражасини назорат қилиш керак. Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ. Препарат ҳайдовчиларга ва техника билан  ишлайдиган  одамларга  салбий таъсир қилиши мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Кўнгил айниши, қусиш, диарея. Гиперкалиемия ва гиперманиемия симптомлари: юзни қизариши, чанқоқлик, артериал босимни пасайиши, диарея, нафасни сусайиши, аритмия, тиришишлар, мушак заифлиги бўлиши мумкин. Кўрсатилган ҳолатлар доза камайтирилганда ёки препарат тўлиқ бекор қилинганда йўқолади, симптоматик  даволашни буюриш мумкин.

Рецепциз

10 ёки 50 таблеткадан блистерда.

3 йил.