АПДРОПС ДХрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир микрофильмлилитр қуйидагиларни саклайди: моксифлоксацинни эквивалент бўлган моксифлоксацин гидрохлориди – 5 мг; дексаметазон фосфатга эквивалент бўлган дексаметазон натрий фосфат – 1 мг

Препаратнинг савдо номи:

АПДРОПС ДХ

Фармакалогик гуруҳи:

офталмологияда қўлланадиган восита.

Дори шакли:

кўз томчилари.

офталмологияда қўлланадиган восита.

S01CA01

Кортикостероидлар буюриладиган стероидга боғлиқ кўзларнинг яллиғланиши ва улардан бактериал инфекция ёки кўзнинг бактериал инфекцияларига хавф бўлганида қўлланади.

Шикастланган кўзга 1 томчидан кунига 3 марта, 7 кун давомида томизилади.

Стероид/инфекцияга қарши дори препаратларини нохуш самаралари келиб чиқиши мумкин, улар стероид компонентлар, инфекцияга қарши компонентлар ёки мажмуага боғлиқ бўлиши мумкин. Кўпроқ учрайдиган ножўя тасирларидан конъюнктивит, кўриш ўткирлигини ёмонлашиши, кўзларнинг қуруқлиги, кератит, кўзнинг дискомфорти, кўзнинг қизариши, кўз оғриғи, кўзнинг қичиши, субконъюктивал қон қуйилиши ва кўз ёшини оқиши. Ушбу реакциялар тахминан 1-6% пациентларда кузатилган. 1-4% беморларда кўзга боғлиқ бўлмаган ножўя таъсирлари аниқланган: иситма, кучли йўтал, ўрта отит, фарингит, тошма ва тумов. Фақат стероидли компонентни қўллаганида нохуш реакциялардан кўзнинг ички босимини кўтарилиши (КИБК), глаукома ривожланиши ва кам ҳолларда кўрув нервининг шикастланиши кузатилиши мумкин, орқа субкапсуляр катаракта ҳосил бўлиши ва жароҳатни кечикиб соғайиши.

Дори препаратининг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанликEпителиал симплексли кератит (денодритик кератит), қора мол чечаги ва конъюнктива ва шох парданинг кўпгина бошқа вирусли касалликлари.Кўзнинг микробактериал инфекциялариКўз структураларининг замбуруғли касалликларида қўллаш мумкин эмас. Болалар учун препаратнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Инекция учун эмас. Стероидларни давомли доимий қўллаш глаукомага олиб келиши мумкин. Агар препарат 10 кун ёки узоқроқ муддат давомида қўлланилса, у ҳолда агар болалар ёки мулоқоциз беморларга оғир бўлган ҳолларда ҳам, ҳар куни кўзнинг ички босимини назорат қилиш керак. Кўзнинг шох ёки оқ пардасини юпқалашишини чақирувчи касалликларда, маҳаллий даволаш учун стероидлар қўлланганида, тешилиш ҳоллари маълум. Стероидларнинг давомли дозаларидан сўнг, шох парданинг замбуруғли инфекциялари эҳтимоли борлигини эътиборга олиш керак. Бундай вазиятда, агар суперинфекция пайдо бўлса, у ҳолда мос даволашни бошлаш керак. Ҳомиладорлик ва лактация вақтида қўлланиши Ҳомиладорлик даврида препарат она учун кутилаётган фойда ва ҳомила учун мумкин бўлган  хавфи синчиклаб баҳолаганидан сўнг қўлланилади. Препаратнинг компонентларини кўкрак сути билан чиқарилиши номаълум. Шу сабабли препаратни қўллаш вақтида эмизикли аёллар эхтиёткорлик чораларини кўришлари керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Салқин, ёруғликдан химояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши ҳақида малумотлар йўқ.

Рецепт бўйича

5 мл дан флаконларда.

Ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 24 ой. Очилгандан кейин 1 ой.