Аскорбин кислотаси 0,1 г глюкоза биланrasmini ko'rish
Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
фаол модда: аскорбин кислотаси – 0,1 г; декстроза (глюкоза) –0,542 г.
ёрдамчи моддалар: калций стеарат ёки магний стеарат ёки стеарин кислотаси, талк.
Тасир этувчи модда(ХПН):
аскорбин кислотаси.
декстроза.
Препаратнинг савдо номи:
Аскорбин кислотаси 0,1 г глюкоза билан
Фармакалогик гуруҳи:
Витаминлар.
Дори шакли:
таблеткалар
оқ рангли, ширин-нордон таъмли таблеткалар.
Витаминлар.
Гипо- ва авитаминозни (цингани) олдини олиш ва даволаш.
Ўсиш даврида, ҳомиладорликда, эмизиш даврида, жадал жисмоний ва ақлий юкламаларда, толиқишда, стресс ҳолатларида, узоқ давом этган оғир касалликлардан кейинги соғайиш давридаги организмнинг С витаминига бўлган юқори эҳтиёжини таъминлашда қўлланади.
Препарат ичга овқатдан кейин қабул қилинади.
Профилактика мақсадларида катталарга кунига ½-1 таблеткадан, болаларга ½ таблеткадан буюрилади.
Даволаш мақсадларида кунига 4-5 таблеткадан, болаларга кунига 1-3 таблеткадан буюрилади.
Даволашнинг муддати касалликнинг хусусияти ва кечишига боғлиқ.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида кунига 3 таблеткадан 10-15 кун давомида, сўнгра кунига 1 таблеткадан буюрилади.
Узоқ муддат давомида катта дозаларда қўлланганида аллергик реакциялар, гипервитаминоз ривожланиши мумкин, меъда ости безига, овқат ҳазм қилиш йўлларига (жиғилдон қайнаши, ич кетиши) ва сийдик чиқариш тизимига салбий таъсири (сийдик, цистин ва оксалат тошларининг пайдо бўлиши) истисно қилинмайди.
Декстрозани (глюкозани) катта дозаларда узоқ муддат қўллаш С гипервитаминозини чақириши мумкин.
Препаратга юқори сезувчанлик.
Қон ивиши юқори бўлган беморларда, тромбофлебитда ва тромбозларга мойилликда, хамда қандли диабетда ва қонда глюкозанинг юқори миқдори билан кечувчи ҳолатларда катта дозаларни буюриш мумкин эмас.
3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Перорал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганида аскорбин кислотасини сўрилиши камаяди.
Аскорбин кислотаси пенициллин, темир гуруҳи препаратларининг сўрилишини оширади, гепарин, билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини камайтиради, салицилатлар билан даволанишда кристаллурия пайдо бўлиши хавфини оширади.
Аскорбин кислотасининг кортикостероид гормонларнинг синтезини рағбатлантирувчи таъсири туфайли, катта дозалари билан даволашда буйраклар фаолиятини ва артериал босимни кузатиш керак.
Аскорбин кислотаси катта дозаларда узоқ вақт қўлланганида (1 г дан кўпроқ), меъда ости безининг инсуляр аппаратининг фаолияти сусайиши мумкин, шунинг учун меъда ости безининг функционал қобилиятини мунтазам назорат қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.