Аргидринрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: Л-аргинин гидрохлориди – 4,2 г; ёрдамчи модда: инекция учун сув 100 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

аргинин гидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

Аргидрин

Фармакалогик гуруҳи:

парентерал озиқлантириш учун препарат, аминокислота.

Дори шакли:

инфузия учун эритма.

тиниқ, рангсиз эритма.

парентерал озиқлантириш учун препарат, аминокислота.

V05VA01

Вена ичига узлуксиз инфузия қилинганида қон плазмасида аргинин гидрохлоридининг максимал концентрацияси юбориш бошланганидан кейин 20-30 минут ўтгач кузатилади. Аргинин гидрохлориди йўлдош тўсиғи орқали ўтади, буйрак калаваларида февральланади, бироқ буйрак найчаларида деярли тўлиқ қайта сўрилади.

Бош мия ва юрак-қон томирларининг атеросклерози, периферик қон томирларнинг атеросклерози, шу жумладан вақти-вақти билан пайдо бўладиган оқсоқ кўринишлари, диабетик ангиопатия, юрак ишемик касаллиги, артериал гипертензия, ўткир миокард инфаркти ва бош мия қон айланишини ўткир бузилиши ўтказилганидан кейинги ҳолат, миокардиопатия, сурункали юрак етишмовчилиги, гиперхолестеринемия, стенокардия, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, интерстициал пневмония, идиопатик ўпка гипертензияси, ўпканинг сурункали постемболик гипертензияси, турли этиологияли ўткир ва сурункали гепатитлар, гипераммониемия, гипоксик ҳолатлар, реконвалесценция жараёнидаги астеник ҳолатлар, шу жумладан инфекцион касалликлар ва жарроҳлик муолажаларидан кейинги, метаболик алкалоз, айрисимон бези фаолиятини пасайиши, ҳомиланинг ривожланишини кечикиши ва преэклампсияда қўлланади.

Препарат биринчи 10-15 минут давомида минутига 10 томчи тезлик билан томчилаб вена ичига юборилади, сўнгра юбориш тезлиги минутига 30 томчига оширилиши мумкин. Препаратнинг суткалик дозаси – 100 мл эритма. Марказий ва периферик қон томирларда қон айланишининг оғир бузилишларида, интоксикациянинг яққол кўринишларида, гипокцияларда, астеник ҳолатларда препаратнинг дозаси суткада 200 мл га оширилади. Инфузион эритмани максимал юбориш тезлиги соатига 200 ммолдан ошмаслиги керак. 12 ёшгача бўлган болаларга препаратнинг дозаси суткада 1 кг тана вазнига 5-10 мл ни ташкил қилади. Метаболик алкалозни даволаш учун препаратнинг дозасини қуйидагича ҳисоблаш мумкин: аргинин гидрохлориди (ммол) —————————————— х 0,3 х кг тана вазни ортиқча ишқор (Ве) (ммол/л) юборишни ҳисобланган дозанинг ярмидан бошлаш керак. Дозага қўшимча тузатиш киритиш кислота ишқор мувозанатини натижаси олинганидан кейин қайта ўтказилиши керак.

Бош оғриғи, қизиш ҳисси, эритма юборилган жойда флебит, кам ҳолларда аллергик реакциялар

Препаратга юқори сезувчанлик. Буйрак фаолиятини оғир бузилишлари, гиперхлоремик ацидоз; анамнездаги аллергик реакциялар; калий сақловчи диуретикларни, шу жумладан спиронолактонни қўллаш. 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Аргинин гидрохлориди қўлланганида спиронолактон қабул қилаётган ёки қабул қилган беморларда буйрак етишмовчилиги фонида, препарат яққол ва барқарор гиперкалиемия чақириши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Калий тежовчи диуретиклар олдинги қўлланиши ҳам, қондаги калий концентрацияси даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Аминофилин билан бир вақтда қўллаш қондаги инсулиннинг миқдорини ошириши мумкин.

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда инфузиядан олдин қон плазмасидаги калий миқдори ва диурез текширилиши керак, чунки препарат гиперкалиемия ривожланишига ёрдам бериши мумкин. Препарат эндокрин безларининг фаолияти бузилганида эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препарат инсулин ва ўсиш гормонининг секрециясини рағбатлантириши мумкин. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Препарат йўлдош орқали ўтади, шунинг учун ҳомиладорлик даврида фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Препаратни эмизиш даврида қўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас. Болалар Препарат 3 ёшдан ошган болаларда қўлланади. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки препарат бош оғриғини чақириши мумкин Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароаратда сақоансин.

Симптомлари: буйрак етишмовчилиги, гипогликемия, метаболик ацидоз. Даволаш. дозани ошириб юборилиш ҳолларида препаратнинг инфузиясини тўхтатиш керак. Физиологик реакцияларни мониторинг қилиш ва организмнинг ҳаётий фаолиятларини тутиб туриш керак. Зарурати бўлганида ишқорийловчи воситалар ва диурезни йўлга солувчи воситалар (салуретиклар), электролитлар (0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5% ли глюкоза эритмаси) юборилади. Даволаш симптоматик.

Рецепт бўйича

100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл ва 500 мл шиша бутқлкаларда (флаконларда).

2 йил.