Аргинина гидрохлоридрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: 42 мг аргинин гидрохлориди (100 мл эритмада 20 ммол аргинин ва 20 ммол хлоридлар сақланади). ёрдамчи модда: инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

аргинин гидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

Аргинина гидрохлорид

Фармакалогик гуруҳи:

парентерал озиқлантириш учун препарат .аминокислота.

Дори шакли:

инфузия учун эритма.

тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш-жигарранг суюқлик.

парентерал озиқлантириш учун препарат .аминокислота.

V05XV01.

Вена ичига узлуксиз инфузия қилинганида қон плазмасида аргинин гидрохлоридининг максимал концентрацияси юбориш бошланганидан кейин 20-30 минут ўтгач кузатилади. Аргинин гидрохлориди йўлдош тўсиғи орқали ўтади, буйрак калаваларида февральланади, бироқ буйрак найчаларида деярли тўлиқ қайта сўрилади.

Бош мия ва юрак-қон томирларининг атеросклерози, периферик қон томирларнинг атеросклерози, шу жумладан вақти-вақти билан пайдо бўладиган оқсоқ кўринишлари, диабетик ангиопатия, юрак ишемик касаллиги, артериал гипертензия, ўткир миокард инфаркти ва бош мия қон айланишини ўткир бузилиши ўтказилганидан кейинги ҳолат, миокардиопатия, сурункали юрак етишмовчилиги, гиперхолестеринемия, стенокардия, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, интерстициал пневмония, идиопатик ўпка гипертензияси, ўпканинг сурункали постемболик гипертензияси, турли этиологияли ўткир ва сурункали гепатитлар, гипераммониемия, гипоксик ҳолатлар, реконвалесценция жараёнидаги астеник ҳолатлар, шу жумладан инфекцион касалликлар ва жарроҳлик муолажаларидан кейинги, метаболик алкалоз, айрисимон бези фаолиятини пасайиши, ҳомиланинг ривожланишини кечикиши ва преэклампсияда қўлланади.

Препарат биринчи 10-15 минут давомида минутига 10 томчи тезлик билан томчилаб вена ичига юборилади, сўнгра юбориш тезлиги минутига 30 томчига оширилиши мумкин. Препаратнинг суткалик дозаси – 100 мл эритма. Марказий ва периферик қон томирларда қон айланишининг оғир бузилишларида, интоксикациянинг яққол кўринишларида, гипокцияларда, астеник ҳолатларда препаратнинг дозаси суткада 200 мл га оширилади. Инфузион эритмани максимал юбориш тезлиги соатига 200 ммолдан ошмаслиги керак. 12 ёшгача бўлган болаларга препаратнинг дозаси суткада 1 кг тана вазнига 5-10 мл ни ташкил қилади. Метаболик алкалозни даволаш учун препаратнинг дозасини қуйидагича ҳисоблаш мумкин: аргинин гидрохлориди (ммол) —————————————— х 0,3 х кг тана вазни ортиқча ишқор (Ве) (ммол/л) юборишни ҳисобланган дозанинг ярмидан бошлаш керак. Дозага қўшимча тузатиш киритиш кислота ишқор мувозанатини натижаси олинганидан кейин қайта ўтказилиши керак.

Бош оғриғи, қизиб кетиш ҳисси, гиперкалиемия (буйрак етишмовчилигида), ўткинчи гипотензия, гиперхлоремик ацидоз, жуда кам ҳолларда  – аллергик реакциялар. Юқори дозаларда қўлланганда – кўнгил айниши, қусиш, иситма, қулоқларни жаранглаши, қўл-оёқларни увишиши, локал таъсирланиш.

Препаратга юқори сезувчанлик. Буйрак фаолиятини оғир бузилишлари, гиперхлоремик ацидоз; анамнездаги аллергик реакциялар; калий сақловчи диуретикларни, шу жумладан спиронолактонни қўллаш. 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Аргинина гидрохлорид қўлланганида спиронолактон қабул қилаётган ёки қабул қилган беморларда буйрак етишмовчилиги фонида, препарат яққол ва барқарор гиперкалиемия чақириши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Калий тежовчи диуретиклар олдинги қўлланиши ҳам, қондаги калий концентрацияси даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Аминофилин билан бир вақтда қўллаш қондаги инсулиннинг миқдорини ошириши мумкин.

Eндокрин безларининг фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга буюрилганида, препарат инсулин ва ўсиш гормонининг секрециясини рағбатлантириш қобилиятига эгалигини ҳисобга олиш керак. Инфузиянинг ҳаддан ташқари юқори тезлигида маҳаллий таъсирланиш ва қизариш; кўнгил айниши ва қусиш ривожланиши мумкин. Аргинин азот сақловчи бирикмаларга метаболизмга учраши мумкин. Организмда азотнинг даражасини вақтинчалик ошиши буйраклар учун, айниқса буйраклар фаолиятини бузилишида қўшимча юкламадир, буни препаратни буюришдан олдин ҳисобга олиш лозим. Препарат хлор ионларини сақлайди, буни, аргинин гидрохлоридини электролитлар алмашинуви бузилишлари бўлган пациентларда қўлланганида назарда тутиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препарат ҳомиладорлик патологияси бўлган ҳолларда (преэклампсия, ҳомилани она қорнида ўсишини тутилиши) қўлланади. Препарат кўкрак сутига болага зарарали таъсир кўрсатиши мумкин бўлмаган миқдорда ажралиб чиқишига қарамасдан, препаратни эмизиш даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150С дан 250С гача ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: буйрак етишмовчилиги, гипогликемия, метаболик ацидоз. Даволаш. Дозани ошириб юборилиш ҳолларида препаратнинг инфузиясини тўхтатиш керак. Физиологик реакцияларни мониторинг қилиш ва организмнинг ҳаётий фаолиятларини тутиб туриш керак. Зарурати бўлганида ишқорийловчи воситалар ва диурезни йўлга солувчи воситалар (салуретиклар), электролитлар (0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5% ли глюкоза эритмаси) юборилади. Даволаш симптоматик.

Рецепт бўйича

100 мл дан шиша бутилкаларда, картон қутида.

2 йил.