Артрикс rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: глюкозамин гидрохлориди – 250 мг, хондроитин судьяи – 200 мг; ёрдамчи моддалар: натрий крахмал гликоляти, магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

глюкозамин гидрохлориди. хондроитин судьяи

Препаратнинг савдо номи:

Артрикс

Фармакалогик гуруҳи:

Тўқималар трофикасини ва регенерациясини мувофиқлаштирувчи восита.

Дори шакли:

капсулалар

тўқ сариқ/оқ рангли қаттиқ желатин капсулалар. Капсула ичидагиси – ҳидсиз, сариқ тусли оқ рангдан кулранг тусли оч-сариқ ранглигача бўлган кукун.

Тўқималар трофикасини ва регенерациясини мувофиқлаштирувчи восита.

M09AX02

Ичга қабул қилинганида 90% меъда – ичак йўлларидан (МИЙ) сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига – 3-4 соатдан сўнг, синовиал суюқлигида – 4-5 соатдан сўнг эришилади. Синовиал суюқликка нисбатан биокиришаолишлиги: хондроитин учун – 13%, глюкозамин учун эса – 25% (жигар орқали “биринчи ўтиш” самараси намоён бўлади). Тўқималарда тақсимланишида энг катта концентрациялари жигарда, буйракда ва бўғим тоғайида аниқланади. Қабул қилинган дозанинг тахминан 30% суяк ва мушак тўқимасида айланиб юради. Т1/2 – 6-8 соат. Асосан сийдик билан ўзгармаган ҳолда, қисман аҳлат билан чиқарилади. Қўлланилиши Глюкозамин ва хондроитиннинг мажмуаси болалар, катталар ва кекса шахсларда бўғим тоғайи тўқималарининг дегенератив-дистрофик ўзгаришлари билан кечадиган таянч-ҳаракат аппаратининг касалликлари ва бошқа ҳолатларни мажмуавий даволаш учун тавсия қилинади. Қўйидагиларда қўлланилади: бирламчи ва иккиламчи остеоартроз, остепороз, пародонтопатия;елка-курак периартрити, спондилез, тизза қопқоғининг хондромаляцияси;ўртача оғриқ синдроми билан кечадиган бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликлари;суякнинг травматик шикастланишлари (синишлар) суяк қадоғини ҳосил бўлишини ва регенератив жараёнларини тезлаштириш учун. Қўллаш усули ва дозалари Катталар ва 15 ёшдан ошган болалар кўп бўлмаган миқдордаги сув билан бирга ичга қабул қиладилар, даволашни бошида – 2 капсуладан суткада 2-4 марта, бир ой даволанишдан сўнг дозани 2 капсуладан суткада 1-2 мартагача камайтириш мумкин. Оптимал даволаш тартибини шифокор белгилайди. Қабул қилиш давомийлиги 1,5-3 ой. Барқарор даволаш самарасига камида 6 ой қабул қилинганида эришилади.

Дозани ошириб юборилишида ёки препаратнинг ингредиентларига шахсий юқори сезувчанликда кузатилиши мумкин: МИЙ функциясиини бузилиши (кўнгил айниши, эпигастрияда оғриқ, метеоризм, диарея/қабзият), бош айланиши, бош оғриғи, тери аллергик реакциялари. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар препаратнинг ҳар қандай компонентига шахсий юқори сезувчанлик (аллергик реакциялар);фенилкетонурия;буйракларнинг функциясиини яққол бузилишлари;15 ёшгача бўлган болалар ёши;ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Мажмуавий қўлланганида тетрациклинларни МИЙ дан сўрилишини кучайтиради, пенициллинлар ва хлорамфениколни сўрилишини эса сусайтиради. Глюкокортикоидлар билан мутаносиб. Қабул қилиш фонида ностероид яллиғланишга қарши воситаларга эҳтиёж камаяди.

15 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўлланиши хақида маълумот мавжуд эмас. Ҳомиладорлик ва лактация. Препаратни ҳомиладорлик пайтида ва эмизиш даврида қўлланилиши хақида маълумот мавжуд эмас, шу сабабли бу даврда препаратни қўлламаган маъқул, ёки даволаниш даврида эмизишни тўхтататиш керак. Артрикс препаратини қабул қилиш юқори диққатни ва тез психомотор реакцияларни талаб этувчи ишларни бажаришда  пациентнинг қобилиятига таъсир қилмайди. Шифокор томонидан тавсия этилган доза оширилмасин. Пародонтопатиянинг турли шаклларида даволаш курсини камида 3 ой давом эттириш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Препартнинг дозасини ошириб юборилиши эҳтимоли кам. Дозани ошириб юбориш ҳолатларида симптоматик даволаш, меъдани ювиш тавсия этилади. Чиқарилиш шакли 10 та капсуладан ПВХ/алюмин фолгали контур уяли ўрамда. 3 ёки 6 контур-уяли ўрамлар қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида. Сақлаш шароити Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

2 йил.