Апдропсрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: 5,45 мг моксифлоксацинга эквивалент бўлган моксифлоксацин гидрохлориди – 5 мг; ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, натрий борати, натрий хлориди, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

моксифлоксацин гидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

Апдропс

Фармакалогик гуруҳи:

Антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи). Офталмологик восита.

Дори шакли:

кўз томчилари

тиниқ, қаттиқ заррачаларсиз, оч-сариқ эритма.

Антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи). Офталмологик восита.

Препарат қуйидаги сезгир штамм организмлари чақирган, бактериал конъюнктивитни даволаш учун буюрилади: Аэроб граммусбат микроорганизмлар Cорйнебаcтериум, Миcроcоccус лутеус, Стапҳйлоcоccус ауреус, Стапҳйлоcоccус эпидермидис, Стапҳйлоcоccус ҳаэмолйтиcус, Стапҳйлоcоccус ҳоминис, Стапҳйлоcоccус wарнери, Стапҳйлоcоccус пнеумониаэ, Стапҳйлоcоccус вириданс турлари. Аэроб грамманфий микроорганизмлар Аcинебаcтер лwоффии, Ҳаэмопҳилус инфлуэнзаэ, Ҳаэмопҳилус параинфлуэнзаэ. Бошқа микроорганизмлар Чламйдиа трачоматис

Шикастланган кўзга 1 томчидан кунига 3 марта, 7 кун давомида томизилади.

Кўпроқ учрайдиган ножўя таъсирларидан конъюнктивит, кўриш ўткирлигини ёмонлашиши, кўзларнинг қуруқлиги, кератит, кўзнинг дискомфорти, кўзни қизариши, кўз оғриғи, кўзни қичиши, субконъюктивал қон қуйилиши ва кўз ёшини оқиши. Ушбу реакциялар тахминан 1-6% пациентларда кузатилган. 1-4% беморларда кўзга боғлиқ бўлмаган ножўя таъсирлари аниқланган: иситма, кучли йўтал, ўрта отит, фарингит, тошма ва тумов.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик1 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас (препаратни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича етарли маълумотларнинг йўқлиги туфайли )

Ин витро шароитдаги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, моксифлоксацин СЙР3А4, СЙР2Д6, СЙР2С9, СЙР2С19, ни ингибиция қилмайди, ёки СЙР1А2 кўрсатадики, моксифлоксацин цитохром Р450 изоферментлари билан метаболизмга учрамайдиган дори воситаларининг фармакокинетикасини ўзгартирмайди.

Инекция учун эмас. Моксифлоксацин гидрохлоридини субконъюктивал, шунингдек кўзнинг бевосита олдинги камерасига юбориш мумкин эмас. Тизимли буюрилган хинолонларни, шу жумладан моксифлоксацинни олаётган беморларда, дарҳол биринчи дозадан кейин ўта юқори сезувчанликнинг (анафилактик) жиддий реакциялари кузатилган. Айрим реакциялар юрак-қон томир етишмовчилиги, хушдан кетиш, ангионевротик шиш (шу жумладан хиқилдоқ, халқум ёки юз шиши), нафас йўлларининг ўтказмаслиги, ҳансираш, эшакеми ва қичишиш билан бирга кечган. Агар моксифлоксацияга аллергик реакция кузатилса, препаратни қўлланилишини тўхтатиш керак. Жиддий ўткир ўта юқори сезувчанлик реакциялари шошилинч даволашни талаб қилиши мумкин. Кислород ва нафас йўлларини бошқариш клиник кўрсатмаларга қараб буюрилиши керак. Бошқа инфекцияларга қарши воситалардаги каби, узоқ муддат қўллаш чидамли организмларни, шу жумладан замбуруғларни ҳаддан зиёд ўсишига олиб келиши мумкин. Агар суперинфекция пайдо бўлса, препаратни қўллашни тўхтатиш керак ва муқобил даволашни қўллаш керак. Ҳар доим клиник даволаш буюрилганида, беморни тирқишли лампа билан биомикроскопия қилиб текшириш, зарурати бўлса, флуоресцеинли контрастлаш керак. Агар беморда бактериал конъюнктивит симптомлари кузатилса, контакт линзаларни тақиш мумкин эмас.

Ҳомиладорликнинг С тоифаси Ҳомиладор аёлларда препаратни қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган. Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллашнинг зарурати бўлган ҳолда она учун кутилаётган фойда ва ҳомила учун бўладиган хавфи синчиклаб баҳоланганидан сўнг мумкин. Одам сутида моксифлоксациннинг миқдори ўлчанмаган, уларни одам сутида уни  ажралиб чиқишини мумкинлиги инобатга олинади. Эмизикли аёлларга препаратни буюришда хавфсизлик чораларини кўриш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Рецепт бўйича Улашиш: 5 210 Виеwс

Тиниқ бўлмаган флаконларда 5 мл

36 ой