АНТИ БИТ rasmini ko'rish

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 0,408 г сумитрин (0,4%); ёрдамчи моддалар: лаурил натрий этил судьяи (Техапон Н-28), кокос мойининг нордон диетанол амиди (Cомперлан КД), сорбин кислотаси, ёғли-нордон этил полиоли (Cэтиол ҲE ор Эрcарел ГЛE), тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

сумитрин

Препаратнинг савдо номи:

АНТИ-БИТ

Фармакалогик гуруҳи:

педикулёзга қарши восита. пиретриннинг синтетик бирикмаси.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун эритма

оч-сариқ, тиниқ суюқлик.

педикулёзга қарши восита. пиретриннинг синтетик бирикмаси.

P03AX

Тери орқали Д-пҳенотҳрин нинг тизимли сўрилиши жуда паст. Сут эмизувчиларда Д-пҳенотҳрин ни гидролиз ва оксидланиш йўли билан метаболизмга учраши аниқланган.

Препарат педикулёзда қўлланади.

Сочлар сув билан ҳулланади, сўнгра Анти-Бит эритмаси қўлланади. Уч минут давомида сочларнинг илдизлари уқаланади.Сочлар сув билан яхшилаб ювилади.Анти-Бит эритмаси такрор суртилади ва уч минутлик уқалаш такрорланади. Бундай қўллаш кўпчилик ҳолларда сочларни битлар ва цинкалардан тозалаш учун етарли бўлади. Шу билан бирга, цинкаларнинг тўлиқ йўқотилганлигига ишонч ҳосил қилиш учун, икки кундан кейин юқорида кўрсатилган усул билан препаратни яна бир марта қўллаш тавсия этилади. Кўрсатилган қўллашдан кейин қолиши мумкин бўлган ўлик цинкалардан сочларни тозалаш мақсадида тоза тароқни ишлатиш тавсия қилинади. Қов соҳасида  битларини даволаш, бошдаги даволаш кабидир. Эритмани қов ва чотнинг барча соҳасига яхшилаб суртиш керак.

Педикулёзи бўлган беморларда жуда кам ҳолларда қичишиш, ачишиш, маҳаллий шиш ёки эритема пайдо бўлиши мумкин. Бу симптомлар педикулёзнинг оқибати бўлиб, препаратни қўллаш билан боғлиқ эмас. Анти-Бит терига жуда кам миқдорда сўрилади, шунинг учун тизимли самарага эга эмас.

Препаратни пиретрум экстрактига юқори сезувчанлиги бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас. Агар препаратни қўллаш вақтида ўта юқори сезувчанлик реакциялари пайдо бўлса, унда даволашни тўхтатиш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири аниқланмаган.

Болалар боғчалари, мактаблар ва бошқа муассасаларида педикулез эпидемияси ҳолларида, эҳтиёткорлик чораси сифатида, бу даврда препаратни ҳафтада бир марта қўллаш тавсия этилади. Жамоат муассасаларида муолажани бажарувчи шахс қўлқоп кийиши керак. Оила аъзоларидан фақат бирида бит пайдо бўлганида, қолганларининг ҳаммаси педикулёзни олдини олиш мақсадида препаратни қўллашлари керак. Анти-Бит даволовчи препаратини қўллашда препаратни кўзга ва оғизга тушишига йўл қўймаслик керак. Тасодифан тушган ҳолларда уларни кўп миқдордаги сув билан яхшилаб ювиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорликда даволаш, агар у фақат ҳақиқатда зарур бўлса буюрилиши керак. Эмизишни вақтинчалик тўхтатиш талаб қилинади. Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ҳақида хабар берилмаган. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препаратни 25°С  ҳароратда, оригинал ўрамида сақлаш керак.

Анти-Битни ичга қўллаш ҳоллари маълум эмас. Препаратни ичга қўллаш ҳолларида дарҳол меъдани ювиш ва симптоматик даволашни буюриш керак.

Рецепциз

150 мл эритма сиртги полипропилен қопқоқчаси билан полиетилен флаконда. 1 флакон, майда тишли тароқ ва қўллаш бўйича юриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил