АНТИ АНГИН ФОРМУЛА rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: хлоргексидин диацетати                                     2,00 мг тетракаин гидрохлориди                                    0,20 мг аскорбин кислотаси                                             50,00 мг ёрдамчи моддалар: левоментол, сахарин, сорбитол, кремний диоксиди, магний стеарати, “арпабодиён” ароматизатори, “ялпиз” ароматизатори, азорубин (Е-122) бўёвчиси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

хлоргексидин + тетракаин + аскорбиновая кислота

Препаратнинг савдо номи:

АНТИ-АНГИН ФОРМУЛА

Дори шакли:

шимиш учун таблеткалар

ясси, четлари кесилган, оч-пушти рангдан қизғиш-пушти ранггача бўлган, очроқ ва тўқроқ доғлари билан, ўзига хос хидли таблеткалар. Таблеткаларнинг икки томонида “НП” дарахт фонида ўйиқчаси бор.

R02AA20

Меъда-ичак йўлларидан деярли сўрилмайди. 300 мг бехосдан ютиб юборганда Смах 30 минутдан кейин эришилади ва 0,206 мкг/л ташкил қилади. Асосан ахлат билан (90%), 1% камроқ – буйрак орқали чиқарилади.

Оғиз бўшлиғи ва томоқни инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш ва олдини олиш (стоматит, гингивит, тонзиллит, фарингит, пародонтоз, ангинани бошланғич босқичи, тонзиллектомиядан кейинги холат ёки тиш экстракцияси ва бошқалар) да қўлланади.

Тўлиқ сўрилгунича оғизда ушлаб туринг. Катталар ва 15 ёшдан катта болалар: кунига 6 таблеткадан 2 соат интервал билан 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар: кунига 3 таблеткадан 4 соат интервал билан 10 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар: кунига 4 таблеткадан 3 соат интервал билан буюрилади.

Аллергик реакциялар. Жадал қабул қилиш тиш эмалини шикастланишини чақириши мумкин.

Тетракаин сулфаниламид препаратларни антибактериал фаоллигини камайтиради. Томирларни торайтирувчи воситалар тетракаинни самарасини узайтиради ва токциклигини камайтиради. Аскорбин кислотаси бензилпенициллин ва тетрациклинларнинг қондаги концентрациясини оширади, қисқа таъсирга эга салицилатлар ва сулфаниламидлар билан даволашда кристаллурияни ривожланиш хавфини оширади, перорал контрациптивларни қондаги концентрациясини пасайтиради.

Ёд сақловчи (Люгол эритмаси, повидон-ёд) оғиз бўшлиғи ва томоқни даволаш учун препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди. Препаратнинг таркибига кирувчи аскорбин кислотаси айрим лаборатор тестлари натижаларини ўзгартириши мумкин, бу хақида тахлиллар ўтказишда хабар бериш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: бош айланиши, умумий холсизлик, цианоз, қўзғалувчанлик, безовталик, мушак тремори, нафасни бузилиши, кўнгил айниши, кўнгил айниши, қусиш. Даволаш: меъдани ювиш, тузли сурги воситаларини буюриш; симптоматик даволаш.

Рецепциз

Шимилиш учун таблеткалар. 2, 4, 6, 8, 10, 12 таблеткадан ПВХ/Ал блистерда. 1, 2, 3, 4, 5, 10, 15 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.