Антифлурецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол ингредиентлари (1 пакетда): 650 мг ацетаминофен, 10 мг фенилефрин гидрохлориди, 4 мг хлорфенирамин малеати. Фаол бўлмаган ингредиентлари: аскорбин кислотаси, қанд (қанд упаси), қанд (сахароза), лимон кислотаси, кремний диоксиди, коллоид кремний диоксиди, лимон хушбўйи, учасосли натрий цитрат, крахмал (маккажўхори крахмали), сахароза, титан диоксиди, уч калций фосфати, Д&C сариқ №10 (Е104), ФД&C сариқ №6 (Е110).

Препаратнинг савдо номи:

Антифлу

Фармакалогик гуруҳи:

Шамоллаш касалликларида қўлланувчи препарат.

Дори шакли:

Eрувчан кукун.

Бироз тусли оқ рангли, енгил лимон ҳидли кристалл заррачалари бўлган сочилувчан кукун.

Шамоллаш касалликларида қўлланувчи препарат.

Юқори нафас йўлларининг ўткир рецептор касалликларининг (гипертермия, бош оғриғи, мушак-бўғим оғриғи, бурунни битиши, тумов, кўз ёшини оқиши) ва грипп симптомларини бартараф қилиш учун қўлланади.

Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга: бир пакетча бир стакан иссиқ сувда эритилади ва иссиқ ҳолида истеъмол қилинади. Зарурати бўлганида ҳар 4 соатда такрорланади, лекин сутка давомида 4 мартадан кўп эмас, ҳохишга қараб қанд ёки асал қўшиш мумкин.

Меъда-ичак йўллари томонидан: эпигастрий соҳасида оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш. Препарат узоқ муддат алкогол билан бирга юқори дозаларда қўлланганида гепатотоксик таъсири ривожланиши мумкин. Марказий нерв тизими томонидан: уйқучанлик, уйқуни бузилиши, юқори кўзғалувчанлик (айниқса болаларда). Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиши, Квинке шиши. Қон яратиш тизими томонидан: анемия, тромбоцитопения.

Препарат компонентларига шахсий юқори сезувчанлик. Жигар ва/ёки буйраклар фаолиятини яққол бузилишлари, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа ферментининг танқислиги, қон касалликлари, оғир юрак-қон томир касалликлари, артериал гипертензия, томирларининг спазмларга мойиллик, глаукомани ёпиқ бурчаклик шакли, простата безининг аденомасида сийишни қийинлашиши, ўпка эмфиземаси ёки сурункали бронхит, қандли диабет 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Даволаш давомийлиги – 3 кундан кўп эмас. Етарли даволаш самараси бўлмаганида, даволаш фонида 3 кундан ортиқ юқори ҳарорат сақланганида, шунингдек янги симптомлар пайдо бўлганида, жиддийроқ касаллик бўлиши мумкинлигини кўзда тутиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Даволаш даврида алкогол, ухлатувчи ва тинчлантирувчи (транквилизаторлар) дори воситаларини қабул қилишдан сақланиш керак. Ацетаминофен (парацетамол) сақловчи бошқа дори воситалари билан қабул қилиш мумкин эмас. Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврда қўллаш тавсия этилмайди. Даволаш даврида транспорт воситаларини бошқаришдан, механизмлар билан ишлашдан ва бошқа потенциал хавфли фаолият турларидан сақланиш керак.

+250С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда.

Одатда парацетамолни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган, уни 10-15 г дан ортиқ қабул қилингандан кейин намоён бўлади: бўлиши мумкин: тери қопламаларининг оқариши, анорекция, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳасида оғриқлар, жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши, протромбин вақтини ошиши, гепатотоксик ва нефротоксик таъсири, оғир ҳолларда жигар етишмовчилиги, энцефалопатия ва коматоз ҳолат ривожланади. Даволаш: меъдани ювиш, биринчи 6 соатда фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, доза ошириб юборилганидан кейин 8-9 соат ўтгач Ш-гуруҳи донаторларини ва глутатион-метионин синтезини ўтмишдошларини, ва 12 соат ўтгач – Н-ацетилцистеинни қабул қилиш.

5 пакет илова-варақаси билан картон қутига жойланган.

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.