Артихол rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 200 мг ёки 400 мг артишок қуруқ экстракти (Cйнара сcолймус); ёрдамчи моддалар: магний оксиди, сувсиз коллоид кремний диоксиди, маккажўхори крахмали, талк, магний стеарати; қобиғи: плёнка қобиғи учун Опадрй 200 Броwн аралашмаси (поливинил спирти, талк, титан диоксиди (Е 171), полиетиленгликол, темир (ИИ) оксиди (Е 172), темир (ИИИ) оксиди (Е 172), темир (ИИ,ИИИ) оксиди (Е 172), метакрил сополимери (С тип), натрий гидрокарбонати).

Препаратнинг савдо номи:

Артихол

Фармакалогик гуруҳи:

жигар ва ўт чиқариш йўллари касалликларида қўлланадиган воситалар.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, оч-жигарранг плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

жигар ва ўт чиқариш йўллари касалликларида қўлланадиган воситалар.

A05AX.

Сурункали гепатит, жигар циррози, сурункали тошсиз холецистит, гипокинетик типдаги ўт чиқариш йўллари дискинезияси, сурункали нефрит, сурункали буйрак етишмовчилигида қўлланади.

Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга 200-400 мг дан суткада 3 марта овқатдан олдин ичга буюрилади. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга 200 мг дан суткада 3 марта. Даволаш курси – 2-3 ҳафта. Зарурати бўлганида шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин такрорий курсларни ўтказиш мумкин.

Препарат юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганида диарея, қориннинг юқори соҳасида оғриқ, кўнгил айниши ва жиғилдон қайнаши, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Артишок ва мураккабгулдошлар оиласига мансуб бош ўсимликларга маълум юқори сезувчанлик, ўт чиқариш ва сийдик чиқариш йўлларини ўтказмаслиги, ўт-тош касаллиги, оғир жигар етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Кумарин қатори антикоагулянтларнинг (масалан, фенпрокумон, варфарин) терапевтик самараси сусайиши мумкин, бу бундай препаратларнинг дозасига тузатиш киритишни талаб этади.

Препаратни ўт чиқариш йўлларини ўтказмаслигига олиб келувчи касалликларда ва жигарнинг оғир касалликларида эҳтиёткорлик билан қўлланади. Агар касаллик симптомлари йўқолмаса ёки доимо қайталанса ёки диарея, қоринда оғриқ пайдо бўлган ҳолларда препарат билан даволашни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Препаратни буйракнинг ўткир касалликларида қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни фақат шифокор кўрсатмаси бўйича, агар она учун кутилаётган фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин.

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Ножўя самаралар кучайиши мумкин. Даволаш: Препаратни бекор қилиш. Симптоматик даволаш.

Рецепциз

200 мг: 10 таблеткадан блистерда; 3 блистердан қутида. 400 мг: 10 таблеткадан блистерда; 4 блистердан қутида.

2 йил.