АскоВит 300 мг rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол модда: Аскорбин кислотаси – 300 мг. Ёрдамчи моддалар: қанд, лактоза, поливинилпирролидон К30, “Шафақ” бўёвчиси, сукралоза, сорбитол, аэросил, магний стеарати, қуруқ апелсин хушбўйи, кремний диоксиди.

Препаратнинг савдо номи:

АскоВит 300 мг

Фармакалогик гуруҳи:

Витамин.

Дори шакли:

Чайналадиган таблеткалар.

Бир томони рискали тўқ-сариқ ва оқ рангли доғлари бўлган оч-сариқ рангли думалоқ ясси таблеткалар.

Витамин.

С витаминининг гипо- ва авитаминозини олдини олиш ва даволаш. Болаларда фаол ўсиш даврида, ҳомиладорликда, эмизишда, юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда, толиқишда, стресс ҳолатларида, узоқ ва оғир касалликлардан кейинги соғайиш давридаги С витаминига юқори эҳтиёжда қўлланади.

Препарат ичга, овқатдан кейин қабул қилинади. Препаратни чайнаш ва кўп бўлмаган миқдордаги сув билан ичиш лозим. Яққол авитаминозда ва инфекцион касалликларни узоқ муддат кечишида даволаш мақсадида катталарга 1 таблеткадан кунига 2 марта (ҳолатга қараб) буюрилади. Даволаш давомийлиги касалликнинг характери ва кечишига боғлиқ ва у шифокор томонидан белгиланади.

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватларини таъсирланиши. Лаборатория кўрсаткичларини ўзгариши: тромбоцитоз, гиперпротромбинемия, эритропения, нейтрофил лейкоцитоз, гипокалиемия.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Қон ивишини ошишида, тромбофлебитлари ва тромбозларга мойиллиги бўлган беморларда, шунингдек қандли диабетда ва қонда қанднинг миқдорини ошиши билан кечадиган ҳолатларда катта дозаларда буюриш мумкин эмас.

Аскорбин кислотаси пенициллин гуруҳи препаратларини сўрилишини оширади. Аскорбин кислотаси гепарин ва билвосита антикоагулянтларнинг самарадорлигини камайтиради. Ичакда темир препаратларини сўрилишини яхшилайди (уч валентли темирни икки валентлига ўтказади).

Аскорбин кислотасининг глюкокортикостероид гормонларининг ҳосил бўлишига рағбатлантирувчи таъсири сабабли, буйрак усти безларининг фаолияти ва артериал босимни назорат қилиш лозим. Узоқ муддат катта дозаларда қўлланганида меъда ости безининг инсуляр аппаратининг фаолияти сусайиши мумкин, шунинг учун даволаш жараёнида меъда ости безининг функционал қобилиятини мунтазам назорат қилиш керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

Чайналадиган таблеткалар 300 мг дан, 10 таблеткадан контур-уяли ўрамларда.

2 йил.