Тетракаин шиллиқ қаватлар орқали енгил ва тўлиқ сўрилади.
Плазма оқсиллари билан боғланиши юқори.
Холинестераза томонидан 1-2 соат давомида пара-аминобензой кислотаси бирикмаларини ҳосил қилиб тўлиқ гидролизга учрайди.
Буйрак ва сафро билан чиқарилади, бунда жигар–ичак қайта циркуляциясига учрайди.
Хлоргексидинни инсон оғиз шиллиқ қавати орқали сўрилиши ҳақида клиник маълумотлар йўқ.
Хлоргексидин сўлакда 8 соатгача сақланиши мумкин.
Меъда-ичак йўлларидан деярли сўрилмайди.
Асосан ичак орқали (90%), 1% дан камроғи буйрак орқали чиқарилади.
Оғиз бўшлиғи ва томоқни хлоргексидинга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион–яллиғланиш касалликларини (фарингит, тонзиллит, ангинанинг бошланғич босқичи, пародонтоз, стоматит, гингивит, тонзиллектомия ва тишларни экстракциясидан кейинги ҳолат ва бошқалар) олдини олиш, этиотроп ва симптоматик даволаш.
Ангинанинг мажмуавий даволаш (касалликни биринчи белгиларида- томоқда оғриқ ва қичишишда) қўлланади.
Маҳаллий қўлланади.
Препаратни оғиз бўшлиғи ва томоқни шиллиқ қаватига нафасни тўхтатиб туриб сепилади.
Катталар ва 15 ёшдан ошган болалар: 1-2 пуркашдан кунига 6 мартагача қабул қилинади.
10 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар: 1-2 мартагача қабул қилинади.
Даволаш курси 5 кундан ошмаслик керак.
Аллергик реакциялар, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини ачишиши кузатилиши мумкин.
Препарат компонентларга юқори сезувчанлик, юқори васкуляризацион соҳаларда шиллиқ қаватларни шикастланиши ёки яллиғланиши, фенилкетонурия, болаларда (10 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик ва лактация даври, қандли диабет, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, гемохроматозда, сидеробласт анемияда, талассемия, гипероксалурияда, оксалозда ва сийдик–тош касаллигида.
Сахароза, полисорбат 80, магния, рух ва калцийнинг эримайдиган тузлари хлоргексидиннинг таъсирини камайтиради.
Тетракаин сулфаниламид препаратларнинг антибактериал фаоллигини камайтиради.
Қон томирни торайтирувчи воситалар самарасини узайтиради ва токциклигини камайтиради.
Холинестеразани ингибиция қилувчи дори воситалари (антимиастеник воситалар, циклофосфамид, тиотепа ва бошқалар), тетракаин метаболизмини камайтиради ва унинг токциклигини оширади.
Антикоагулянт (далтепарин натрий, эноксапарин натрий, гепарин натрий, варфарин) қон кетишларини ривожланиш хавфини оширади.
Тетракаинни моноаминоксидазани ингибиция қилувчи (фуразолидон, прокарбазин, селегилин) қўлланганда артериал босимни пасайиш хавфи ошади.
Тетракаин миорелакцияловчи дори воситаларининг самарасини кучайтиради ва узайтиради.
Бета-адреноблокатор тетракаинни, токциклигини ошириб, унинг метаболизмини секинлаштиради (жигар қон оқимини камайиши).
Спрей билан нафас олиш мумкин эмас.
Препаратни кўзга тушишидан сақланиш лозим.
Агар даволашни бошлагандан кейин 3 кун ўтиб касаллик симптомлари тузалмаса ёки касалликни кечишини ёмонлашуви кузатилса, унинг кейинги қўллашни мақсадга мувофиқлигини аниқлаб олиш зарур.
Болалар препаратни 10 ёшдан кейин қўллашлари мумкин, бунда бола препаратни пуркалганда нафасни тутиб туриш қобилиятига эга бўлишлари лозим.
Препаратни қабул қилишда, 1 доза (1 марта пуркаш) 83 мг абсолют этанолни сақлашини ҳисобга олиш лозим.
Препаратни транспорт воситаларини бошқаришдан камида 30 минут олдин қўллаш лозим.
Ушбу тавсияга амал қилганда автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига препарат таъсир қилмайди.
Оғиз бўшлиғи ва томоқни даволаш учун ёд сақловчи препаратлар билан (Люгол эритмаси, повидон-ёд) бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Фақат шифокор маслаҳатидан сўнг қўллаш мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.
Маҳаллий қўллаш учун дозаланган спрей.
25 мл дан препарат сақловчи (100 доза) дозаловчи таъсирга эга клапанли пластик флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.