Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
1 г гел қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг теноксикам; ёрдамчи моддалар: карбомер, 96% ли этанол, триетаноламин, тозаланган сув.
Тасир этувчи модда(ХПН):
теноксикам
Препаратнинг савдо номи:
Артоксан
Фармакалогик гуруҳи:
сиртга қўллаш учун ностероид ялллиғланишга қарши воситалар.
Дори шакли:
гел
кучсиз спирт ҳидли, бир хил, тиниқ, бироз сарғиш тусли гел.
сиртга қўллаш учун ностероид ялллиғланишга қарши воситалар.
M01AS02
Ярим чиқарилиш даври узоқ давом этади – 60-75 соатни ташкил этади.
Гистогематик тўсиқлардан осон ўтади, синовиал суюқликка яхши ўтади.
Тери орқали сўриладиган теноксикамнинг миқдори у суртиладиган терининг майдонига пропорционалдир, шунингдек препаратнинг умумий дозасига ва терининг гидратация даражасига боғлиқ.
Метаболизми асосан гидроксилланиш йўли билан амалга ошади.
Метаболитларининг асосий қисми сийдик билан нофаол метаболитлар ҳолида, қолган қисми – сафро билан чиқарилади.
Артоксан гели мушаклар ва бўғимларнинг, қуйидагилар каби, касалликлари билан боғлиқ бўлган оғриқ синдромини даволаш учун мўлжалланган: ревматоид артрит, остеоартроз, радикулитлар, люмбаго, ишиас;юмшоқ тўқималарнинг ревматик касалликлари (тендовагинит, бурсит, периартикуляр тўқималарни шикастланиши ва бошқалар);юмшоқ тўқималар ва бўғимларни жароҳатдан кейинги яллиғланиши (чўзилишлари, ҳаддан зиёд зўриқишлари ва лат ейишлари оқибатида) ни даволаш учун қўлланади.
Артоксан гели суткада 1-2 марта сиртга суртилади.
Узунлиги тахминан 2-5 см (1-2 г гел) бўлган гелнинг тасмаси терига қўйилади ва енгил суртилади.
Препарат суртилганидан сўнг қўлларни ювиш керак.
Даволашнинг давомийлиги қўллаш учун кўрсатмаларга ва даволаш самарадорлигига боғлиқ.
Преперат қўллангандан сўнг 2 ҳафтадан кейин даволашни давом эттириш мақсадга мувофиқлигини шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Юмшоқ тўқималарни шикастланишида ёки юмшоқ тўқималарни ревматик касалликларида препаратни тўхтамасдан 14 кундан ортиқ ва артрит билан боғлиқ бўлган оғриқда – 21 кундан ортиқ (агар шифокор бошқа даволаш схемасини буюрмаган бўлса) қўллаш мумкин эмас.
Агар 7 кун давомида клиник динамикани ижобий томонга ўзгариши кузатилмаса ёки пациентнинг аҳволи оғирлашса, шифокорга мурожаат қилиш керак.
Артоксан гел шаклида ножўя реакцияларни кам чақиради.
Ножўя реакцияларни учраш тезлиги қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10), тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100), кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000), жуда кам ҳолларда (< 1/10000), учраш тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида учраш тезлигини баҳолаш имкони йўқ).
Иммун тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – бронхиал астма, анафилактик реакциялар, ангионевротик шиш каби, ўта юқори сезувчанлик реакциялари.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – қичишиш, эритема, экзантема, тошма, эшакеми; кам ҳолларда – везикуло-буллёз реакциялар; жуда кам ҳолларда – терида оғир даражадаги нохуш реакциялар: Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз; учраш тезлиги номаълум – ёруғликка сезувчанлик реакцияси бўлиши мумкин.
препаратнинг компонентларига, ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚВ га юқори сезувчанликда;тери қопламларининг бутунлиги бузилганида;ҳомиладорликни ИИИ уч ойлигида;12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Ўзаро таъсирларни ривожланиши эҳтимоли кам, чунки теноксикам сиртга қўлланганида уни тизимли сўрилиши юқори эмас.
Препаратни бошқа НЯҚВ билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Артоксан гелини маҳаллик косметик воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас.
Артоксан гелини фақат шикастланмаган терига суртиш, очиқ жароҳатларга суртишдан сақланиш керак.
Гел суртилганидан сўнг окклюзион боғлов қўйиш мумкин эмас.
Препаратни кўзларга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик керак.
Жуда кам ҳолларда НЯҚВ қабул қилинганида терида жиддий реакциялар, баъзида ҳаёт учун ҳавф туғдирувчи реакциялар, жумладан эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз кузатилиши мумкин.
Ушбу нохуш реакцияларнинг белгилари ва симптомлари хақида пациентларни огоҳлантириш керак, тери қопламлари томонидан нохуш реакцияларни аниқлаш мақсадида пациентларни кузатиш керак.
бундай реакцияларни ривожланиш ҳавфи даволашнинг бошланишида энг юқори бўлади: кўпчилик ҳолларда реакциялар даволанишнинг биринчи ойида ривожланади.
Тери тошмалари, шиллиқ қаватларни шикастланишининг биринчи белгилари ёки ўта юқори сезувчанликнинг бошқа белгилари пайдо бўлганида Артоксан препаратини қўллашни тўхтатиш керак.
Буйрак порфирияси (зўрайиш босқичи), меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланишлари, панкреатит, жигар ва буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари, сурункали юрак етишмовчилиги, бронхиал астмада, бириктирувчи тўқима касалликларида Артоксан препарати эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Кекса ёшдаги пациентларда нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфи ошади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда Артоксан гелини қўллаш бўйича маълумотлар етарли бўлмаганлиги сабабли, ушбу тоифадаги пациентларга қўллаш тавсия этилмайди.
Педиатрияда қўлланиши Препарат 12 ёшгача бўлган болаларга қўлланмайди.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Артоксан ательени бошқариш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Дозани ошириб юборилиш эҳтимоли кам.
Препарат бехосдан ичга қабул қилинганида теноксикамнинг перорал шакли учун хос бўлган ножўя самараларни чақириши мумкин.
Тизимли ножўя самаралар ривожланганида меъдани ювиш ва адсорбент қабул қилиш тавсия этилган.
Даволаш симптоматик.
Рецепциз
Гел 45 г дан алюмин тубада.
1 алюмин туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.