Анодин Дуалрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

дексаметазон                                                – 3,32 мг, фенилбутазон                                               – 375,00 мг, натрий салициламид ацетати                     – 150,00 мг; ёрдамчи моддалар: 4 мг лидокаин гидрохлориди, 49,08 мг натрий гидроксиди, 1675,92 мг инекция учун сув.

Препаратнинг савдо номи:

Анодин-Дуал

Фармакалогик гуруҳи:

кортикостероидларни сақловчи мажмуавий восита.

Дори шакли:

инекция учун эритма. Иккитали ампулалар №3.

тиниқ, рангсиздан бироз сарғишгача рангли суюқлик.

кортикостероидларни сақловчи мажмуавий восита.

M01VA01

М/и юборилганидан кейин дексаметазон тизимли қон оқимига тез сўрилади. Плазма оқсиллари билан юқори боғланиши ҳисобига, фенилбутазоннинг метаболизми ярим чиқарилиш даврини узоқ муддатли бўлишини таъминлаб секин юз беради. Дексаметазон ва фенилбутазон йўлдошга киради ва кўкрак сути билан чиқарилади.

Ўткир касалликларни қисқа муддат даволаш: Ревматоид артрит, остеоартроз, подаградаги бўғим синдроми;Неврит, невралгия, радикулит (шу жумладан умуртқа поғонасининг регенератив касалликларидаги) ва бошқ.

Препарат суткада 1 инекциядан ҳар куни ёки кунора буюрилади, ҳафтада 3 инекциядан ошмаслиги керак. Такрорий даволаш курслари ўтказилганида улар орасидаги интервал 2 ҳафтадан кам бўлмаслиги керак. Инекция м/и чуқур, секин қилинади. Пациент горизонтал ҳолатда бўлиши керак. Шприцга олдин А эритма, кейин В эритма тортилади. Эритманинг ҳарорати тана ҳароратига яқин бўлиши керак.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: улцероген таъсири, анорекция, гастралгия, кўнгил айниши, қусиш, диарея; кам – жигар фаолиятини бузилиши; алоҳида ҳолларда – МИЙ яраларининг перфорацияси ва қон кетиши. Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, панцитопения, апластик анемия. Аллергик реакциялар: экзантема, терини қичишиши, иситма; кам – Стивенс-Джонсон синдроми, Лаелл синдроми, югурикка ўхшаш синдром, бронхоспазм. МНТ томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, уйқуни бузилиши, қўзғалиш; алоҳида ҳолларда – психоз, эйфория, тутқаноқ шаклли тиришишлар; кўриш ва эшитишни бузилиши. Юрак-томир тизими томонидан: кам – артериал гипотензия, ортостатик коллапс. Маҳаллий реакциялар: кам – инекция соҳасида оғриқ; айрим ҳолларда – абсцессларни ривожланиши ва тўқималарнинг некрози. Бошқалар: кам – Иценко-Кушинг синдроми, микоз, буйраклар фаолиятини бузилиши, иммунодепрессив таъсирни намоён бўлиши (инфекцияларга каршиликни пасайиши, жароҳатларни битишини секинлашиши), лимфаденопатия, циаладенит.

Анодин Дуал препарати бошқа яллиғланишга қарши препаратлар ва этанол сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўлланганида МИЙ дан қон кетиш хавфи ошади. Анодин-Дуал препарати фенитоин билан бир вақтда қўлланганида охиргиси билан заҳарланиш симптомлари ривожланиши мумкин. Анодин-Дуал препарати юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганида беморларнинг дигитализациясини секинлашиши ёки тезлашиши мумкин. Анодин-Дуал препарати гипотензив дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида охиргисининг таъсири пасаяди. Анодин-Дуал препарати диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида диурез ва натриюрезни пасайиши, шунингдек гипо- ёки гиперкалиемия ривожланиши мумкин. Анаболик стероидлар ва метилфенидат бир вақтда қўлланганида Анодин-Дуал препаратининг таъсирини кучайтирадилар. Анодин-Дуал препарати перорал гипогликемик воситалар (сулфонилмочевина ҳосилалари) ёки инсулин билан бир вақтда қўлланганида гипер- ёки гипогликемия бўлиши мумкин. Бу препаратларнинг дозаларини назорат қилиш керак. Анодин-Дуал препаратини билвосита таъсир қилувчи антикоагулянтлар, гепарин, дипиридамол ёки сулфинпиразон билан бир вақтда қўллаш протромбин вақтининг кўрсаткичларига қараб, препаратларнинг дозаларини тўғрилашни талаб қилиши мумкин. Анодин-Дуал препарати бир вақтда қўлланганида плазмада сулфаниламидлар ва литий препаратларининг концентрациялари ошиши мумкин. Анодин-Дуал препарати ва метатрексат бир вақтда қўлланганида охиргисининг токциклиги ошиши мумкин. Анодин-Дуал препарати сулфинпиразон ёки пробенецид билан бир вақтда қўлланганида уларнинг урикозурик самараси пасайиши мумкин. Анодин-Дуал препарати ва гормонал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганида охиргиларининг ҳомиладорликка қарши таъсири пасайиши мумкин. Режали эмлашдан олдинги (8 ҳафта) ва кейинги (2 ҳафта давомида) даврда препаратни буюриш унинг самарадорлигини пасайтиради ёки бутунлай йўқотади.

Препаратни буйраклар фаолияти бузилганида, қандли диабетда, туберкулёзда, эпилепсия, рухий касалликлар, бронхиал астма, сурункали бактериал инфекциялар, артериал гипертензия ёки гипотензия, тромбоэмболияси бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Даволаш курсини бошлашдан олдин меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги, буйраклар ва жигар касалликларини истисно қилиш мақсадида пациентни синчков кўрикдан ўтказиш керак. Инекцияни чуқур, турли соҳаларга, стерил шароитларда қилиш керак. Анодин-Дуал препарати билан бир вақтда антикоагулянтларни олаётган беморларга қон кетишини ривожланиш хавфини ҳисобга олиб, қоннинг тизимли ивиши кўрсаткичларининг таҳлилини ўтказиш керак. Фенилбутазон қалқонсимон безининг фаолиятини текшириш натижаларига таъсир кўрсатади, шунинг учун тегишли таҳлиллар Анодин-Дуал препарати билан даволаш тўхтатилганидан кейин 2 ҳафтадан эрта ўтказилмаслиги керак. Цианокобаламин сақловчи дори препаратлари (Анодин-Дуал) фуникуляр миелоз ва пернициоз анемияси бўлган беморларда клиник-лаборатор кўрсаткичларни ўзгаришига ёрдам бериши мумкин.

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қорин оғриғи, меъда-ичакдан қон кетиши, бош айланиши, бош оғриғи, артериал гипотензия, жигар ва буйрак етишмовчилиги, брадикардия, бош мия ва ўпкалар шиши, лейкопения, апластик анемия, юрак етишмовчилиги, тиришишлар, кома. Даволаш: ўпкаларни сунъий вельветяцияси ва бошқа реанимацион чоралар, кўрсатмалар бўйича – тиришишга қарши воситалар (масалан, диазепамни в/и га юбориш); гемодиализ.

Рецепт бўйича

А эритма 2 мл дан ва В эритма 1 мл дан тўқ шиша ампулаларда. А эритма 3 ампуладан ва В ампула 3 ампуладан контур полимер контейнерда. 1 контур полимер контейнер картон қутида.

3 йил.